Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
75 хатоларимни тан оладиган, кишилар изидан юришга қодир бўлган хусусиятлар ҳам етарлича мавжуд.” “Кишининг ўз донишмандлигига қаттиқ ишониши, унинг ҳақиқатан ҳам донишманд эканлигини билдирмайди. Кучли заифлик кўрсатиши, доно эса, хато қилиши мумкинлигини унутмаслик лозим.” Ҳаммасидан ҳам муҳими, бизлар ҳаммамиз одамлармиз, ҳар биримиз камчиликлар ва хатоларга йўл қўйишимиз мумкинлигини билишдир. Кишиларга нисбатан стандартлиги асосланмаган усуллар қўллаш, келажакда сиз яшаган дунёда ва ўзингизнинг турмушингизда мутлақо лозим бўлмаган келишмовчиликларнинг пайдо бўлишини келтириб чиқаради 7. Матонатли бўлинг. “Бошда сизни сезмайдилар, ундан сўнгра сизнинг устингиздан кула бошлайдилар, яна сўнгроқ сиз билан кураша бошлашадилар ва ниҳоят сиз ғалаба қиласиз.” Шунинг учун қатъиятли бўлинг. Билингки, вақт ўтиши билан атрофингиздаги ёқимсизликлар озаяди, бироз сўнгра улар бутун йўқолиб кетадилар. Сизни орқага тортаётган ва ўзгаришингизга тўсиқ бўлаётган ички қаршиликларингиз ҳам кучсизланади. Қарабсизки, сиз ҳақиқатан нималарнидир бажаришни, қилишни ёқтирадиган бўлиб қоласиз. Бу сизда қайта-қайта илгарига қадам ташлашга ундайдиган ички бир сабаблар пайдо қилади. Ганди ўз зўровонсиз қаршилик усулини муваффақиятли қўлашининг сабабларидан бири унинг ва сафдошларининг ниҳоятда қатъиятли бўлишларидир. Улар ҳатто “таслим” бўлиш каби сўзни ҳам билмасдилар. Биласизки, зафар, ютуқ сиз истагандай тезгина ва қулай бир вазиятда содир бўлиши ниҳоятда кам учрайдиган бир ҳолдир. Кишиларнинг ўзлари истаган ютуқлар ёки ғалабаларнинг улар истаганидек тез келавермаслигининг асосий сабабларидан бири, уларнинг сабрсизликлари ва қийинчиликлар олдида тезгина таслим бўлиб қўйишларидан иборатдир. Аслида эса, улар кутган ютуққа эришиш учун лозим бўлган вақт, улар ҳисоблаганидан анча узоқроқдир. Ниҳоят, қатъиятни йўқотиб қўймаслик учун яна битта маслаҳат, – ҳазил-мутойибани унутманг. Бу қийинчилик вақтларида ҳаётга бир мунча енгил қарашга ёрдам ва кўнгулга тасалли беради. 8. Кишиларда яхшиликлар кўришга урининг ва уларга ёрдам беринг. “Мен кишилардан фақат яхшиликлар кутишга ҳаракат қиламан. Мен ўзим ҳам айбсиз бўлмаганим сабабли, ўзимни бошқаларнинг хатоларини кўришга ҳақли ҳисобламайман.” “Кишининг буюклиги, айниқса ўз яқинларининг тинч ва хотиржамлигини таъминлашда қанчалик фойдали бўлиши билан белгиланади.” “Ҳа, мен яхши биламан, бир замонлар кишилар устидан раҳбарлик қилиш(уларни бошқариш) учун мускулларнинг бақувват бўлиши зарур эди, бугун эса, мускуллар ўрнини кишилар билан яхши муомала йўлини топиш эгаллади.” Ҳар бир алоҳида олинган кишида бир қатор яхши ҳам, ёмон ҳам хусусиятлар учрайди. Аслида тўла яхши ёки тўла ёмон одамнинг ўзи йўқдир. Сизда эса ҳамиша танлаш имконияти мавжуд. Агар сиз бирор киши билан муомалада ижобий ўзгаришларга эришишни исатасангиз, унинг яхши хусусиятларига кўпроқ эътибор беришингиз лозим бўлади. Шундай қилсангиз, сизнинг ҳаётингиз яхши кечади, чунки сизнинг муносабатларингиз ижобий ва ёқимли бўлиб қолади. 9. Монанд, самимий бўлинг ва ҳамиша ўзингизни тутинг. “Бахт(бахтиёрлик) – бу хаёлу ўйларингиз, сўзлаган сўзларингиз ва қилган ишларингиз бир манонд(ҳамоҳанг)лик кашф этишидир. Одамлар билан муомалани яхшилаш борасида, сизга бериладиган маслаҳатларнинг энг яхшиларидан бири, улар билан муомалада самимий бўлиш ва ўзни тута билишдир. Сизнинг фикрларингиз, сўзларингиз ва ҳаракатларингиз бир-бирлари билан ҳамоҳанг бўлсалар, сиз ичингизда чуқур бир ором, завқ пайдо қиласиз. Бир куч-қувват қуйилиб келганини ва ўзингиз- ўзингиздан бир қаноатланиш ҳис этасиз. Агар сиз ҳақиқатан самимий бўлсангиз, кишилар сизни албатта тинглайдилар. Чунки сизнинг сўзларингизда ёлғоннинг, қарама-қарши фикрларнинг ҳамда иккиюзламачиликнинг йўқлигини тингловчилар жуда яхши сеза оладилар, ахир. Бироқ, сизнинг қилиқ-ҳаракатларингиз, сўзларингизга уйғун-ҳамоҳанг бўлмаса, ўз мақсадингизга интилишингизда ишончни йўқота бошлайсиз, шунингдек бошқаларнинг сизга бўлган ишончини ҳам йўқотасиз. Шундай экан, ўзингизни алдаманг!” 10. Ўсиш ва ривожланишда давом этинг. “Доимий ривожланишда бўлиш – бу ҳаёт қонунидир. Киши, ўзининг доимий ўзгармай қолиши учун қатъий ўрнатилган қарашларда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling