Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
33 
Бугунги кунда микрокредитлаш асосан банк ва нобанк муассасалари томонидан амалга 
оширилмоқда. Бироқ мазкур институтлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг пул 
маблағаларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантирмаяпти ёки аксинча йирик пул маблағига эга 
фуқароларнинг ўз маблағларини фуқаролик муомаласига киритиш орқали ундан фойда кўришини 
чеклаб қўймоқда. Микрокредит ташкилотларини тадбиркор бўлмаган фуқаролар томонидан 
ташкил этиш, таъсисчиларнинг пул маблағларини қўшиш йўли билан пул маблағларини қарзга 
бериш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозим. Бу ҳолат қайсидир жиҳати билан кредит 
уюшмаларига ўхшаб кетсада моҳиятан фуқароларнинг бўш турган пул маблағларини ўзаро 
фойдаланиш йўли билан микрокредит ташкилотлари ёки қарз ва кредит муносабатларини йўлга 
қўйиш ҳисобланади. Шу сабабли “Микрокредит ташкилотлари ва уюшмалари” номли Ўзбекистон 
Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқ. 
Бизнингча ушбу қонун Ўзбекистон Республикасини “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги 
қонунининг ўрнига қабул қилиниши ва унда микрокредит ушюшмаларининг ташкил этиш 
шартлари, тартиби ва асослари, улар фаолиятининг турлари ва мезонлари акс этиши зарур. 
Микромолиялаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва бу борада келгусида амалга 
оширилиши лозим бўлган ишларнинг прогнозлари шуни кўрсатадики, бугунги кунда 
Ўзбекистонда бу соҳада барқарор қонунчилик тизими яратилган ва бу тизими мамлакатдаги кичик 
ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ривожлантиришда ҳуқуқий молиявий-ҳуқуқий 
восита сифатида амал қилмоқда. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистоннинг молиявий фаолияти
хусусан микромолиявий хизматлар кўрсатиш соҳаси жаҳон тажрибаси ва хорижий давлатларнинг 
илғор ютуқлари асосида амал қилаётгани ва ривожланиб бораётганлигини кўрсатади. 
 
РЕЗЮМЕ: 
Мазкур мақолада бозор иктисодиёти шароитида микрокредитларнинг аҳамиятлилиги 
ёритилган. Шунингдек, ломбард микрокредит ташкилотининг ривожланишида тузилмалар 
тизимини ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ўрганилган.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling