Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Keywords
Ключевые слова: инновация, механизм формирования, формы поддержки,
стимулирование, основные инструменты. РЕЗЮМЕ: Мақолада бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда инновацион фаолиятнинг янги ижтимоий ёндашувлари ривожи таҳлил қилинган. Калит сўзлар: инновация, шаклланиш механизмлари, қўллаб-қувватлаш шакли, рағбатлантирувчи, асосий воситалар. RESUME: In this article development of new social approaches in the innovation activity in market economy country is analysed. Keywords: subject, culture, politics, ideology, internet, youth Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 31 МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Мадумаров Т.Т. – АДУ кафедра мудири, ю.ф.н., доцент Микрокредит ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг бугунги ҳолати оммавий-ҳуқуқий тартибга солиш механизмини жиддий қайта кўриб чиқишга муҳтож. Албатта, ўз вақтида Марказий банк томонидан ўрнатилган кучли назорат тизими мамлакатимиз банк-кредит соҳаси турли суиистеъмолликлар, молиявий пирамидалар бўлишига йўл қўймади. Бироқ бозор муносабатлари шароитида аҳолини муайян қисми ўзини ортиқча пул маблағларини муомалага киритиб, даромад олишни бошқа қисми эса тадбиркорлик соҳасида ёки маиший мақсадларда вақтинчалик фойдаланиш учун ушбу маблағларни ўз фаолиятига жалб этишни хоҳлайди. Бироқ амалда микрокредит ташкилотлари ва бошқа банк ва нобанк тузилмаларни ташкил этишни қатьий мамурий тартиби белгилаб қўйилган натижада хуфёна иқтисодиёт тизимида нолегал қарзлар ва “аҳмадбойга” ўхшаган тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди. Баъзи фирибгарлар эса бундан усталик билан фойдаланмоқдалар. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, микрокредит ташкилотларини ташкил этиш тартибини соддалаштириш ҳар бир туман миқёсида бир неча айнан шундай тузилмалар фаолият юритишига эришиш мақсадга мувофиқдир. Микрокредит ташкилотлари фаолиятни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш асослари ўз навбатида умумий ва махсус асосларга фарқланади. Умумий асослар бу ФКда белгилаб қўйилган қарз ва кредит шартномалари конструкциялари бўлиб, улар тижорат банкларини ҳамда микрокредит ташкилотлариларнинг фаолиятини тартибга солишда қўлланилади. микрокредит ташкилотларилар фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солувчи махсус тизим ҳам мавжуд бўлиб, ушбу махсус тизим ўз навбатида, икки таркибий қисмдан иборат: А) фақат микрокредит ташкилотлари ҳуқуқий мақомини белгилашга уларни фаолиятнини ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган қонун ҳужжатлари тизими (микрокредит ташкилотлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатлари); Б) микрокредит ташкилотлариларнинг ўз-ўзини тартибга солувчи локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими. Ушбу локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими фақат муайян микрокредит ташкилотлари доирасида амал қилади. Бинобарин, у микрокредит ташкилотларининг ўзи томонидан ишлаб чиқилади ва қўлланилади. Муайян маънода уларни локал корпоратив нормалар сифатида ҳам баҳоланиши мумкин. Микромолиялаш фаолиятини янада ривожлантириш учун, аввало аҳолининг ундан хабардорлик даражасини ошириш, хусусан, аёллар ва қишлоқ аҳолисининг бу борадаги тасаввурларини бойитиш, бунда ахборот тусидаги тадбирларни ўтказиш ва турли нашрларни чоп этиш лозим бўлади. Микромолиялаш фаолиятининг бугунги ҳолати бир қатор амалий ва ташкилий чораларни амалга оширишни тақозо этади. Энг аввало, микромолиялаш фаолиятини ҳуқуқий асосларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб уларга қўшимча ва ўзгартиш киритиш масаласини ҳал этиш зарур. Бунда микромолиялаш секторининг қонунчилик базасини Ўзбекистонда микромолиялаш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли Концепцияси орқали такомиллаштириш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, микромолиялаш тўғрисидаги қонунчиликка микромолиявий фаолиятни тартибга солишга қаратилган аниқ механизмларни киритиш зарур. Албатта микромолиялаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришда мавжуд қонунчилик базасини тизимлаштириш ва уни амалдаги турдош қонунчилик соҳаси билан мослаштириш ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли микромолиялаш соҳасидаги қонунчиликни фуқаролик, молия, банк қонунчилиги билан мувофиқлаштириш ҳам кун тартибдаги долзарб вазифа бўлиб турибди. Бунда айниқса, микромолия хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, кўрсатилаётган микромолия хизматларининг шартномавий тартибини ва уни амалга ошириш механизмларининг изчиллигини ошириш муҳимдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling