Фалсафа (Мантиқ) Ўқув фанининг долзарблиги


Download 39.5 Kb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi39.5 Kb.
#1052471
1   2   3   4
Bog'liq
Фалсафа. Мантик

3. Ўқув фанининг мазмуни
ФАЛСАФА
1-мавзу. Фалсафий қонун ва категориялар
Фалсафа тарихида ривожланиш ҳакидаги қарашлар эволюцияси. Ривожланиш концепциялари. Шаклланиш, ўзгариш ва ривожланиш тушунчалари. Диалектика – тараққиёт услуби сифатида.
Қонун тушунчаси. Фалсафанинг асосий қонунлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари. Қарама-қаршилик бирлиги ва кураши қонуни. Ҳарб илмида фикрлар кураши, танқид ва ўз-ўзини танқид қилиш. Миқдор ва сифат ўзгаришлари диалектикаси. Ҳарбий соҳада миқдор ва сифат бирлиги. Меъёр категориясини ҳарбий хизматчилар учун амалий аҳамияти. Инкорни инкор қонуни ва ворисийлик. Ҳарбий тизим ривожида ворисийлик тамойили.
Категория тушунчаси. Фалсафий категориялар, уларнинг ҳарбий соҳа ривожидаги методологик аҳамияти. Яккалик, хусусийлик ва умумийлик. Моҳият ва ҳодиса. Мазмун ва шакл. Ҳарбий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мазмун ва шаклнинг бирлиги. Бутун ва қисм. Система, элемент, структура. Сабаб ва оқибат. Зарурият ва тасодиф. Имконият ва воқелик. Ҳарбий билиш ва амалиётда диалектиканинг роли.
МАНТИҚ
2-мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари
Тафаккур – мантиқ илмини ўрганиш обьекти. Тўғри фикрлаш тамойиллари бўлажак офицерлар мантиқий маданияти юксалишининг асоси сифатида. Формал мантиқнинг предмети ва структураси. Мантиқ илмининг фанлар тизимидаги ўрни. Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари. Офицернинг мустақил қарор қабул қилишида мантиқнинг аҳамияти.


3-мавзу. Тушунча тафаккур шакли сифатида
Тушунча – тафаккур шакли сифатида. Предметнинг хоссалари, муносабатлари предмет белгилари сифатида. Предметларни умумий ва индивидуал, муҳим ва номуҳим белгилари. Тушунчаларни шакллантирувчи мантиқий усуллар: анализ, синтез, таққослаш, мавҳумлаш (абстракциялаш), умумлаштириш, уларнинг ҳарбий фаолиятдаги аҳамияти. Тушунчанинг тузилиши ва турлари. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. Тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар: тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш; тушунчани таърифлаш (дефиниция); тушунчаларни бўлиш ва таснифлаш. Фикр юритишда тушунчалар билан боғлиқ хатоликлар. Ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда мантиқий амалларнинг аҳамияти.



Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling