Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet15/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Сиёсий кичик тизим. Ривожланган ижтимоий тизимга эга бўлган жамиятда ижтимоий, этник ва диний табақаланишнинг кучайиши муқаррардир. Мавжуд мавқеидаги туб ўзгаришлардан келиб чиқадиган қарама-қарши манфаатларни кўзловчи ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар мавжудлиги уларнинг ўртасида сиёсий муносабатлар юзага келишига сабаб бўлади. Бу манфаатларни мувофиқлаштириш зарурияти жамият сиёсий тизимининг тузилиши ва функцияларини белгилайди. Сиёсий тизим жамиятда сиёсий муносабатларни тартибга солувчи давлат ва сиёсий ташкилотлар, институтлар ва муассасалар мажмуидир. Сиёсий тизим мураккаб тузилишга эга. Жамиятда фуқароларга нисбатан қонунийлаштирилган мажбурлов чораларини қўллаш йўли билан ўзининг сиёсий муносабатларни тартибга солиш борасидаги функцияларини амалга оширувчи давлат сиёсий тизимнинг бош элементи ҳисобланади. Давлат жамиятнинг муҳим ижтимоий-сиёсий институти бўлиб, муайян ҳудудда унга олий ҳокимият ваколатлари берилади. Бу ваколатлардан давлат одамлар, уларнинг гуруҳлари ва бирлашмалари хулқ-атворини бошқариш учун фойдаланади. Давлатнинг асосий белгилари:
1. Жамиятдан ажратилган халқ ҳокимияти. Ҳокимият – бир субъект (ҳокимият бошлиғи)нинг ўз ҳукми остидаги фуқароларга буйруқлар бериш, уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш ва уларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш имконияти.
2. Суверенитет, яъни ўз мамлакати ҳудудида олий ҳокимиятга тўлиқ эгалик қилиш ва ташқи сиёсатда мустақиллик.
3. Ҳокимият чиқарган қонунлар ва унинг ваколатлари амал қилинадиган ҳудуд.
4. Бутун аҳоли учун мажбурий саналган қонунлар ва нормалар қабул қилиш мутлақ ҳуқуқи.
5. Давлат хизмати ходимлари, қуролли кучлар, мажбурлов органлари ва ҳоказоларни таъминлаш учун аҳолидан солиқлар ундириш ҳуқуқи.
Давлатнинг бошқарув шакли (яъни ҳокимиятни ташкил этиш усули) ва давлат қурилиши шакллари мавжуд. Бошқарув шаклларига кўра монархия ва республика фарқланади. Монархия қуйидаги белгилар билан тавсифланади: биринчидан – ҳокимият бир шахсга қарашли бўлади; иккинчидан – давлат бошлиғига ҳокимият мерос бўлиб ўтади. Давлат бошлиғининг ваколатлари ҳеч қандай конституциявий нормалар билан чекланмайдиган мутлақ монархиялар ва монарх ваколатлари конституция билан чекланадиган конституциявий монархиялар фарқланади. Республиканинг асосий хусусияти шундан иборатки, унда ҳокимият манбаи халқ ҳисобланади, зеро давлатнинг олий органларини халқ сайлайди. Парламент, президентлик республикалари ва аралаш республикалар фарқланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling