Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2

ва илиқ бўлса, умумхалқ ва умумдавлат манфаатлари йўлида бирлашиб, муаммоларни ҳал этишда 
одилона фаолият кўрсатса, барча учун умумий вазифалар олдида масъулият чуқур ҳис қилинса, 
демократиянинг мамлакат ички ҳаётидаги маданиятини белгилайди. 
Фуқаролик жамиятини барпо этишнинг халқаро тамойиллари, яъни дунё давлатлари 
ҳамжамияти эътироф этган йўриқлари мавжуд бўлиб, бевосита фуқаронинг ўз хоҳиш-иродасини 
эркин ифодалаш ҳуқуқига эгалиги, озчиликнинг кўпчиликка бўйсиниши, барча фуқароларнинг 
миллати, элати, ижтимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатьий назар, тенг ҳуқуқлилиги, 
давлат ва жамият бошқарувида қонун устуворлиги, сайлов ва сайланиш ҳуқуқи ва бошқалардир. 
Бироқ, маълум бир мамлакатда демократияни жорий этишда фақат шунинг ўзи кифоя қиладими? 
Йўқ, албатта, Чункиҳар бир халқнинг ўз турмуш ва тафаккур тарзи, тарихий анъаналари, ҳаётга 
муносабати ва бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб, демократияга ёндашишнинг ўзига хос усули 
бор. Масалан, Шарқда демократик жараёнлар узвий равишда ва аста-секин тараққий топади. Бу 
соҳада инқилобий ўзгаришлар ясашга уринишлар ғоят ноҳуш, ҳатто фожеали натижаларга олиб 
келади. Инқилобни Ғарб олимлари ҳам «ижтимоий тараққиётнинг ибтидоий ва ёввойи шакли», 
деб атаганлар. Табиийки, бундай йўл бизга асло тўғри келмаслигини, демократияни жорий этишда 
юртимизда ўзбекона тамойиллар шаклланаётганини ҳисобга олиш керак. Бу демократиянинг 
ташқи сиёсатдаги ўзига хослигини таъминлайди. 
Миллий давлатчилигимизнинг демократик тамойилларини янада чуқурлаштириш ва 
ривожлантиришимиз мумкин. Аслида, демократия - «объектив воқелик». У бор ёки йўқ?! Бир 
тизимдан иккинчисига ўтаётганда, унга йўриқномалар, кўрсатмалар бериш услуби билан дарҳол 
қуриб бўлмайди?! Бу ҳақда жуда кўп айтилган ва ёзилган. Бироқ, барқарор демократик 
жамиятнинг қарор топиши учун зарур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ килишга 
қодир кучли миллий давлат лозим. Ҳар бир нарсани унинг моҳиятидан келиб чиқиб, ўз номи 
билан аташ керак. 
Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, XXI асрда давлатларнинг арзон популизми ва 
демократия ниқоби остидаги ўйинлари эмас, балки зарурий миллий мафкуравий ғоядан воқеликка 
айланган ҳақиқий демократик, очиқ адолатли жамият томон қўйган шаҳдам қадамларимиз, бу 
борада қўлга киритган ютукларимиз билан Ўзбекистон давлата танлаган йўл— демократик 
тамойиллар мазмунини ташкил этади. 
Инсоният тарихига назар солсак, демократик жараёнларни амалга оширишда муҳим 
аҳамият касб этган, миллий давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий, манавий-маърифий, сиёсий-
ҳуқуқий тараққиёти асосий омил бўлиб хизмат қилган. Ҳар бир халқ демократияни ўз 
менталитети, ўз кўникмалари, кадриятларига муносиб тарзда у ёки бу даражада ҳаётга жорий 
қилади. Умуминсоний моҳият ва мазмунга эга бўлган тамойиллар ҳар бир давлатнинг тараққиёт 
даражаси, бошқарув тизими, сиёсий муҳити, халқ оммаси ижтимоий онгининг фаоллиги билан 
боғлиқ ҳолда жорий қилинади. Худди шу ва бошқа ижтимоий ривожланиш суръатларини 
белгиловчи омиллар таъсирида давлатнинг демократик жараёнларини жорий қилиш суръатлари 
жадаллашади ёки сустлашади. Демак, демократияни юқоридан мажбуран жорий этиш мумкин 
эмас. 
Ҳозирги пайтда, ҳуқуқий демократия йўлини танлаб жадал суръатларда ривожланаётган 
миллий давлатимиз учун инсоният тарихининг турли даврларида демократик давлатларнинг 
шаклланиши ва амалиётини таҳлил килиш, қиёсий ўрганиш муҳим ахамиятга эгадир. Яъни, дунё 
давлатлари демократияга маънавий-маърифийлашган жамиятга хос тамойиллар билан 
муносабатда бўлишлари ва баҳолаш маданиятини эгаллаб олишлари, ҳатто баъзи манфаатлардан 
воз кечиши ҳам мумкиндир. Масалан, ҳаёт кечириш Fapб турмуш тарзига мос бўлса ва уни тарғиб 
этса, яъни демократик қарашлар бизнинг менталитетимизга тўғри келмаса, қараш бир томонлама 
ёндашув ҳисобланиб, ўзини қадрлаган, ҳурмат қилган халқ учун хавфли ҳамда тақдидли бир 
холатдир. Турли халқлар, турли маданиятлар, манфаатларнинг ёнма-ён яшаши, яшай олиши фақат 
ҳақиқий миллий демократик шароитдагина юз беради. 
Тўғри ва ҳақиқий бунёдкорлик ғоясини фақат миллий давлатнинг демократик қарашлари 
орқали амалга ошириш мумкин. Ҳозирги даврда жаҳон давлатлари эришаётган ютуқлардан орқада 
қолмаслик, янги технологияларни эгаллаб, уни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун изланиш, 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling