Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2

Айни мақсадда, мамлакатимизда миллий ва маънавий қадриятларимиздан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар тобора кенг қулоч ёзаяпти. Конституциямиз асосида қабул 
қилинган Оила кодекси ва бошқа халқаро меъёрларга тўла мувофиқ келувчи ўнлаб ҳуқуқий 
ҳужжатлардан иборат тегишли қонунчиликни такомиллаштириш, улар ижросини таъминлаш, 
бунда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан 
белгиланган аниқ вазифалар изчил рўёбга чиқарилаётир. 
Бугун республикамиз аҳолисининг 98 фоизи оилаларда истиқомат қилади ва оилалар сони 
7 миллион 560 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Дунё бўйича олиб борилган тадқиқотлар 
натижасига кўра, Ўзбекистон оила ажралишлари сони камлиги бўйича етакчи давлатлардан 
биридир. Ваҳоланки, шундай давлатлар борки, уларда ҳар икки оиладан бири ажралиш билан 
барбод бўлмоқда. Албатта, бунинг сабаблари бисёр. Глобаллашув даврида оламшумул ютуқлар 
билан бирга инсониятнинг бой бераётган фазилати — оилапарварлик ўрнини индивидуаллашув, 
ҳою ҳавасларга берилиш, ота-оналик, фарзандлик бурч ва масъулиятларидан қочиш каби иллатлар 
эгаллаб олаётгани, моддият ортидан қувиш қатор ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. 
Уларни бартараф этиш, мустаҳкам, соғлом оилалар сонини кўпайтириш қатор давлатлар учун энг 
долзарб юмушга айлангани боиси ҳам шЖизунда. 
Бунинг акси ўлароқ республикамизда оилаларнинг давлат ва жамият томонидан муҳофаза 
қилинишига доир конституциявий норманинг амалиётга самарали татбиқ этилаётгани барчамизга 
мамнунлик ва ғурур бағишлайди. Мазкур йўналишдаги комплекс чора-тадбирларнинг нечоғлик 
ҳаётбахшлигини “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан доимий 
равишда аҳоли кенг қатлами ўртасида ўтказиб келинаётган сўров натижалари ҳам яққол 
тасдиқлайди. Уларга кўра, юртимиз аҳолисининг мутлақ катта қисми ўз оиласини бахтли деб 
ҳисоблайди. Юртдошларимиз давлат ва жамият томонидан оилаларда турмуш маданияти ва 
сифатини оширишга, ҳар бир инсоннинг муносиб яшашини кафолатлашга юксак аҳамият 
қаратилаётганини қайд этади.
Давлатимиз раҳбарининг “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғоя 
йўлидаги ташаббуслари айни дамда барча соҳада ислоҳотларнинг тубдан такомиллашувига, 
давлат органлари, жамоат ташкилотлари фаолиятида сезиларли янгиланишларга туртки бермоқда. 
Оддий одамларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиб, халқнинг рози бўлиб яшаши учун 
амалий саъй-ҳаракатлар кўлами ҳамда суръати ошиб бораётгани пировардида оилаларнинг 
фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари 
ҳам бор куч ва имкониятларини сафарбар этаётгани, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда 
жамоатчилик иштироки ва назорати фаоллашаётгани диққатга сазовор. 
Хусусан, аёллар манфаатларини, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда бой тажриба 
ҳамда салоҳиятга эга тизим — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси оилаларни қўллаб-қувватлаш, 
уларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларда оилавий қадриятларга 
эҳтиром ва садоқат ҳиссини кучайтириш ишлари салмоғини янада оширмоқда. 
Ушбу мақсадда жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5325-сон фармони, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги 2018 йил 26 мартдаги 229-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг «Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 
26 мартдаги 230-сон Қарори, ҳамда махсус “Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси” қабул 
қилинди.
Ушбу фармон, концепция ва қарорларга кўра, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш билан бир 
қаторда оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга, ““Соғлом оила – 
соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини 
олиб бориш”, “…замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий 
оиланинг намунали шаклини ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling