Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
32 
“Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми учинчи 
хатбошисида микрокредит ташкилотлари қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш 
(факторинг) йўли билан микромолиявий хизматлар кўрсатиши мумкинлиги белгиланган ва 
факторинг микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлардан бири 
сифатида саналган.
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи асоси қонун ҳужжатларидан 
бири – “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонун ҳисобланади. Мазкур микромолиявий хизматлар 
тушунчаси ва турлари, уларни амалга ошириш асосий ва муҳим шартлари ва тартиботларини 
назарда тутади. Қонунда микромолиявий хизматларнинг асосий турлари сифатида микрокредит ва 
микроқарзга оид қоидалар белгиланган. Бунда микрокредит қарз олувчига пул маблағларини 
шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) 
берилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган (қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисми) ҳолда, 
микроқарз мақсадли берилиши мумкинлиги нормаси ифода этилмаганки, бу ҳолат ФКнинг 739-
моддасида назарда тутилган аниқ мақсадли қарз муносабатларига номутаносибдир. Шу сабабли 
“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм 
билан тўлдириш зарур:микроқарз қарз олувчининг пул маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ 
мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан берилиши мумкин. 
Микромолиявий хизматларнинг яна бир тури – бу микролизинг хизмати ҳисобланади. 
“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисмида микролизинг хизмати 
тушунчаси берилган. Бироқ мазкур таъриф ФКда келтирилган лизинг тушунчасининг таърифидан 
фарқ қилади. Зеро, лизинг асосий моҳияти лизинг берувчининг учинчи тараф билан лизинг олувчи 
учун мол-мулкни сотиб олиш ҳақида келишишдан иборат. “Микролизинг тўғрисида”ги 
Қонуннинг 6-моддасида микролизинг тушунчасидаги таърифда эса микромолиявий хизмат 
кўрсатиш “учинчи тарафдан мол-мулкни олиш” иборасини қўллайдики, бу ФКнинг 587-моддасига 
зиддир. Фикримизча, “Микролизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисмини 
қуйидаги таҳрирда ифодалаш лозим:
Албатта, ушбу қоида шартнома интизоми ҳамда микромолиявий хизматлар кўрсатувчи 
ташкилотларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан анча мустаҳкам қоида бироқ ушбу қоида 
ФКнинг 293-моддаси талабларига зид эканлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. ФКнинг 293-
моддасида қарздорнинг кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим 
даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида солидар ва субсидиар 
жавобгарлиги ҳамда қарздор билан баравар ҳажмда жавоб бериши белгиланган. Бу эса ўз 
навбатида, “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида назарда тутилган 
“кафилнинг биринчи талабга биноан қарз олувчининг қарзини тўлаши” лозимлигини инкор этади. 
Шу сабабли “Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасини қуйидаги янги таҳрирда 
белгилаш зарур: 
Қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни 
қайтариш муддати тугагач, микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг олдида қарздор 
билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан, фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш 
бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада 
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. 
Юқоридаги таъкидланганидек, микромолиялаш фаолиятини амалга оширувчи 
субъектлардан бири – ломбардлар ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ломбардлар 
фаолиятини тартибга солишга оид махсус қонун ҳужжати мавжуд эмас. Бу борадаги хорижий 
мамлакатлар қонунчилигидан келиб чиқиб, бугунги кунда ривожланиб ва кенгайиб бораётган 
ломбардлар фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда микромолиялашнинг ушбу 
турини ҳуқуқий майдон доирасига кўчириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 
“Ломбардлар тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади (Қонун лойиҳаси 
илова қилинади). Ушбу қонунда ломбардлар тушунчаси, уларга қўйиладиган талаблар
ломбардларнинг ҳисобдорлиги, улар фаолиятининг асосий йўналишлари, ломбард томонидан 
кредитлаш қоидалари каби асосий масалалар белгиланиши лозим. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling