Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
17 суҳбатдошингизнинг жавоб бериш имкониятини яхшилаш даражасида бўлса бас. Ҳақиқий маълумот сўз оҳангидадир. Чиройли нутқ эгаси ўз нутқи билан бир икки мартагина одамларни ўзига жалб қилиши мумкин. Лекин мазмунсиз чиройли сўзлар одамларни меъдасига тегади. Зеро ҳозирги пайтда Сиз нутқ билан юзланаётган одамлар аввалида сизга кўпроқ ижобий эмас, танқидий нуқтаи назардан ёндашадилар. Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам, атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъиятлик билан бериш мумкин. Психолог олим Э.Ғозиев муомала тузилмаси тўғрисидаги тадқиқотларида муомаланинг қуйидагилардан таркиб топганлигини кўрсатади: 1. Коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш. 2. Интерактив (икки томонлама ўзаро таъсир). 3. Перцептив (ўзаро бир-бирини идрок қилиш). Жумладан, муомаланинг биринчи томонида - тилга ва унинг амалий ифодаси бўлмиш нутқ фаолиятига бевосита мурожаат қиладилар. Муомаланинг иккинчи томони - мулоқотга киришувчиларнинг ўзаро таъсири, уларнинг нутқ фаолиятида нафақат сўз орқали фикр алмашинуви, балки ҳатти-ҳаракати ва хулқ-атвори билан ўзаро таъсир ўтказиш, таъсирланишдан иборат. Муомаланинг учинчи томонида - мулоқотга киришувчилар ўзаро бир-бирларини идрок қилиш жараёни намоён бўлади, инсонни инсон томонидан идрок қилиш юзага келади. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш зарурки, мулоқот жараёнининг стихияли ва англанмаганлик даврида натижа иккиёқлама бўлиши мумкин: мулоқот якун топиши (Масалан, «Бизнинг алоқаларимиз ва муносабатимиз тасодиф натижасида боғланган эди. Яна шундай тасодиф билан муносабатимиз тез ажралади”) ёҳуд ички таъсир натижасида юзага келган мулоқот жараёнида унинг кейинги босқичларда ҳам давом этиши мумкин. давомига тегишли манфаат юзага келади. Агар мулоқот барқарор бўлса, у холда ҳамкорларда аниқ мақсадлар пайдо бўлади: турли ахборотларни узатиш; билим ва тажриба алмашиш; бир-бирларини тушунишга эришиш; ҳаракатлар бирлигига эришиш кузатилади. Ҳар қандай ижтимоий фаолият каби мулоқот ҳам ўзининг муайян сифат кўрсаткичларига эга бўлиб, улар фикрлар ва туйғулар оламига кириб бориш асосида юзага келади. Бу кўрсаткичлар улар уларни юзага келтирадиган асосий соҳаларидан мустақил тарзда гуруҳлаштирилади. Булар: а) индивидуал-шахсий; б) социал-психологик; в) предметли-амалий. Мулоқотдан таъсирланиш жараёнида юқоридаги кўрсаткичлар бир-бири билан бевосита боғланади. Муомалада – сўзлашиш, фикр алмашиш, музокара олиб бориш, баҳслашишда бири иккинчисини инкор этадиган иккита муомала натижасида вужудга келади. Шуни таъкидлаш лозимки, зиддиятли вазиятлар асосида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг қарама-қарши фикрлари, мақсадлари ҳамда шу мақсадларга эришишнинг воситалари ётади. Зиддият ички-шахсий (раҳбар билан ходим ўртасида) шахс-ташкилот (шахслар, гуруҳлар ва ташкилот ўртасида) бўлиши мумкин. Шунингдек, зиддиятларнинг горизонтал таснифи ҳам мавжуд (бир – бирига бўйсунмайдиган ходимлар ўртасида), вертикал (бир-бирига бўйсунувчи ходимлар ўртасида) ва аралаш турдаги зиддиятлар ҳам мавжуд. Кундалик ҳаётда вертикал ва аралаш турдаги зиддиятлар учраб туради. Агар бундай зиддиятлар жамоада 70-80 фоизни ташкил этса, бу раҳбар учун хавфли ҳисобланади. Бундай вазиятларда раҳбарнинг ҳар қандай ҳаракатлари зиддиятлар призмаси орқали олиб қаралади. Муомала маданиятида зиддиятлар англашилмовчилик, бир-бирини тушунмаслик ҳамда ўзаро манфаатлар тўқнашуви натижасида ҳам келиб чиқади. Сўзлашув маданияти ҳар бир тил бирлигини шароитга қараб, йиллар мобайнида қабул қилинган меъёрлар асосида қўллаш санъати ҳам ҳисобланади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, давлат хизматчисининг муомаласи унинг ички маданиятининг ташқи белгиси хисобланади. Муомаласи чиройли раҳбаргина ўз сўзларига ишонтира олади зеро, Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек ”Энг муҳим вазифамиз – мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling