Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2

ҳимоя қилиш, шунингдек, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган ўқув курсларининг 
ташкил этилиши катта аҳамият касб этади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оила ижтимоий ҳаётининг айрим салбий 
кўринишларига барҳам бериш, оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида 
туғиладиган бошқа низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, бу борада жамоат 
ташкилотларининг ролини ошириш, ёш оилаларга ғамхўрлик қилиш, уларга уй-жой бериш ва 
бошқа иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларида кўмаклашиш, хотин-қизлар 
ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш каби масалалар 
оила институтини мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлашга 
хизмат қилади. 
Мамлакатимизда халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, йиллар давомида 
оғир масала бўлиб келган уй-жой муаммосини ҳал қилиш, оилаларнинг ҳаёт шароитларини сифат 
жиҳатидан тубдан юксалтириш мақсадида, 2017 йилнинг ўзидаёқ шаҳар ва қишлокларимизда 
жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиб, 
минглаб юртдошларимиз замонавий ва шинам турар-жойларга эга бўлишди. Хусусан, ижтимоий 
ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларга 
имтиёзли уйлар ажратиш бўйича янги тизим жорий этилди. Аҳоли, айниқса, ёш оилаларнинг 
эҳтиёжини ҳисобга олиб, арзон уй-жойларни қуриш ҳажмини 1,5-2 баробар ошириш борасидаги 
саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Хотин-кизлар ва оилани хар томонлама 
қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” ташкил этилган бўлиб, унинг маблағлари ҳисобидан хотин-
қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш 
қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этиш белгилаб қўйилди. 
2018 йилда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногирон, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган 1580 
та аёлга “Хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” томонидан уй-
жойнинг биринчи бадали (25 фоиз) тўлаб берилди ҳамда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 
хотин-қизларга 7 фоизли микрокредитлар бериш йўлга қўйилди. 2018 йилда 10 мингдан ортиқ 
ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногирон аёллар иш ўринлари билан таъминланди. 
Шу билан бирга, оилаларнинг иқтисодий негизини барқарорлаштириш, аҳоли бандлиги ва 
реал даромадларини, фуқаролар фаровонлигини изчил ошириб бориш мақсадида ҳар бир 
оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун «Ҳар 
бир оила — тадбиркор» ҳамда ёш авлоднинг ташаббусларига кенг йул очиш, уларнинг 
иқтидорини тарбиялаш, салоҳиятини руёбга чикариш оркали оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида 
«Ёшлар - келажагимиз» Давлат дастурлари қабул қилинди. 
Шунингдек, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, 
муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда 
аҳолининг турмуш шароити даражасини юксалтириш мақсадида «Обод маҳалла» дастурини 
амалга оширишга киришилди. Мамлакатимиз аҳолисининг 49 фоизи яшайдиган қишлоқ жойларда 
салмоқли демографик, меҳнат ва иқтисодий салоҳият жамланганини инобатга олиб, қишлоқ 
аҳолиси турмуш даражаси, маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш, аҳоли 
пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-
коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш мақсадида «Обод 
кишлок» дастури ҳаётга жадал татбиқ этилмоқда. 
Бугун мамлакатимизда «Соғлом оила - соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга изчил 
татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, соғликни сақлаш тизимини 
такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Мамлакатимизда соғликни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш, оналик ва болаликни 
ҳимоя қилиш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон 
билан таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. 
Хусусан, 
соғлиқни 
сақлаш 
соҳасида 
юқори 
технологияларга 
асосланган, 
ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг ҳудудларда ҳам фаолият кўрсатишига жиддий 
эътибор қаратилмоқда. Бу олис вилоят ва туманларимизда яшаётган аҳолига янги имконият ва 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling