Фалсафа” кафедраси «Мантиқ» фанидан
Download 0.65 Mb.
|
МАНТИҚ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча адабиётлар
- Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришда н иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади.
Таянч атамалар: Хулоса чиқариш, дедукция, индукция, аналогия, бевосита хулоса чиқариш: айлантириш, алмаштириш, предикатга қарама-қарши қўйиш, "мантиқий квадрат" буйича хулоса чиқариш; силлогизм таркиби: асослар, катта, кичик, ўрта атамалар, модус, фигуралар, энтимема, қисқартирилган, мураккаб силлогизмлар, шартли, шартли-айирувчи хулоса чиқаришлар (лемматик ва деструктив).
АДАБИЁТЛАР. И.А. Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Том. 8. – Т., Ўзбекистон, 2000. 3-66-бетлар. И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Т.1997. 188-207 б. И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан яратамиз. Том-7, - Т., Ўзбекистон, 1999, 132-154-бетлар. М. Хайруллаев, М. Ҳақбердиев. Мантиқ. Т. 1993.178-223.б. М.Аллоёров. Мантиқ. Самарқанд. 2000, 120-196-бетлар. И.Раҳимов. Логика курсидан амалий машғулотлар ва методик тавсиялар. Т., 1988, 3-боб. Қўшимча адабиётлар Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., Ўзбекистон, 2000. В.А. Бочаров. Аристотель и традиционная силлогистика. МГУ. 1991 г В.И. Маркин. Силлогистические теории в современной логике. МГУ, 1991. Е.К.Войшвилло, М.Г. Дегтярев. Логика. Учебник для ВУЗов. М.: «Владос», 1998 г. 333-361 – стр. Воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. Бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган ҳолда вужудга келади. Бундай билимларни хосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади. Хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади. Хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади.Тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулоҳазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керақ Масалан, «Аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «Платон юнон файласуфидир» деган икки чин мулоҳазадан хулоса чиқариб булмайди. Чунки бу мулоҳазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ. Хулоса асослари ва хулоса ҳам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. Бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. Бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. Масалан «Талаба А—аълочи» деган мулоҳазадан «Талаба А—одобли», деб хулоса чиқариб бўлмайди. Хулоса чиқариш хулосанинг чинлик даражасига кўра, аниқроғи, хулоса чиқариш қоидаларининг қатъийлигига кўра ҳамда хулоса асосларининг сонига ва фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра бир қанча турларга бўлинади. Х УЛОСА ч инлик даражасига кўра зарурий хулоса чиқариш эхтимолий хулоса чиқариш асосларнинг сонига кўра бевосита хулоса чиқариш бавосита хулоса чиқариш ф икрнинг ҳаракат йўналишига кўра Дедуктив хулоса чиқариш Индуктив хулоса чиқариш Аналогия буйича хулоса чиқариш Мазкур классификацияда хулоса чиқаришни фикрнинг ҳаракат йўналиши бўйича турларга ажратиш нисбатан мукаммалроқ бўлиб, у хулоса чиқаришнинг бошқа туплари хакхда ҳам маълумот бериш имконини яратади. Хусусан, редуктив хулоса чиқариш зарурий хулоса чиқариш, индуктив хулоса чиқариш (тулиқ индукцияни ҳисобга олмаганда) ва аналогия эхтимолий хулоса чиқариш, деб олиб каралиши, бевосита хулоса чиқариш эса дедуктив хулоса чиқаришнинг бир тури сифатида урганилиши мумкин. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling