Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Таянч сўзлар : ломбард, микролизинг, кичик бизнес, микрокредит, қонун, тадбиркор, пул, 
қарз. 
РЕЗЮМЕ: 
В статье излагается важность микрокредитов в условиях рыночной экономики. Изучены 
правовые основы деятельности ломбардов, институтов микрофинансирования, малого бизнеса и 
предпринимательства.
Ключевые слова: ломбард, микролизинг, малый бизнес, микрокредит, закон, денги, долг. 
 
RESUME: 
This article outlines the importance of pawnshops in the context of a market economy. Legal 
protection of small business and entrepreneurship based on national legislation and foreign experience 
analysis. 
Key words: lombard, microlizing, miny business, microdebt, law, money, debt 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
34 
МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ВА ЁШЛАРНИНГ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИ 
 
Қалқонов Э. Т. –
ТИҚХММИ доценти, ф.ф.н. 
Миллий маданият ва анъаналар, миллий қадриятларга ҳурмат билан қараш ҳар бир 
миллатнинг ўзига ҳурмат билан қарашининг асосий бўғинидир. Мана шундай қадриятлардан бири 
ўзбек миллий қадриятларидир. Мустақилликка эришганимиздан кейин ўзбек халқининг жуда бой 
қадриятларини тиклаш, ўрганиш, уларни янада ривожлантириш масаласида жуда кўп ишлар 
амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Президент Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек: “Биз барчамиз – 
фуқаролар ҳам, жамият ҳам, давлат ҳам Ватанимиз равнақи учун, мамлакатимизда тинчлик-
барқарорликни мустаҳкамлаш учун, тарихий, маънавий ва маданий меросимизни сақлаш, 
бойитиш ва келгуси авлодларга безавол етказиш учун бирдек масъулмиз”[1]. 
Мехмондўстлик, болажонлик, яқин қўни-қўшничилик, катталарни ҳурмат қилиш, 
кичикларни иззат қилиш, саҳийлик, ҳалол билан ҳаромни фарқлаш ўзбек халқининг ўзига хос 
азалий фазилатларидир. Ўзбекларда қадимдан кексаларни, ота-онани ҳурмат қилиш ва кексалар 
кўпни кўрган ақл ва идрок билан ҳар ишда тўғри маслаҳат бера оладиган кишилар бўлишган. 
Кексаларни ҳурмат қилиш, улардан сабоқ олиш, ҳаёт тажрибасини ўрганиш, шу асосда маънавий 
камолот учун янги имкониятлар излаш ўзбек ёшларига азалдан хос бўлган. Бу ҳақида академик 
Эркин Юсупов “Истиқлол шабадалари” асарида қуйидагича ёзган: “Ота-онани ҳурмат қилиш, 
уларнинг гапига, панду-насиҳатларига қулоқ солиш, ҳеч вақт ўз фарзандига ёмонни раво 
кўрмаслик ҳам ўзбек халқига хос бўлган фазилатдир. Баъзан ота-оналарнинг насиҳатлари ноқобил 
фарзандларга оғирроқ туюлади. Бу, аслида ҳам ҳаётни чуқур билмаслик, ҳаётнинг турли 
жараёнларига енгил-елпи қарашнинг оқибатидир”. Ота-онага бўлган ҳурмат дунёдаги барча 
халқларда учрайди. Лекин бизнинг ўзбек халқимизда бу қадриятни эъзозлаш бошқа жойларга 
нисбатан устунроқ туради. “Ҳозир етимхоналарда ота – онаси тирик бўлган болалар мавжуд. 
Уларнинг қорни тўқ, усти бут бўлиши мумкин. Лекин ота билан онанинг меҳри ўрнини нима боса 
олади? Халқимизнинг болажонлик фарзандга меҳр – муҳаббат сингари қадриятлари унитилиши 
асло мумкин эмас”. Катта ижтимоий – тарбиявий аҳамиятга эга бўлган қадриятлардан бири – бу 
жамоатчилик фикридир. Жамоатчилик фикри одамлар ўртасидаги бир – бирига яқинлик, ўзаро 
ҳурматнинг ифодасини сақлаш, ривожлантириш, кенг фойдаланиш учун зарур бўлган қадриятдир. 
Жамоатчилик фикрининг кучли ёшларга жуда эрта сингдирилади ва оиладаги
жамоатчилик ичидаги тарбиянинг муҳим қисми бўлади. Жамоатчилик фикрига қулоқ солиш, 
бошқаларни ҳурмат қилиш, шахсий худбинлик ботқоғига ботиб қолмаслик билан боғлиқдир.
Ўзбек миллий қадриятлари умуминсоний ва минтақавий қадриятлар билан чамбарчас 
боғлангандир. Улар ўртасидаги мунтазам давом этиб борадиган диалектик муносабат алоқадорлик 
жаҳон цивилизацияси ривожининг муҳим омилларидан биридир.
Миллий қадриятларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳар бир миллатнинг ўзига хос 
тарихи, тили, маданияти, аҳлоқий ва руҳий фазилатлари, яшаш шароити, турмуш тарзи, ишлаб 
чиқариш фаолияти билан бевосита боғлангандир. Миллий қадриятларнинг ҳар бир кўринишини 
узоқ тарихий тараққиётнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур ўрганиш орқалигина тўғри тушуниб 
олиш мумкин. Миллатлар мавжуд экан, миллий қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 
аҳамияти асло камаймайди. Миллатларнинг маънавий жиҳатдан бир-бирига яқинлашиб бориши 
ҳам миллий қадриятларнинг ривожланиш ва амал қилиш имкониятларини камайтирмайди. 
Умуман олиб қараганимизда, миллий қадриятлар ҳар бир миллатнинг моҳиятини, муайян 
мустақил ижтимоий бирлик эканини белгилаб берувчи асосий мезонлардан биридир. 
Мустақиллигимизнинг маънавий заминини мустаҳкамлаш аҳлоқ, одоб, тарбия борасидаги миллий 
қадриятларимизни чуқур ўрганишимиз, ҳаётга жорий этишимизга ҳам боғлиқдир. Бу хусусда 
академик Э.Юсупов шундай ёзади: “Аҳлоқ, одоб, тарбия борасида бошқа халқлардан ҳам кўп 
нарса ўрганмоғимиз мумкин ва лозим. Лекин Ўзбекистонда ҳам жаҳонга кўз-кўз қилиш мумкин 
бўлган, бошқалар ҳам ўрганиб ибрат олса арзийдиган қадриятлар борки, уларни унутиш, оёқ ости 
қилиш ўтганлар олдидагина эмас, балки келажак авлод олдида ҳам катта гуноҳдир”.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling