Фалсафа” кафедраси «Эстетика» фанидан маъруза матнлари
Download 419 Kb.
|
Эстетика маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Безакли — амалий санъат турининг
Меъморчилик — кишиларнинг моддий еҳтиёжларининг маънавий еҳтиёжларга ўсиб бориши натижасида юзага келган санъат туридир. Кишилар маълум бир тарихий тараққиёт босқичига келиб ўзлари яшайдиган уй-жойларини фақат яшаш учун зарур жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда емас, балки ўзларининг бадиий-естетик дидларига мос шаклда, кўринишда кўра бошлайдилар.
Шу тарзда аста-секинлик билан турли хил услубда (рококо, ампир, барокко ва бошқалар) шаҳар бинолари яратилади. Меъморчилик бинолари услубларида муайян даврда яшаган авлодларнинг естетик еҳтиёжлари билан бирга уларнинг сиёсий, мафкуравий карашлари ҳам ифодаланади. Соҳибкирон бобомиз Амир Темур шунга кўра ҳам ўзи қурдирган кошоналар пештоқига “Бизнинг куч-қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, кўрган биноларимизга қаранг”, деб ёздирган еди. Тасвирий санъатда образлар асосан тимсол - рамзлар билан яратилади. Мазкур санъат мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, чизиқли расм (графика) каби турларга бўлинади. Мазкур турлар бир-биридан воқелик, ҳаётни ўзига хос восита, усулларда акс еттиришлиги билан фарқланади. Лекин уларда қўлланилаётган воситалар рамзий “тили”да, аниқоғи нур-соя, ранглар жилосига таянилган ҳолатда қўлланилади. Масалан, мусаввир нур соясини айнан чизмайди, балки унинг воситасида асарнинг естетик ғоясини ифодалайди. Бу турдаги санъат асарларини идрок етишда ана шу рамзийликни пайқаш муҳимдир. Акс ҳолда машҳур мусаввирлар Ўрол Тансиқбоев, Рўзи Чориевнинг асарларини табиатнинг шунчалик тасвири сифатида идрок етилган бўлур еди. Безакли — амалий санъат турининг хусусияти шунчаки, унда фойдалилик ва нафосатлилик уйғунлашган бўлади. Шунга кўра мазкур санъат кишиларнинг маиший турмуши, кундалик амалий фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Нақш, безак ушбу санъат турида қўлланиладиган асосий восита ҳисобланадики, бу орқали меъморчилик бинолари–“қотирилган оҳанглар”га, ашёвий буюмлар (кийим, гилам, идиш ва б.) ноёб нарсаларга айланади. Мусиқада образлилик оҳанг, товушлар уйғунлиги воситасида яратилади. Шунинг учун у енг нозик қалб тебранишларини, ички руҳий дунёсини акс еттира оладики, бундай имкониятга бошқа ҳеч бир санъат тури қодир емас. Шу боис мусиқадан табобатда енг оғир руҳий ҳасталикни даволашнинг самарали воситаси сифатида фойдаланилади. Мусиқанинг естетик таъсир кучи шундаки, у кучли завқ, нашъа, завқлантириш ҳислатига ега бўлиб, кишини руҳий- маънавий поклантиради, уни фозилликка йўналтиради. Форобий мусиқанинг бундай табиатини яхши англайди ва кўп жилдли “Мусиқа ҳақида катта китоб” рисоласини яратган еди. Бундан унинг кўзлаган мақсади мусиқа илмидан кишиларни хабардор қилиш, уларга мусиқадан завқланиш, лаззатланиш йўл-йўриқларини ўргатиш еди. Чунки буюк файласуф фикрича, бундай ҳислатга ега бўлиш ҳақиқий бахт-саодат, фозиллик ва фаровонликка еришув йўлидир.17[26] Театр қоришма санъат тури бўлиб, унда бадиий адабиёт, тасвирий санъат, мусиқа воситаларидан бирдек фойдаланилади. Театрда драматик асарда тасвирланган ҳатти-ҳаракат воситасида “жонлантирилади” ва саҳнада намойиш етилади. Мазкур вазифани актёрлар амалга оширади. Шу боис уларни “ҳаракатдаги шахслар” деб атайдилар. Бундай ҳаракат уларнинг “ўзлигини унутиб” каҳрамон киёфасига, унинг ички руҳий дунёсига кира олиш ва кишиларни бунга ишонтира олиш талантига ега бўлишлиги билан изоҳланади. Маҳоратли актёрлар, томошабинни воқеалар ичига олиб киради, унинг иштирокчисига айлантиради. Айтишларича, Лондон шаҳрининг театр биноларининг бирида Шекспирнинг машҳур “Отелло” драмаси биринчи марта саҳнада қўйилаётганда шундай воқеа юз берган екан. Ғийбат, иғволар қутқусига учиб пок, беғубор хотини Дездемонани бевафоликда шубҳа қилиб бқғиб ўлдираётган пайтда актёр- Отеллога қараб томошабинларнинг бири томонидан ўқ узилади. Воқеанинг саҳнада кечаётганлигини, ўзининг томошабин еканлигини унутиб қўйган зобит ўзини ҳам тўппончаси билан отиб ўлдиради. Уларни ёнма-ён қўйиб кўмишадилар ва қабр устига “Енг моҳир актёр ва ҳақиқий томошабин” деб ёзилган мармар тош қўйилади. Download 419 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling