Молиявий натижалар хисоби
Download 156 Kb.
|
Молиявий натижа КУРС иши Ахборот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Молиявий натижалар ҳисобининг моҳияти ва аҳамияти
- 2. Фойда ва зарарлар таркиби ва унинг ҳисоби
Молиявий натижалар хисобиРежа: 1. Молиявий натижалар ҳисобининг моҳияти ва аҳамияти 2. Фойда ва зарарлар таркиби ва унинг ҳисоби 3. Молиявий натижалар ҳисоби ва хисоботини 1 С дастурида шакллантириш 1. Молиявий натижалар ҳисобининг моҳияти ва аҳамияти Молиявий натижа дейилганда корхоналарнинг йил охирида тадбиркорлик фаолиятидан даромад ёки харажат билан якунланиши тушунилади. Ўтиш даври иқтисодиётида ҳар бир корхона даромад натижасидан манфаатдор бўлади. Фойда манбаси корхонанинг маъмурий, сотиш, операцион ва бошқа харажатларни қоплашда ишлатилади. Шунингдек фойдадан бюджетга солиқлар ва бошқа тўловларни тўлаш учун сарфланади. Аммо нафақат даромад (фойда) балки зарар ҳам корхонанинг молиявий натижаси бўлиши мумкин. Бундай ҳолат корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқаришда, сотишда ва ишлаб чиқариш заҳираларини сарфлашда нотў\ри қарорлар қабул қилиш ёки назоратнинг сустлиги ва бошқа сабаблар натижасида содир бўлади. Ҳозирги кунда корхоналар молиявий натижасини фойда билан якунлашга эришиш лозим. Корхоналар йил охирида зарар билан якунласа охир оқибат унинг банкрот бўлишига сабаб бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларда фойданинг аҳамияти катта. Фойда тадбиркорнинг кўпроқ даромад олишга, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга ва бошқа имкониятларни кенгайтиришга ундайди. Фойда ҳажмининг кўпайиши нафақат тадбиркорларнинг балки ходимларнинг ҳам манфаатдорлигини оширади. Корхоналарда фойда асосан маҳсулотларни сотишдан олинган фойда, асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадлар ва молиявий даромадлар ҳисобига кўпаяди. Корхонанинг фойдасига ички ва ташқи муҳит омиллари таъсир кўрсатади. Кўпинча, фойда миқдорига инфляция, валюта ва кредит сиёсати таъсир қилади. Бу омилларни таъсир даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш корхонанинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундай экан корхонанинг молиявий натижасини бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий натижаларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: молиявий натижалар шаклланишини Низомга мувофиқ ташкил этиш; корхонада даромадларни ва зарарларни ҳужжатларда расмийлаштириш; молиявий натижалар билан бо\лиқ муамоларни бухгалтерия счётларида тў\ри акс эттириш. 2. Фойда ва зарарлар таркиби ва унинг ҳисоби Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинадиган даромадлар қуйидагилардан иборат: Маҳсулот (иш ва хизмат) ни сотишдан олинган даромадлар; Асосий фаолиятдан ташқари бошқа операцион даромадлар; Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; Фавқулодда даромадлар. «Харажатлар таркиби тў\рисидаги Низом» га мувофиқ, корхона фаолияти молиявий натижаси қуйидаги фойда кўрсаткичлари билан тавсифланади: Маҳсулот сотишдан олинган фойда маҳсулот реализациясидан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулот таннархи ўртасидаги фарқдан аниқланади. Ялпи фойда реал олинган соф тушум - сотилган маҳсулот таннархи. Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) маҳсулот реализациясидан олинган фойда билан давр харажатлари ўртасидаги фарқга асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни қўшиш ёки айириш йўли билан аниқланади. Асосий фаолиятдан олинган фойда маҳсулот реализациясидан олинган ялпи фойда-давр харажатлари бошқа даромадлар-бошқа зарарлар. Хўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар), асосий фаолиятдан олинган фойда суммасига молиявий фаолиятдан олинган фойда суммаси қўшилади, зарарлар эса айирилади. Умумхўжалик фаолияти фойдаси асосий фаолият фойдаси молиявий фаолиятдан даромад-молиявий харажатлар. Солиқ тўлагунча олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдага фавқулодда вазиятлардан кўрилган фойда қўшилади, фавқулодда зарарлар айрилади. Солиқ тўлагунга қадар олинган фойда умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда (зарар) фавқулодда вазиятлардан олинган фойда- фавқулодда зарарлар. Йилнинг соф фойдаси солиқ тўлагунча фойдадан солиқ ва бошқа тўловлар ажратиб ташланган ҳолда аниқланади. Соф фойда солиқ тўлагунга қадар фойда-даромаддан тўланадиган солиқлар-бошқа солиқ ва тўловлар. Корхонанинг даромадлари ва харажатларининг таркиб топиши ва улардан фойдаланиш янги счётлар режасининг тўққизинчи бўлимида 9000-9900 сонли счётларида амалга оширилади. Бу счётларнинг моҳияти қуйидагича: 9000 -асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар. 9100 -сотилган маҳсултларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар. 9200 -асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар. 9300 -асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисобга олувчи счётлар. 9400 -давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар. 9500 -молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар. 9600 -молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар. 9700 -фавқулодда фойда (зарар) ларни ҳисобга олувчи счётлар. 9800 -солиқлар ва йи\имларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар. 9900 -якуний молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётлар. Ушбу счётлар транзит счётлар бўлиб, ҳисобот даврининг охирида уларнинг қолди\и қолмайди. Бу счётларнинг сальдоси ҳисобот даврининг охирида 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётига ўтказилади. Тайёр маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг сотилишидан олинган даромадлар шунингдек, сотилган товарларнинг қайтарилиши ва харажатларга берилган чегирмалар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 9010 -«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»; 9020 -«Товарларни сотишдан даромадлар»; 9030 -«Иш ва хизматларни бажарилишидан даромадлар»; 9040 -«Сотилган товарларнинг қайтарилиши»; 9050 -«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар». Бу счётлар транзит ҳисобланиб, ҳисобот давр охирида унинг қолдиқ суммаси қолмайди. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятидан олинган даромадлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича проводка ёзилади: Д-т 4010 -«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» К-т 9010 -«Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромад». Харидорлар томонидан корхонага пул ўтказилганда қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади: Д-т 5110 -«Ҳисоб китоб счёти» К-т 4010 -«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар». Чакана савдода товарларни сотиш жараёнида харидорларнинг таҳлилий ҳисобини юритиш зарурияти бўлмаса, кассадан пул мабла\ларини ҳисобга олувчи счёт дебети бўйича акс эттирилади: Д-т 5010 -«Миллий валютадаги пул мабла\лари» К-т 9020 -«Товарларни сотишдан олинган даромадлар». Бошқа ҳолатларда даромадларни ҳисобга олувчи счётлар олинадиган счётлар билан корреспонденцияланиши лозим. Корхона маҳсулот сотиш жараёнини ққС ни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади. Мисол. Таннархи 40000 сўм бўлган маҳсулот 63000 сўмга сотилди. Лекин маҳсулотнинг қиймати олдиндан 100% тўланган. Ушбу операцияга қуйидагича бухгалтерия проводкани берамиз: Олдиндан тўловлар олинганида: Д-т 5110 -«Ҳисоб китоб счёти» -63000 сўм. К-т 6310 -«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» -63000 сўм. ққС ни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотнинг сотилиш акс эттирилган: Д-т 4010 -«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -63000 К-т 9020 -«Товарларни сотишдан олинган даромад» -52500. К-т 6410 -«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар » -10500. Олинган бўнаклар ҳисобга киритилганда қуйидагча бухгалтерия ёзуви берилади: Д-т 6310 -«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» -63000 К-т 4010 -«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -63000. Сотилган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади: Д-т 9110 -«Сотилган маҳсулот таннархи» -40000. К-т 2810 -«Омбордаги тайёр маҳсулот» -40000. Ҳисобот даврининг охирида 9010 ва 9110 счётлари ёпилади. Бу қуйидаги проводкалар бериш йўли билан амалга оширилади: 1. Д-т 9010 «Тайёр маҳсулотларини сотишдан даромадлар» 52500 К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» 52500 2. Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» 40000 К-т 9110 «Сотилган маҳсулот таннархи» 40000 Бундан кўринадики корхона маҳсулот сотишдан 12500 сўм фойда олган. Корхонада маҳсулотларни сотиш жараёнида унинг қиймати қисман тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу операцияга қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади: Мисол: Қурилиш ташкилотида бажарилган ишлар қиймати 1500000 сўмни ташкил этади. Буюртмачи томонидан 450000 сўм миқдорида бўнак ўтказилган, қурилиш тугаллангандан кейин қолган 70% ишнинг суммасини олиши керак. Харидорлардан ишнинг 30% ини олдиндан олиниши: Д-т 5110 «Ҳисоб китоб» счёти- 450000 К-т 6310 «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнкалар» счёти- 450000 Бажарилган ишлар учун харидорлардан олинган даромадларнинг акс эттирилиши: Д-т 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -1500000 К-т 9030 «Иш ва хизматларни кўрсатилишидан олинган даромад» -1500000 Олдиндан олинган бўнаклар суммасини ҳисобдан чиқарилиши: Д-т 6310 «Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнкалар» счёти- 450000 К-т 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -450000 қолган бажарилган ишнинг суммасини олиниши: Д-т 5110 «Ҳисоб китоб» счёти- 1050000 К-т 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» -1050000 Download 156 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling