Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2

қулайликлар туғдирмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини, тез ёрдам хизмати, 
профилактика ва патронаж тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли орасида, оилаларда соғлом 
турмуш тарзи маданиятини шакллантириш борасида ҳам кенг миқёсда иш олиб борилмоқда. 
Зеро, оилаларимиз тинч бўлса, жамиятимиз осойишта, фаровон, фарзандларимиз эса 
тўлақонли маънавий-руҳий муҳитда вояга етади. Оила қўрғонини мустаҳкам бунёд этиш учун 
қўйиладиган ҳар бир ғишт жамиятнинг, мамлакатнинг пойдеворидир. Ҳар ким ўз оиласидан 
кўнгли хотиржам бўлсагина ишида унум бўлади, яшашга, ишлашга рағбат бўлади. Мустаҳкам ва 
аҳил қўрғонда катта бўлган, яхши тарбия топган бола, албатта, элнинг корига ярайди, Ватани учун 
хизмат қилади.
Айни пайтда мамлакатимизда 7 миллиондан ортиқ оила мавжуд бўлса, уларда камолга 
етаётган жондан азиз фарзандлар – мамлакатимиз эгалари, келажагимиздир. Ҳар бир оиланинг 
мустаҳкам бўлиши, уларда соғлом муҳит қарор топиши фарзандлар тарбиясида муҳим роль 
ўйнайди. Шундай экан, бу борадаги саъй-ҳаракатлар кўламини янада кенгайтириш ўзининг тўла 
ечимини кутаётган энг долзарб муаммолардан биридир. 
Қайсики оилада аёл-она оқила ва омилкор бўлса, оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрни ва 
мавқеини топса, бу оилада соғлом дунёқараш, эзгу амаллар ҳукмрон бўлади. Асосийси, унда 
ўсаётган фарзандлар тарбиясида бўшлиқ бўлмайди. Бу эса дунёда кескин ғоявий кураш ва 
таҳликалар тобора жиддий тус олаётган ҳозирги замонда ғоятда аҳамиятлидир.
Фуқароларимизда оила олдидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаб, уларни адо этишга 
ҳаракат қилиш кўникмасини янада ошириш, ёшлар онгу шуурига оилани муқаддас, деб билиш 
тушунчаларини чуқур сингдиришга қаратилган чора-тадбирларни мазмунан ва моҳиятан янада 
бойитишга ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Зеро, оилалар мустаҳкам бўлса, болалар бахтиёр, жамият 
барқарор, ҳаётимиз янада фаровон бўлади.
АДАБИЁТЛАР: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар 
байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи // XXI ASR, 2019, 8 март 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling