Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
РЕЗЮМЕ: В этой статье освещены такие понятие как этнокультура и этноэстетика и их влияние на воспитание молодежи. Ключевые слова
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 23 ИЖТИМОИЙ МАДАНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪЛИМНИНГ ТАЪСИРИ Джураев Л.
РЕЗЮМЕ:
В этой статье освещены такие понятие как этнокультура и этноэстетика и их влияние на воспитание молодежи. Ключевые слова: этнокультура, этноэстетика, этноестетическое сознание, национальное культура, глобализация, народ, нация, традиция, эстетика, прекрасное, великодуше. RESUME: This article highlight such thing as ethnoculture and ethnoaesthetics and their influence the education of youth. Keywords: ethnoculture, ethnoaesthetics, ethnoaesthetic consciousness, national culture, globalization, people, nation, tradition, aesthetics, beautiful, generosity. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 23 ИЖТИМОИЙ МАДАНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪЛИМНИНГ ТАЪСИРИ Джураев Л. - СамДУ докторанти, ф.ф.н. “Ижтимоий маданият” атамаси кишиларнинг жамиятдаги ҳулқ-атворлари ва ўзаро муносабатлари асосида шаклланган. Ижтимоий маданиятнинг асосий ўзаги жамияти, давлат ва бошқа ижтимоий институтларнинг фаолиятида намоён бўлади. Шулардан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий маданиятнинг асосий шакллари ўзида аҳлоқий, ҳуқуқий ва сиёсий маданият турларини қамраб олади. Кишилик жамиятининг инсоният дунёси ва табиатга нисбатан айнан тўғри келмаслигида биз ижтимоий тарих қонуниятлари ҳамда ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлигини қайд этамиз. Шунингдек, бунда биз социумнинг фақат инсонга хос бўлган фаолият шакли, яъни маданиятнинг юзага келиш ва мавжуд бўлиш жараёнларини ҳисобга оламиз, умумлаштирамиз. Инсоният турининг табиий яшаш муҳити - бу органик бутунлик, инсонлар мавжудлигининг зарурий асосидир. Инсон ва унинг яшаш муҳити бу бутунликнинг ўзаро тобеъ қисми саналади. Бироқ инсоният дунёси ва аниқ инсоннинг ўз табиати ёки ўзга кишиларга айнан тўғри келмаслигида инсоннинг ўз табиий органик бутунлигига мослашиш жараёни “фожиавий” ўрин тутгани йўқ. Ўзига ўхшаганлар билан мулоқотга киришиш зарурати – ижтимоий тарих, ижтимоий тараққиёт ва культурогенезнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқди. XXI асрнинг сўнгги ўн йиллигида ижтимоийлик билан боғлиқ масалалар дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турадиган бўлди. Унинг аҳамияти шундаки, тараққий этиб бораётган жамиятда мазкур масала, яъни “ижтимоийлик”га нисбатан қўшимча ўзлаштирилган ёки ўзгартирилган, аммо натижасиз “сайқал” бериш юқорида таъкидлаганимиз социумда кутилмаган туғёнларга олиб келиши мумкин. Фан нуқтаи-назаридан ҳар қандай маданиятнинг ижтимоий муносабатлар тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, мутахассислар ушбу жараённи “маданият” ёки “сиёсат” деб алоҳида талқин қилишдан кўра, илмий асосда “социомаданий” деб фикр билдиришга одатланганлар. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий маданиятни “социомаданий” жараён сифатида ҳам қараш мумкин. ХХ асрнинг таниқли олими С.Хантингтон фикрича “янгича шаклланаётган дунёда моҳиятан мавжуд низоларнинг асосини ё мафкура ва ёки иқтисод ташкил этмайди. Инсонларнинг бир-бирларидан узоқлашуви ва улар ўртасидаги низоларнинг манбалари маданият орқали содир бўлади”. Биз ушбу мақолада маданиятнинг низолар кўриниши сифатида олиб қарашдан мутлақо йироқмиз, аммо унинг замонавий дунёда улкан тадқиқот объектига айланиб бўлганлиги эса, унга, хусусан ижтимоий маданият мавзусига маҳаллий шароитдан келиб чиқиб алоҳида ёндашишни таклиф этамиз. Ахборот-коммуникатив маданият бўйича жиддий тадқиқотлар олиб борган Канадалик антрополог ва маданиятшунос тадқиқотчи Г.Маклюэн инсоният тарихида мулоқот ва маданиятнинг учта шакли бўлиб ўтганлигига алоҳида эътибор беради. Демак, булар а) оғзаки анъаналарга асосланган маданият, б) ёзув ва босма ёзув анъаналарига асосланган маданият, в) маданиятнинг электрон шакли. Бундан келиб чиққан ҳолда, биз Ўзбекистон шароитда Г.Маклюэн томонидан келтирилган изоҳнинг учинчиси, яъни маданиятнинг электрон шакли тобора ривожланиб бораётганлгини эътироф этмоқчимиз. Интернет кибер маконнинг социумга жадал суръатда кириб келиши ва табиийки ундан фойдаланувчиларнинг сонини муттасил ошиши ўзига хос социомаданий жараёнларни шакллантирди. Ёшлар ўртасида сўнгги йилларда олий таълим олишга бўлган қизиқиш янада ортмоқда. Кузатишлардан келиб чиқиб, эътироф этиш керак, талабаларда дипломли мутаҳассис бўлишдан кўра, ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлиш учун интилиш ортиб бормоқда. Уларнинг ичида кўп жиҳатдан жиддий, аниқ мақсадга интилувчи, интизомли кишилар гуруҳи шаклланаётганлиги ҳам қувонарли. Ўзбекистонда ижтимоий маданиятнинг энг муҳим бўғинларидан бири сифатида таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги диққатга сазовор бўлиб, у биринчи навбатда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling