Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
12 
жамоавийликни эмас индивидуалликни, анъанавийликни эмас янгиланишни, конформизмни эмас 
шахсий ташаббускорликни эъзозлайди. «Стратегема» га кўра, ўзининг нимага қодирлигини, ўз 
ақлу идрокининг имкониятларини англамайдиган шахслар ҳаёт нималигини, умр нима учун 
берилганини, ўзининг қандай идеалларга интилиши ва уларга қандай эришишни билмайдиган, 
нодон ва калтафаҳм кишилардир. Аксарият ҳолларда ана шундай кишилар кўпчиликни ташкил 
қилади ва улар бошқаларнинг стратегемалари қурбони бўлади, ўзгаларнинг иродасига бўйсўниб 
умрини ўтказади ва уларнинг идеалларига эргашиб (еталаниб, бошқарилиб) яшашга мажбур 
бўлади.
Бу борада Лаодан кўра сал илгарироқ яшаган ва янада машҳурроқ бўлган доно файласуф 
Конфуций қарашлари жамият тараққиёти ва халқ тафаккури учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган. Лаодан фарқли равишда Конфуций асарлари ва у томонидан яратилган стратегемаларда 
жамоавийлик элементлари кучлироқ намоён бўлади. Унинг “Табиат - барчамизнинг онамиз, онага 
хиёнат қилиш – қабоҳат, уни авайлаш эса барчамизнинг бурчимиздир”, “Жамият – умумий 
хонадон, унинг тартиблари – муқаддас қонун, уларга амал қилиш эса барча учун энг асосий 
масъулиятдир”, “Фаровонлик – мақсад, тинчлик ва барқарорлик – унга етиш учун шарт-шароит, 
ислоҳотлар эса бунга эришишнинг энг асосий воситасидир”, деган мазмундаги стратегемалари 
нафақат Қадимги давр, балки ҳозирги замонавий Хитой халқининг ҳам қалби ва онгига сингиб 
кетган. Хитойда ана шундай мезонлар таъсирида шаклланган баъзи ислоҳотлар стратегиялари юз 
йилгача давом этган ва улар бир неча авлод томонидан амалга оширилган. Шу жиҳатдан, 
конфуцизмнинг икки минг йил давомида Хитой халқининг давлат мафкураси бўлиб келгани ҳам 
асло тасодиф эмас. 
Бундай далил ва мисоллар нафақат Хитой, балки бошқа халқларда, инсониятнинг барча 
ақлий фаолият соҳалари ва шаклларида учрайди. Ўзбек тилида бу тушунча “Интилганга толе ёр”, 
“Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор”, “Ақл ила идрок кишини ҳокиму султон қилур”, 
“Ақл билан ҳар қандай масалани ечиш мумкин” каби мақол ва ҳикматларнинг умумий маъносини 
ҳам ифодалайди. 
Замонавий фалсафада стратегемаларни ўрганишга ХХ аср охирларида киришилди ва 
немис олими Х.Ф.Зенгер ва инглиз файласуфи Р. Грин ушбу тушунчани истеъмолга олиб кирган 
бу борадаги етук мутахассислар ҳисобланади. Тўғри, ушбу тадқиқотчилардан олдин ҳам айрим 
изланишлар олиб борилган, илмий, оммабоп журнал ва тўпламларда мақолалар чоп этилган. 
Бироқ, айнан ана шу олимлар хитой стратегемаларини тўла илмий маънода Европага танитдилар 
ва уларнинг умуминсоний ҳодасалар эканини очиб бердилар. Харро фон Зенгер 1999 йили 
“Strategeme. Band 1.” («Стратегемалар. 1 жилд»), 2004 йили эса “Strategeme.Band 2.” 
(«Стратегемалар. Хитойча яшаш ва омон қолиш санъати. 2 жилд») деб аталган асарларини нашр 
қилдирган. Роберт Грин эса 1998 йили “The 48 Laws of Power” (“Ҳокимликнинг 48 қоидаси”) ва 
2006 йили “The 33 strategies of War” («Урушнинг 33 стратегияси») асарларини чоп эттиради. Ушбу 
китоблар шу соҳадаги илк йирик ва машҳур асарлар ҳисобланади. Кейинги йилларда олимлар 
“Стратегология” фани шаклланиши ҳақида гапира бошладилар ва айнан Х.Ф.Зенгер ҳамда Р. 
Гринларнинг асарлари бу борадаги дастлабки илмий адабиётлар сифатида эътироф этилмоқда.
Ҳар бир жамият тарихида шундай бурилиш даврлари бўладики, унда тараққиёт йўлидан 
бораётган халқлар тақдири учун дориламон бўлган ва муайян ривожланиш босқичига хос стратегия, 
яъни устувор тамойиллар ҳамда долзарб вазифаларни аниқлаш ҳаётий эҳтиёжга айланади. Тажриба 
айнан ана шундай даврларда ушбу эҳтиёжни зукколик билан англайдиган ва давр талабларига, 
воқеалар ривожини олдиндан кўриб, жавоб бера оладиган халқларгина кўзлаган мақсадларга етиши 
мумкинлигидан далолат беради. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони 
ушбу ҳаёт ҳақиқатини ифодалайди.
“Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” – бозор иқтисодиётига асосланган 
демократик давлат, фуқаролик жамиятини қуриш, дунёдаги тараққий топган мамлакатлар қаторига 
кўтарилишдек олий мақсадни ўрганиш имкони очилган янги махсус ўқув курсидир. Мазкур махсус 
ўқув курсининг мақсади – эзгу ғоялардан ва соғлом мафкурадан маҳрум бирон бир миллат ва 
жамиятнинг узоққа бора олмаслигини, ҳар қандай халқ ва давлат ўз тараққиётини миллий 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling