Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
E-mail: falsafavahuquq-jurnal@nuu.uz Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 2 ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ. Нарбаева Т.К. – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Оила - инсон тафаккури, маънавияти шаклланадиган, унинг жамиятдаги ўрнини белгилайдиган, халқ қадриятларини асраб-авайлайдиган табаррук маскан, муҳим ижтимоий институтдир. Ҳар қандай мамлакат ҳаётида юз берадиган ижобий ўзгариш, демократик жараёнлар самараси, эзгу умидлар аввало, оилаларда намоён бўлади. Оила бахтли ва тотув бўлса - жамият мустаҳкам, давлат қудратли бўлади. Бир сўз билан айтганда, бугун ҳар бир оилани асраб авайлаш, қўллаб-қувватлаш, унда тинчлик ва осойишталик, соғлом муҳитни таъминлаш, мустақил фикрлайдиган, кучли фуқаролик позицияси, замонавий билим ва кўникмаларга эга баркамол, олий мақсад сари интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш - жамият ва мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Оила институтини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни фақат ва фақатгина давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан тизимли ва яқин ҳамкорлик орқалигина ҳал этиш мумкин. Бу борада ўз тараккиётининг мутлақо янги босқичига қадам қўйган Ўзбекистон ўзига хос тажрибага эга бўлиб, 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ушбу масалаларга энг муҳим вазифа сифатида эътибор қаратилган. Бугунги кунда, биз юртимизда минг йиллар давомида шаклланиб келаётган, жамиятимиз ҳаётида адолат тамойилини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган, миллий ва маданий қадриятларимизни авлоддан авлодга етказиб берадиган ижтимоий институт бу оиладир. Оилани ва оилавий муносабатларни асраш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири сифатида унинг жамиятдаги фаоллиги ҳам, аввало оиланинг мустаҳкамлиги, оқил ва билимдон фарзандларни тарбиялаб, камолга етказишдек улкан масъулиятни адо этиши билан белгиланади. Шу боис, унинг шаъни, обрў-эътибори, мавқе-даражаси ҳам оиласидаги оналик мартабаси, аёллик вазифасига қараб баҳоланади. Аёл ҳар қандай шароитда ҳам халқнинг тинчлик-хотиржамлиги, фарзандларининг саломатлиги учун қайғуради, оиласини турли-туман ташвишлардан ҳимоя қилишга ўзидан куч топа олади. Буни эса ҳақиқий маънодаги фидоийлик дейиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Оила ва жамият устуни ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз. Айниқса, сиз азизларнинг соғлом зурриёт, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдаги ўрнингиз ва хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди” [1]. Жамиятнинг муҳим бўғини, кучли ва барқарор давлат негизи — оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Ўзбекистоннинг ижтимоий йўналтирилган сиёсатида устувор йўналишлардан бири экани бежиз эмас. Бинобарин, мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, ислоҳотлар таъсири ва ифодаси оилада намоён бўлади. Юртдаги осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳам оилалардаги тотувлик, фаровонлик билан боғлиқ. Айниқса, жисмоний ва маънавий соғлом, замонавий дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялашдек стратегик мақсадга бу институтни ривожлантирмай туриб, эришиш мушкул. Ўз эртаси, тақдири ҳақида қайғурадиган давлат ва жамият борки, оилаларни муҳофаза қилишга, бу борада ташкилий- ҳуқуқий, институционал асосларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling