Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Калит сўзлар: фуқаролик жамияти, Конституция, демократия, давлат. 
РЕЗЮМЕ: 
Статья посвящена раскрытию значения Конституции и национальной государственности в 
процессе построения гражданского общества в Узбекистане 
Ключевые слова: гражданское обшество, Конституция¸ демократия, государство. 
RESUME: 
This article dedicates to the study of value Constitution and National government in the process 
civil society in Uzbekistan 
Keywords: civil society, Constitution, democracy, government. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
11 
 МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИ
ЎРГАНИШ ЗАРУРАТИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 Ўринбоев Д. -
ЎзМУ мустақил тадқиқотчиси 
  
 Маълумки, ХХ аср охирида халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқди, 1991 йилда 
Ўзбекистон мустақиллика эришди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига 
айланди. Мамлакатимизда янги жамият қуриш учун туб ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширила 
бошланди. Бу жараённинг миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси билан 
алоқасини ўрганиш, унинг умумий қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини англаб олиш 
ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. 
Шу маънода, алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ривожланиб бораётган 
ижтимоий фанлар, жумладан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ўқув 
курсининг назарий асослари Президентимиз асарларида ўз ифодасини топган. Агар халқимизнинг 
мустақилликни мустаҳкамлаши, хусусан Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
стратегиясининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнини мазкур асарлар асосида ўрганишга имкон 
берадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг камлигини инобатга оладиган бўлсак, мазкур 
йўналишдаги изланишларнинг ҳам илмий, ҳам амалий аҳамияти янада яққол аён бўлади.
Бу борада аввало, «Стратег», «Стратегия», «Стратегема» каби тушунчаларнинг мазмун-
моҳиятини чуқур билиб олиш “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ўқув 
курсининг назарий асосларини англаб олишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш 
жоиздир. «Стратег» (юнонча “stratos” – лашкар, қўшин, “аgо” етаклайман, бошқараман, 
эргаштираман) – Қадимги Юнонистонда кенг ҳуқуқларга эга бўлган ҳарбий раҳбар, лашкарбоши 
маъносини англатади. Ҳозирги даврда «Стратег» тушунчасининг мазмуни анча кенгайган ва 
нафақат ҳарбий, балки давлат бошлиқлари ва жамоат арбобларига нисбатан ҳам қўлланилади. 
 «Стратегия» қадимги даврда ҳарбий санъат соҳаси, муайян давлат ҳарбий доктринасига 
асосан шаклланадиган ва ҳарбий сиёсатнинг таркибий қисми тарзида талқин қилинган тушунчадир. 
Илк луғавий маъносига кўра стратегия қўшинни, лашкарни бошқаришга оид билимлар, ҳарбий илм 
соҳаси сифатида шаклланган бўлса-да, жаҳон фалсафаси ва инсоният тафаккури тарихида 
стратегияни махсус фикрлаш ва тафаккур кучи билан рақибни енгиш илми сифатида талқин қилиш 
ҳоллари учрайди.
Ҳозирги даврда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларига татбиқ қилинади ва кенг 
қамровли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий йўналишдаги дастурлар ҳамда режалар 
мажмуини англатади. Платоннинг “Давлат”, Аристотелнинг “Сиёсат”, Форобийнинг “Фозил 
одамлар шаҳри”, Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”, Амир Темурга нисбат бериладиган “Темур 
тузуклари” каби асарлар «Стратегиология» фани тарихи ва назариясида катта аҳамиятга эга бўлган.
Ҳар қандай стратегия муайян стратегемаларга таянади. Яъни, стратегемалар ҳар бир 
стратегия учун назарий парадигмалар ролини ўтайди. Бу жиҳатдан, «Стратегема» инсоннинг ақлу 
идроки билан бошқариладиган, муайян мақсад-муддаоларга хизмат қиладиган ва уларга эришиш 
имконини берадиган, инсоннинг режали ва чуқур ўйланган ҳатти-ҳаракатлари ва фаолияти 
таянадиган тушунча ва тамойилларни ифодалайдиган атамадир.
Илм-фанда стратегемалар тарихи Қадимги Хитой мутафаккирлари Лао-цзи, Конфуций, 
Мэн-цзи ва бошқалар мероси билан боғланади. Гарчанд Хитой тилида “стратегема” тушунчаси 
йўқ бўлсада, уни хитойча “цзи” иборасида назарда тутилган мазмун тўғри ифодалайди, деб 
ҳисобланади. Бу борада Қадимги Хитой мутафаккири Лао-цзи қарашлари асосида шаклланган дао 
фалсафаси стратегемали фикрлашнинг ёрқин намунасидир. Унга кўра дао инсон туғилганидан 
сўнгги нафасигача босиб ўтадиган ҳаёт сўқмоғи, умри бўйи излайдиган ва ҳаракатлари 
натижасида эришиладиган мақсадларга олиб борадиган йўлдир. Ҳар бир киши бу йўлдан борар 
экан ана шу мақсадларни тўғри белгилаши ва улар томон собитқадамлик билан бориши лозим. Бу 
йўлда одамзотини йўлидан адаштиришга, ўз йўлига солишга интиладиганлар, чалғитадиганлар 
бўлиши табиий. Шу нуқтаи назардан, Лао-цзи жамоавий фикрни эмас шахсий интилишни, 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling