Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet16/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Парламент республикаси ҳукуматни парламент кўпчилиги тамойилига кўра шакллантиришни назарда тутади: қайси партия парламентда кўпчиликни ташкил қилса, шу партия парламентга ҳисобдор бўлган ўз ҳукуматини шакллантиради.
Президентлик республикаси давлат бошлиғи ва ҳукумат бошлиғи вазифаларини президент бажариши билан тавсифланади.
Аралаш республика (ярим президентлик республикаси)да кучли президентлик ҳокимияти ҳукумат фаолияти устидан парламентнинг самарали назорати билан уйғунликда амал қилади.
Давлат қурилиши шаклига кўра унитар, федератив ва конфедератив давлатлар фарқланади. Маъмурий бирликлари ўз давлатчилигига эга бўлмаган ягона, сиёсий жиҳатдан бир жинсли давлат унитар давлат ҳисобланади.
Федерация сиёсий субъектлар (штатлар, ерлар, федерация субъектлари ва ш.к.), ўз конституциялари, қонунчилик, ижро ва суд органларига эга давлатлар уюшмаси. Уларнинг мустақиллиги марказ билан федерация таркибига кирувчи субъектлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши билан белгиланган чегараларга мувофиқ чекланади. Давлатлараро бирлашманинг алоҳида шакли конфедерация бўлиб, у мустақил давлатлар муайян ўзаро мақсадларга эришиш учун тузган доимий уюшмадир.
Форобий фикрича, давлат жамиятнинг таянчидир. У жамиятнинг мукаммалиги ва мукаммал эмаслиги ҳақидаги ғояга таянади. мукаммаллик “...шундай давлат воситасида қўлга киритиладики, у эзгу анъаналар, одамлар ва яхши ахлоқни тарқата олсин” ва жамиятда бу хислатларни барқарор эта олсин. Бундай давлат бўлмаса фозила, эзгу хислатлар одамларда узоқ сақланмайди ва барқарор бўлмайди. Форобий назарда тутган давлат, мустабидликка эмас, балки тикланиш ва фаолиятида халқнинг истак ва иродаси бевосита рол ўйнайдиган давлатдир. Халқ иродасига асосланмаган давлат идеал давлат эмас. Демак, давлат – жамиятнинг таянчи, халқнинг иродаси ва хоҳиши унинг шаклланиши учун шароит яратади.
Ҳозирги давлатларнинг аксарияти ўз фаолиятини конституцияга мувофиқ амалга оширади. Конституция – сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тузум асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва бурчларини, асосий давлат органларини таркиб топтириш механизми ва уларнинг фаолият тамойилларини, сайлов тизими асослари ва ҳоказоларни мустаҳкамловчи давлатнинг асосий қонуни. Конституция бошқарув ва давлат қурилиши шаклини белгилайди.
Ҳуқуқий давлатда конституция нафақат фуқаролар ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи нормаларни, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини белгилайди, балки ҳокимиятни чеклайди. Конституцияда инсон ҳуқуқларининг давлат қонунларидан устунлиги мустаҳкамланади. Ҳуқуқий давлат ривожланган фуқаролик жамияти мавжудлиги билан тавсифланади. Ҳар бир индивиднинг эркинлиги бошқа одамларнинг эркинлиги ва ҳуқуқлари билан чекланади. Қонуннинг устунлиги ва ҳуқуқнинг умумийлиги, ҳокимият, қонунчилик, ижро ва суд тармоқларига бўлиниши ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгилари ҳисобланади.
Сиёсий тизим мамлакатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этувчи турли-туман партиялар, ҳаракатлар, ташкилотлар, институтлар, диний муассасалар ва таъсир гуруҳлари мажмуини ҳам ўз ичига олади. Сиёсий ташкилотлар давлат тузилмаларининг шаклланишига таъсир кўрсатади, ўз фаолияти дастурларини белгилайди, ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг манфаатларини тегишли шиорлар, ижтимоий лойиҳаларда ифода этади ва уларни амалга оширишда қонуний воситалар билан иштирок этади. Уларнинг фаолияти ўз гуруҳларининг ўзгаларнинг манфаатларига зид бўлган ёки уларни камситадиган манфаатларини рўёбга чиқариш зарурияти билан белгиланади. Шу сабабли партиялар ва ҳаракатлар ҳокимият обрўсига таянади. Ҳокимиятнинг аралашуви зиддиятларни тартибга солиш, манфаатларни мувофиқлаштиришга кўмаклашади.
Сиёсат. Жамиятни бошқаришни амалга оширувчи давлат фаолияти ва ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва муассасаларнинг ўз ижтимоий муҳим манфаатларини рўёбга чиқариш учун халқ ҳокимияти институтларидан фойдаланиш борасидаги фаолияти сиёсат соҳасини ташкил қилади. Давлат сиёсатининг асосий вазифаси – жамиятнинг яхлитлигини таъминлаш, аҳолини жипслаштириш, қарама-қарши манфаатларни илгари сурувчи ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг муносабатларини оқилоналаштириш, мазкур вазифаларни ҳал қилиш учун ҳуқуқдан фойдаланишдир. Давлат жамиятнинг хўжалик, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий жабҳаларини мазкур жамият нормал фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун зарур бўлган даражада тартибга солади.
Партиялар ва ҳаракатлар сиёсатининг асосий вазифаси – халқ ҳокимияти институтларига изчил таъсир кўрсатишдир. Ўз сиёсати билан улар ҳокимият тузилмасини яратишда иштирок этадилар, уларни қўллаб-қувватлайдилар ёки вайрон қиладилар. Жамият ривожланишининг инқирозли даврларида сиёсатнинг асосий вазифаси – ҳокимият учун курашиш ва уни турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида тақсимлашдан иборат. Шундай қилиб, сиёсат бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ўртасидаги ўзаро алоқа шакли сифатида амал қилади. Давлат ва ижтимоий-сиёсий ташкилотлар фаолияти ҳуқуқ билан, шунингдек жамиятда ҳукм сурувчи одатлар ва анъаналар билан тартибга солинади.
Сиёсат – онгли ёки стихияли ҳаракатлар соҳаси. У ижтимоий гуруҳлар ўз манфаатларини, ҳокимият эса – ўз сиёсий вазифасини англаб етишини назарда тутади. Сиёсий жараён мазмуни ва йўналиши асосан фуқароларнинг сиёсий менталитети билан белгиланади. Шу сабабли сиёсий онг сиёсий тизимнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. У фуқароларнинг ҳокимият институтлари бир-бири билан жамият ва давлатни бошқаришда ўз иштирокига доир алоқалари ҳақидаги ҳиссий ва оқилона, қадриятларга доир ва норматив, оқилона ва интиутив тасаввурларини қамраб олади. У фуқаро ўзининг муайян гуруҳга мансублигини ва бундан келиб чиқадиган манфаатларни англаб етишини, ҳокимиятга, ўз фуқаролик мақомига, ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига нисбатан сиёсий нуқтаи назарини англаб етишини назарда тутади. Сиёсий онг ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ва уларнинг ижтимоий ривожланиш эҳтиёжлари тизимидаги аҳамиятини англаш сифатида мафкурани ўз ичига олади. Сиёсий мафкура назарий, дастурий-сиёсий ва эмпирик даражалардан таркиб топади. Хусусан, эмпирик даража жамиятнинг айрим гуруҳлари сиёсий дастурларни қай даражада ўзлаштирганини тавсифлайди. Сиёсий психология сиёсий онг элементи сифатида омманинг сиёсий хулқ-атворини, уларнинг кайфияти, мўлжаллари ва одатларини тавсифлайди. Ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий психологияси омманинг сиёсий хулқ-атворида онглилик ва стихиялиликнинг, оқилона ва нооқилона ҳаракатларнинг ўзаро нисбати билан ажралиб туради.
Сиёсий онг омманинг сиёсий хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатади. У стихияли тарзда шаклланиши ҳам, изчил шаклланиши ҳам мумкин. Шу сабабли давлат ўз вазифаларига мос келадиган сиёсий онг шаклланишидан манфаатдор. Сиёсий онгнинг шаклланишида оммавий ахборот воситалари айниқса муҳим рол ўйнайди. Улар «тўртинчи ҳокимият» деб номланиши бежиз эмас.
Коммуникация – сиёсий тизимнинг зарурий элементи. У, биринчидан, сиёсий тизим институтлари ўртасидаги алоқа воситаларини, иккинчидан, ҳукуматга ахборот узатиш йўлларини, учинчидан, оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олади. Мазкур ахборот тизимлари ўртасида узвий алоқа мавжуд. Оммавий ахборот воситалари нафақат аҳолига ахборот беради, балки ҳокимият вакиллари, партиялар ва ҳаракатларнинг у ёки бу сиёсий баёнотларини шарҳлайди, уларга баҳо беради, информацион материалларни тегишли тарзда саралайди, фуқароларнинг кайфияти ва сиёсий мўлжалларини шакллантиради. Умуман олганда сиёсий тизим ижтимоий ва иқтисодий муносабатларга жуда кучли таъсир кўрсатади. У ўз вазифаларини бажариш учун нафақат ўзининг ҳуқуқ ва давлат мажбурлови институтларидан фойдаланади, балки жамиятда вужудга келган қадриятлар ва меъёрлар тизимига таянадиган ва ўз фуқароларининг сиёсий ва ҳуқуқий онгини шакллантирадиган ишонтириш воситаларини ҳам ишга солади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling