Фалсафа (Мантиқ) Ўқув фанининг долзарблиги
-мавзу. Мулоҳаза ва хулоса чиқариш
Download 39.5 Kb.
|
Фалсафа. Мантик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-мавзу. Аргументлашнинг мантиқий шакллари
- 4. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
4-мавзу. Мулоҳаза ва хулоса чиқариш
Мулоҳаза тафаккур шакли ва хулоса чиқаришнинг таркибий қисми сифатида. Мулоҳазанинг комплекс таҳлили: таркиби, ифодаланиши, чинлик қиймати, турлари. Оддий ва мураккаб мулоҳазалар ва уларнинг турлари. Мураккаб мулоҳазаларнинг чин бўлиш шартлари. Хулоса чиқаришнинг умумий мантиқий тавсифи: тузилиши, турлари ва умумий қоидалари. Фикрнинг ҳаракат йўналишига кўра хулоса чиқариш: дедукция, индукция ва аналогия, уларнинг ўзаро алоқадорлиги. Ҳарбий хизматчиларнинг амалий фаолиятида индуктив, дедуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг аҳамияти. Мураккаб мулоҳазалардан хулоса чиқариш. Фикр юритишда мулоҳазаларни қуриш ва хулоса чиқариш билан боғлиқ хатолар. Қарор қабул қилиш жараёнида командирнинг фикрлаш диалектикаси. 12-мавзу. Аргументлашнинг мантиқий шакллари Асосли муҳокама юритиш шартлари. Исботлаш ва рад этишнинг умумий тавсифи. Исботлаш ва рад этишнинг турлари. Ҳарбий хизматда исбот ва раддиянинг аҳамияти. Фикрни асослашда учрайдиган хатолар. Паралогизм. Софизм. Парадокс. Аргументлаш назариясининг асосий тушунчалари. Коммуникатив моделларда аргументлаш: диалог, баҳс, полемика. Аргументлашнинг стратегияси ва тактикаси. 4. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Маъруза, семинар ва амалий машғулотлари ўқув материалларини кенгрок ва мукаммалрок эгаллаш ва курсантлар дунёкарашини бойитиш мақсадида ўқитувчи томонидан курсантларга мустакил таълим учун мавзулар ва адабиётлар тавсия этилади. Курсантга мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: - семинар машғулотларга тайёргарлик; - дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш; - тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; - махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; - фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари. Фалсафа фанини ўқитилиши жараёнида курсантлар фан юзасидан мустақил таълим ва мустақил ишларни реферат, эссе, мустақил (ижодий) иш, муаммоли маъруза ва бошқа шаклларда бажариши назарда тутилади. Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling