Фалсафа” кафедраси «Эстетика» фанидан маъруза матнлари
-мавзу. Эстетиканинг асосий мезоний тушунчалари
Download 419 Kb.
|
Эстетика маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч атамалар
3-мавзу. Эстетиканинг асосий мезоний тушунчалари.
(2-соат). Режа: Эстетика мезоний тушунчаларининг хусусиятлари, улар эстетик билишнинг омили сифатида. Нафосат-эстетиканинг энг қамровли муштарак мезоний тушунчаси. Гњзаллик ва унинг намоён бўлиш соҳалари. Гўзаллик ва хунуклик, уларнинг санъатда намоён бўлиши. Улуғворлик мезоний тушунчаси. Фожеавийлик ва ҳажвийлик (кулгилилик) мезоний тушунчалари. Фожиавийлик ва кулгилиликнинг санъатда намоён бўлиши. Таянч атамалар: эстетик мезоний тушунчалар, нафосатлилик, гўзаллик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгилилик, АДАБИЁТЛАР: И.А. Каримов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин.Т.1996, 16-21-бетлар. И.А.Каримов. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси, 2000, 8 июн. Умаров Э.Эстетика.Т.1995.103-134-б. М.Аллоёров. Эстетика. СамДУ.2002.36-47-б. Бёрк Э. Философское исследование о происхождении наших идей о возвышенном и прекрасном. М.1987. 7-15-бетлар. Гегель Г. Эстетика в 4 т.т-1.1968.37-78.б. Ал-Газали. Воскрешение наук о вере. М.1980. Кант И. Наблюдения над чувством возвышенного и прекрасного. Соч.в 2-х томах.Т-2,Н.1949,с.173-259. Шер А. Ибрат кўзи. «Соғлом авлод учун» Журнал. 1996 йил, 7-8,9-10-сонлар. Эстетика. Словарь М., 1989, 141-142, 324-375-бетлар. В.И. Авдеев и другие. Эстетика. М., «Центр», 2000. С. 109-138-бетлар. Эстетика борлиқни эстетик ва бадиий ўзлаштиришнинг умумий қонуниятларини ўрганувчи фалсафий фан сифатида муайян категориялар (мезоний тушунча) лар тизими билан иш кўради. Мазкур категориялар шунга кўра асосан икки гуруҳга ажратилади: 1) Эстетик фаолият категориялари (эстетик ўзлаштириш, дизайн, эстетик идрок, бадиий лойиҳалаш, техника эстетикаси); 2) эстетик (нафосатлилик) хусусиятлари ва санъатнинг моҳиятини ифодаловчи категориялар; Биз биринчи гуруҳдаги категориялар хақида олдиндаги маърузаларимизда фикр юритган эдик. Ушбу маърузамизда иккинчи гуруҳ категориялари хақида тўхталамиз. Эстетиканинг мезоний тушунчалари эстетик онг ва фаолият бирлигида юзага келадиган ва уларнинг унсур, соҳаларининг мазмунини ташкил этувчи категориялар ҳисобланади. Маълумки, ҳар бир фан билимлар тизими сифатида ўзининг мезоний тушунча, категорияларига эга бўлиб, улар тадқиқ этиладиган объектнинг муҳим томонларини, қонуниятли боғланишларини акс эттирадилар (Масалан, физикада — “масса”, “энергия”, биологияда — “ҳаёт”, “ирсият”, иқтисод назариясида — “товар”, “пул” ва х.к.). Демак, категориялар ҳар бир фаннинг билиш соҳасининг натижаси ўларок юзага келади ва айни пайтда билишнинг ўзига хос усули, воситаси вазифасини ҳам ўтайди. Фан категорияларига хос хусусиятлар эстетиканинг мезоний тушунчаларига хам таалуқлидир. Лекин улар айни пайтда ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. 1. Мазкур категориялар борлиқдаги барча нарса, ҳодисаларнинг умумий томонларини, боғланишларини, муносабатларини ўзида акс эттиради. Шунга кўра улар моҳиятан фалсафий мазмунга эгадир. 2. Эстетик категориялар билишнинг ўзига хос типи — эстетик билишнинг натижаси ўлароқ объективлик ва субъективлик табиатига эга. (ўтган маърузамизнинг биринчи саволида бу хақида батафсил фикр юритилган эди). Аниқроқ қилиб айтганда, мазкур категорияларда субъектнинг объектга унинг моҳиятини шунчалик билиб олиш мақсадида эмас, балки ўзи ва бошқалар учун аҳамиятлилиги, қадриятлилиги нуқтаи назаридан туриб муносабатда бўлиши ифодаланади. Деярли барча фанларда билиш объектининг моҳиятини билиб олишга қаратиладиган бўлса, эстетикада билишнинг йуналиши рефлексив, яъни субъектнинг ўзига қаратилган бўлади. Бунда объектнинг моҳиятини билиш — ўз-ўзини билиш ҳисобланади. Шунга кўра эстетик категориялар рефлексив табиатга эга бўлиб, унда субъектнинг объектни муайян мезон, ўлчовлар асосида баҳолаши ва унга маънавий қадрият тарзида муносабатда бўлиши акс этади (масалан, уни “гўзал” ёки “хунук” деб баҳолаш). Бундай мезон, ўлчов вазифасини эса муайян бир жамиятнинг эмас, балки умуминсоний ижтимоий идеал, ғоялар ўтайди. 3. Мазкур категориялар тушунчалар тарзида, яъни тафаккур шакли бўлиши билан биргаликда конкрет шахснинг ҳис-туйғу, руҳий кечинмаларини ҳам ўзида ифодалайди. Дархақиқат, эстетик мезоний тушунчалар “соф” фикр шакллари эмас, балки субъектнинг ички дунёси, маънавий оламни ифодаловчи ҳиссий билиш шакллари — сезги, идрок, тасаввурларидир. Download 419 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling