Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
53 
бўлади, асосий урғу эса бетакрорликка берилади. Инновацион тафаккурда айнан бетакрорлик 
устувор аҳамият касб этади. Ўйин категорияси жой олган ўйинлар назарияси инсоният жамиятида 
содир бўладиган ҳодисалар моделини беради. 
Ҳар қандай ноаниқлик шароитида ечимни топишга интилиш ва бунда ечимни қабул 
қилувчи субъект, яъни, ўйинчи хилма-хил мавжудликка эга бўлган вазиятлар ҳақида маълумотга 
таяниши ҳамда ана ўша вазиятларнинг бирида аниқ иштирок этиши ўйинлар назариясининг 
асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. 
Ўйинлар назариясини ҳаётга татбиғи орқали инновацион фикрлашга ундайдиган объектив 
ва субъектив омилларни ҳосил қилиш имконияти вужудга келади, яъни маълум қулай вазиятни, 
шароитни таъминлай олиш, ижодий амалий фаолиятга олиб келадиган фикрлар ўйинини вужудга 
келтириш мумкин бўлади ва бу табиийки, инновацион тафаккурга хос бўлади. 
Бундан ташқари бевосита назарий тафаккурдаги шундай жараёнлар орқали бўлажак 
маҳсулот ғоясини ўйлаб қўйиш ёки янги мазмунни мужассамлантирадиган олд ғояни 
шакллантира олиш ҳам мумкин бўлади. 
Инновацион тафаккур ўзига хос даврий босқичларига эга. Эҳтимоллилик ва статистик 
ноаниқлик шароитидаги экстремал масалалар ечими назарияларининг табиий ривожланиши 
ҳисобланган ўйинлар назарияси орқали тафаккурда илгари сурилган олд ғояни масалага 
айлантириш ва изланиш жабҳаси бўлган муаммоли вазиятни ҳосил қилиш ҳам мумкин. Бу эса 
инновацион тафаккурнинг ана шу даврий босқичининг самарали бўлишини таъминлашга хизмат 
қилади. 
Албатта, янги тасаввур, хулоса чиқариш, бирон-бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш 
ижодий фикрлашни талаб қиларкан, бу ўринда ўйин билан ижодий тафаккур ўртасидаги 
боғлиқлик янада мукаммалашади. Ўйин ва ўйинлар назарияси кишини ижодий-инновацион 
фикрлашга ундайди ва бундан интеллектуал фаолият амалга оширилади. Интеллектуал фаолият 
ижтимоий ишлаб чиқариш соҳаси ёки жараённинг таркибий қисмини ташкил қилганда жамиятда 
узлуксиз моддий-техникавий ва маънавий интеллектуал тараққиёт содир бўлади. индустриал 
жамиятдан постиндустриал жамиятга ўтишда инсон истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг 
янгидан-янги турларини ишлаб чиқариш, доимий, мунтазам амалга ошириладиган жараёнга 
айлангандан кейин ижодий фикрлаш ихтисослашган интеллектуал-инновацион фаолият, меҳнат 
даражасига кўтарилади. Шу тарзда ўйин назарияси ҳам бу жараёнга туртки бўлади ва ақлий 
фаолият жабҳасида инновацион тафаккур шаклланади. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling