Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар: оила
- Ключевые слова
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 7 КОНСТИТУЦИЯМИЗДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК АСОСЛАРИНИНГ ТАРАННУМИ Рўзиев Р.Ж.
РЕЗЮМЕ: Мақолада оила институтини мустаҳкамлашга оид инновацион ёндашувларнинг ижтимоий- ҳуқуқий асослари ва концептуал омиллари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: оила, жамият, давлат, авлод, қадрият, аёл, салоҳият, глобаллашув РЕЗЮМЕ: В статье анализируются концептуальные факторы и социально-правовые основы инновационного подхода к институту семьи. Ключевые слова: семья, общество, государство, поколение, ценность, женщина, потенциал, глобализация. RESUME: In this article conceptual factors and social - legal basics of innovational approaches of the family institution is analysed. Keywords: family, society, government, generation, value, woman, potensial, globalization. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 7 КОНСТИТУЦИЯМИЗДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК АСОСЛАРИНИНГ ТАРАННУМИ Рўзиев Р.Ж. – ЎзМУ профессори Миллий давлатчилик асосини ифода қилувчи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида “Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон килиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади”, деб эътироф этилган. Буюк юнон донишманди Афлотун шундай деган эди: “Халқ, қонунларга эҳтиёж сезган ҳолда уни чуқур ўрганиши зарур. Чунки, улар кейинчалик халқнинг ўзига фойда келтиради. Акс ҳолда қонундан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди”. Зеро, бу фикр ҳозирги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Мамлакатимизда мустақилликни қўлга киритган вақтдан бошлаб, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлини танлаб олган ҳолда мазкур йўналишнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш борасида катта ишлар олиб борилмоқда. Бошқача айтганда, бундай ёндашув миллий давлатчилик сиёсатининг асосий вазифасига айланди. Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ давлатни ривожлантириш, фуқароларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилди. Истиқлол барча ватандошларимизга озод ва эркин яшаш бахтини берди. Энг асосийси инсон - жамиятнинг гултожига айланиб бормоқда. Асосий Қонунимизда инсон ҳудудлари ва эркинликлари кафолатланди. Унинг 43-моддасида, “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустахкамланган худудлари ва эркинликларини таъминлайди”, дейилади. Юртдошларимиз ҳуқуқ ва эркинликларининг бундай юксак меъёрда белгиланиши 1948 йилда кабул қилинган “Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон декларацияси” ғояларига тўла мос келади. Асосий Қонунимизнинг жаҳон андозасига тўғри келишининг ўзи катта воқелик эди. Ва юртимиз истиқлолга эришгани қанчалик улкан сиёсий воқеа бўлса, энди унинг тараққиётида Конституция ҳам шу қадар муҳим ўрин тутади. Мамлакат равнақи, барча соҳалар ривожининг ҳуқуқий асосини ташкил этаркан, уларнинг қанчалик адолатли, ҳаққоний ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал эканлиги ҳам Бош Қомусда уз ифодасини топгандир. Зотан, Конституция миллий давлат ривожида беқиёс воқеликка айланди. Ҳар бир жамият ўзининг юксак тараққиётига эришиши учун мустақил бўлиши ҳамда миллий давлатчиликнинг ҳақиқий демократик жараёнларини вужудга келтириши зарурдир. Бу жараёнлар мамлакатимизда истиқлол йиллари амалга оширилиб, умумэътироф этилган демократик нормалар ва миллий манфаатларимизга мос келувчи демократик ҳуқуқий миллий давлат барпо этилмокда. Шуни таъкидлаш керакки, давлатнинг демократик тамойиллари универсал ҳолат бўлиб, АҚШ, Россия, Хитой ёки Германияда қандай бўлса, бизда ҳам шундай бўлиши керак, деб англашимиз нотўғридир?! Яъни, уни вужудга келтирадиган, шакллантирадиган ўзига хос хусусиятларига эга бўлган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий, тарихий-ҳуқуқий, географик, геостратегик шарт-шароитлар турли халқлар ва давлатларда ҳар хил даражада ривожланиш жараёнларини бошидан кечиради. Демак, ривожланиш жараёнлари миллат руҳиятидан келиб чиқади, мамлакатнинг, аҳолининг ривожланиш негизи миллий давлатнинг демократик жараёнларини белгилайди. Чунончи, сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий-маънавий ривожланишнинг демократик объектив жиҳатлари—давлат бош ислоҳотчи сифатидаги жараённинг ўзига хос ва ўзига мос хусусиятлари билан уйғунлашган ҳолда содир бўлмоқда. Ғарб мамлакатларида эса ривожланишда инқилобий ўзгаришлар кўп учрайди. Бизнинг халқимиз эса мулоҳазакор, етти |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling