Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
35 
Ҳар бир миллатнинг турли табақалари ўртасида қадриятлар ривожланиши ва амал 
қилишда миллий онг, миллий бирдамлик туйғусининг аҳамияти каттадир. Миллий қиёфа ва 
маънавиятдан маҳрум бўлган кишилар бошқа миллатлар маданияти таъсирига тез берилиши, ўз 
тили, тарихи анъаналарига эса нигилистик муносабатда бўлиши мумкин. Агар шундай аҳвол 
маълум сиёсат таъсирида кенгайиб борса, миллат бирлиги ва камолоти учун ниҳоятда хатарли бир 
ҳол юзага келади. 
Албатта, агар ҳар бир миллат ўз миллий қадриятлари қобиғида ўралашиб қолса, шу 
миллатнинг тараққиётига путур етади. Миллий маҳдудлик ва калондимоғлик ҳеч вақт маънавий 
камолот омили бўлган эмас. Бошқа миллатларнинг маданияти, қадриятларини ўрганиш ҳамма 
вақт ҳам тараққиётнинг омилларидан бири бўлиб келган.
Яхлит жаҳон цивилизациясининг шаклланиши миллий қадриятлар ривожига ҳам катта 
таъсир кўрсатади. Миллий қадриятлар қанчалик бир-бирига яқинлашиб таъсир кўрсатмасин, ҳар 
бир миллат учун маънавий камолотнинг асосий йўли ва мезони шу миллатнинг миллий 
қадриятлари бўлиб қолади. Бошқа миллатларнинг ўзига хос урф-одатлари, маросимлари миллат 
руҳига, миллий-маънавий эҳтиёжи, талабларига мос келгандагина янги шароитларда чукур томир 
отиш имкониятига эга бўлади.
Кейинги бир асрга яқин давр давомида ўзбек рақслари, куйлари ва қўшиқларида жуда 
катта ўзгариш бўлганини инкор этиб бўлмайди. Бу ўринда Европа, рус, Ҳиндистон, Яқин Шарқ 
мамлакатлари маданиятининг таъсири катта бўлди. Ҳозирги ўзбек рақслари, куйлари, қўшиқлари 
классик маданий мероснинг айнан ўзи эмас. Бу жиҳатдан ўзбек халқининг рақс маданияти 
борасидаги қадриятлари анчагина бойиди. Лекин моҳият жиҳатидан рақсларимиз, куйларимиз, 
қўшиқларимизда асосий миллийлик руҳияти ва қиёфаси сақланиб қолинди.
Ўзбек куйлари ҳам асосан классик маданий меросни ўзида мужассамлаштирган бўлса ҳам, 
лекин улар жаҳон маданиятининг бу борадаги кўп жиҳатларини ижодий сингдириш асосида 
ривожланиб бормоқда. Биринчи президент И.А.Каримов ана шу ўзбекона маънавий қадриятларни 
янада ривожлантириш ва бойитиш тўғрисида фикр юритиб, шундай дейди: “Булар нималардан 
иборат? Аввало, инсонпарварлик ғояларига содиқлик, маданий ёдгорликлар, миллат тарихи, 
тақдири ва хотирасидир. Ана шу ёдгорликларга қараб, ҳар бир миллат жаҳон тараққиётида 
мустақил ўрин олади. Бизнинг ўрнимиз мавжуд, аммо бу ўринни тўлдирувчи, бойитувчи ва 
безовчи дурдоналарни ҳамон ўз жойига қўя билмаяпмиз. Юзлаб қўлёзмалар хорижий мамлакатлар 
кутубхоналарида бизга нигорон бўлиб ётибди”. 
Бинобарин, ўтмишдан ўрнак олиб, бугундан хулоса чиқариб, келажакка йўл тузадиган 
қалриятлар яратиш замони келди. Инсон ва унинг истеъдодидан буюкроқ неъмат йўқ. Кишилар 
шуни аниқ ва равшан англаб етишлари керакки, маънавий салоҳиятни илдам ривожлантирмай 
туриб, республиканинг чинакам мустақиллигини ва равнақ топишини таъминлаб бўлмайди. 
Ҳар кимнинг юрагида эъзозлаган ватанпарварлик туйғуси бевосита ҳаётни ўзгартириш ва 
гўзаллаштиришда ўз ифодасини топади. Бинобарин, халқнинг маънавий руҳини, биринчи 
навбатда, миллий маданиятини юксалтириш зарур. Фақат маданиятли шахсгина мустақил 
фикрлай олади, фақат маданиятли жамиятгина барча фуқаролар учун эркин фаолият муҳитини 
ярата олади. 
Маънавиятни мустаҳкамлаш учун маблағ ва меҳнатни аяш ўз келажагига болта уриш 
демакдир. Ватан ва жаҳон маданиятининг, адабиёт ва санъатнинг ютуқлари ҳар бир оилага етиб 
бориши учун оиланинг моддий таъминланганидан қатъий назар, қулай шароитлар яратишталаб 
этилади. Ижодий ходимларнинг маънавий кучига эркинлик бериш, уларга ҳар томонламаёрдам 
кўрсатиш катта аҳамиятга эгадир. 
Бундай улкан вазифаларни бажарган тақдирдагина давлат, халқ ўз тараққиётининг юқори 
босқичига кўтарилиши мумкин. 
Миллий маданиятни ривожлантириш жараёнида айрим хатолардан эҳтиёт бўлиш 
зарурлигини тарих тажрибаси тақозо этади. Хусусан, ўз миллий маданияти, тили, урф-одатлари 
қадимий анъаналаридан воз кечиш қанчалик миллий нурсизликка олиб келган бўлса, миллий 
маданият яратиш ниятида тор доираларда чекланиб қолиш, умумбашарий қадриятлар, 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling