Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2

тамойилини кенг тарғиб этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда оилани мустаҳкамлаш, оналик, 
оталик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларида кўмаклашиш мақсадида, парламент қуйи палатасида 
махсус Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси фаолият бошлади. 
Фармон асосида маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий 
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис штатлари ташкил қилинди ҳамда “Хотин-қизлар 
билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис 
тўғрисидаги” низоми қабул қилинди. Низомга кўра, мутахассис ўз вазифа ва функцияларини 
давлат органлари ва фуқаролик жамиятининг институтлари билан фаол ҳамкорликда амалга 
ошириши, маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши, 
уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаши, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга 
тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиши 
белгилаб қўйилган. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, 
уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалалари 
мутахассис фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, 
ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, жазони ижро этиш 
муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши 
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш - оилаларда маънавий ахлоқий муҳит барқарорлигини 
таъминлашнинг асосий омиилларидар. Ушбу вазифаларни мутахассис давлат органлари ва 
фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда амалга ошириши белгилаб қўйилди. 
Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш 
бўйича мутахассислар “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик 
тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 554-сонли қарорига кўра “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси 
раиси сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар маҳалладаги ҳар бир оилага кириб, фарзанд 
тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналарни аниқлаш, ушбу оилалардаги ижтимоий-
маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, 
оилаларнинг муаммолари хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бирига алоҳида индивидуал 
ёндошган ҳолда, манзилли чора-тадбирларни қўлламоқда. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, 
эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўришда хотин-қизлар 
билан ишловчи мутахассислар ФХДЁ органлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Зеро, 
маҳалладаги маънавий муҳит оилалар тинчлиги ва хотиржамлиги, турмуш ободлиги, халқ 
фаровонлигини таъминлайди. 
“Оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси”да - оила институтини мустаҳкамлаш 
орқали жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук авлодни тарбиялаш, соғлом бола мустаҳкам ва аҳил 
оилада камол топиши, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-муҳаббат, ўз 
Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг шаклланишида оиланинг 
роли жуда муҳимлиги, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва жамият фаровонлигини 
таъминлаш учун ота-она ибратини кучайтириш лозимлиги, оила қуриш арафасида турган йигит-
қизларга тўғри йўналиш ва оила маънавияти тўғрисида керакли маслаҳатларни ўз вақтида бериш 
ҳамда келин-куёвлар нафақат зарурий маълумотларни олиш, балки сифатли тиббий хизматдан 
фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга эканлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
ФҲДЁ органларининг туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилиши, мазкур фаолиятни 
назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси 
раиси зиммасига юклатилиши қизларни оилага тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, 
оила мустаҳкамлигини таъминлаш, тўй-маросимларни тартибли ўтказиш каби масалаларда 
ҳамкорликни таъминлаш билан бирга улар зиммасидаги масъулиятни оширади.
Айниқса, ёш қизларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг 
ижтимоий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling