Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
16 
ахлоқий меъёрларда намоён қилади.
Сўзга эътибор борасида файласуф олимлар Б.Ҳусанов ва В.Ғуломлар ширинсўзликнинг 
айрим шартларини таҳлил қилганлар. Булар: 
1. Хуштабассум бўлиш лозим. 
2. Сўзни обдон мушоҳада қилиб, охирини ўйлаб, манманликка берилмай фикр қилиб 
сўзлаш лозим. 
3. Сўз қўллаш мақомини билмоқ лозим.
4. Ширинсўз масъулиятини англамоқ даркор. 
5. Ширинсўзлик ва мулойимликнинг шартларидан бири – овозни пастлатиб, майин 
гапиришдир. 
6. Сўз айтишдан аввал, ҳар дақиқада сўз ортидан келадиган оқибатни ўйлаш керак. Бу 
хислатлар нафақат раҳбар балки барча инсонларни хулқини безаб турувчи қоида десак муболаға 
эмас албатта. 
Муомала одобининг яна бири бу – инсоний нигоҳ. Маълумки, одамнинг нигоҳида, юз 
ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг қай сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган 
ҳиссиёти, талаблари ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл 
силтаб кетиши ёки фикри бўлиб, қўпол муомалада бўлишлари маданиятсизликни англатади. 
Суҳбатдошингизни фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон 
сифатида муносабатда бўлиб, “Менимча адашдингиз?” “Узр, мен бошқа фикрдаман”,“Кечирасиз, 
мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман” деган иборалар билан мурожаат қилади. Ҳеч қачон 
“умуман нотўғри”, “бу тўғрида ҳеч нарсани тушунмайсиз”, “ бу нарсани ёш бола ҳам билади” 
деган ибораларни ишлатиш мумкин эмас.
Гапираётган инсонни фикрини бўлиб, “Бўлиши мумкин эмас”, “Ўзингиз ишонасизми?” 
тарзидаги иборалар билан чалғитиш ҳам одобсизлик саналади.
Хушмуомалалик ва одоблилик муғомбирликдан ва қалбаки тортинчоқликдан келиб 
чиқмаслиги, самимий, табиий ва беғараз, ҳар қандай муғомбирлик ва ёлғондакам 
тортинчоқликдан холи бўлиши керак. 
Ҳамма даврларда суҳбат, мулоқот инсониятнинг муомаласининг асосини ташкил қилган. 
Суҳбат – бу инсонлар ўртасидаги фикрлар алмашинуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг 
белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай қилиб гап бошлашни билишмайди
гапирганда ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. Бугунги кунда 
баъзи ёшларимиз нутқидан мамнун эмасмиз. Чунки уларнинг нутқи умуман йўқ ҳисоб, гаплари 
фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. Агар суҳбатдошингизнинг нутқи жаргон сўзлар билан 
тўлиб, тошган бўлса, ўзи қийналиб пойма – пой гапирса, талаффузи яхши бўлмаса, оҳанги қулоққа 
ёқмаса, энг мазмундор суҳбат ҳам ўз қимматини йўқотади. Ҳамма вақт аниқ – равшан, 
ҳовлиқмасдан, мулойимлик ва майин овоз билан гапиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳовлиқиб 
айтилган сўзни тушуниш қийин бўлади, жуда чўзиб, секин гапириш эса кишининг сабр – косасини 
тўлиб тоширади. Талаффуз этилган ҳар бир сўз, бўғин ва оҳанг аниқ ва равшан жаранглаши лозим. 
Жуда нозланиб гапириш ҳам хунук одат.
Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон уни бузулишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг 
аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз 
нутқида ишлатиши мумкин. 
Суҳбатнинг тавсифини белгилаб бериш учун сўз бойлиги ва сўзнинг грамматик қурилиши 
ҳали етарли эмас, бу ерда гаплашиш оҳанги ва интонация муҳим роль ўйнайди. Сўзлашиш оҳанги 
ирода ва эмоционал таъсирни, ҳиссиётни акс эттиради. Сўзлашиш оҳангидан ҳатто кишининг 
кайфиятини билиш мумкин. Оҳанг маълум даражада кишининг хулқини ҳам акс эттиради. Яъни 
суҳбатдошимизнинг тарбияли ёки тарбиясизлигини кўрсатади. Юриш – туриш вазиятлари 
қанчалик аҳамиятга эга бўлса, сўзлашиш оҳанги ҳам шунчалик аҳамиятга эга. Битта сўз ёки 
иборанинг ўзи қандай оҳангда айтилганлигига қараб бизга ҳар хил таъсир этиши мумкин. Кўпинча 
айтилган сўз эмас, балки ҳақоратомуз оҳанг кишини ранжитади. Оҳангингизнинг чиройлиги ёки 
ингичкалиги билан сиз бевосита атрофдагиларда оғир ёки енгил кайфият уйғотасиз. 
Ифодаланаётган сўзларнинг маъноси умуман тингловчиларга ҳеч қандай таъсир бермайди. У 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling