Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
78 
руҳий қувватни аниқ бир шаклга киришишини белгилайди. Бу онгсиз руҳий кучлар инсоннинг 
ҳаётий фаолиятига доимо таъсир этиб боради. Онгсизликнинг энг тубида қачонлардир айрим 
инсонларнинг ҳаётини ташкил этган руҳий қувват ётади.
Буларга “оилавий”, “сиёсий” ва ожизлик комплекси киради. Комплекслар – бу аслида 
руҳий шайтоний куч-қувват бўлиб, унинг инсоннинг осуда руҳий ҳаётини издан чиқазиб юборади. 
Бу онгсиз руҳий ҳолатларнинг мавжудлиги ва кучлилиги уларнинг инсон ҳаётидаги онглилик 
жараёнларидан устунлиги ва ҳукмронлигини билдиради.
Комплекслар назариясини ишлаб чиқиб, К.Юнг ва унинг шогирдлари онглилик ва 
онгсизлик ўртасидаги муносабатларни бир - бирига ва руҳий фаолиятга бўлган таъсирини ўрганиб 
чиқишди. “Комплекс” тушунчаси Ғарбий Европа психологиясида ва медицинасида ниҳоятда кенг 
тарқалгандир. 
Бу тушунчани барча руҳий ҳолатларга нисбатан ишлатила бошлаганда ўзининг онгсизлик 
ҳолатига нисбатан ишлатилган асл моҳияти йўқолди ва индивидуал онгсизлик “коллектив”, 
“архетип” тушунчалари билан бир қаторда К. Юнг “персона”, “соя”, “анима”, “анимус”, “ўзлик” 
каби тушунчаларни ҳам киритди. 
Ушбу психологик тушунчаларини таҳлил қилиш учун К.Юнг XVII асрда яшаган япон 
файласуфи Накоэ Тойининг ижодига мурожаат қилди. Н.Тойи инсон шахсида “сохта мен” ва 
“ҳақиқий мен”ни ажратди. Бу сохта ва ҳақиқий “мен” тушунчалари инсоннинг ўзи хақидаги 
тасаввурлари асосида шаклланади. Худди шуни К.Юнг “персона” тушунчаси деб белгилайди.
“Персона” тимсоли ўзига хос сохта мослашиш вазифасини бажаради. Ҳар хил вазифаларни 
бажарганда инсон ушбу сохта мослашишга хос бўлган ниқоблардан фойдаланади. “Персона”нинг 
асосий вазифаси инсоннинг асл қиёфасини ниқоб остида яширишдир. Бундай ниқоблардан 
фойдаланиш туфайли инсон ўзи ва бошқалар олдида хақиқий мақсадларни яширади. лекин бу 
инсоннинг ҳақиқий борлиғи эмасдир. “Персона” – бу аслида жамият ва шахс, коллектив ва 
индивидлар ўртасидаги келишувдир. “Персона”нинг асл мақсади атрофдагиларни завқлантириш 
ва ҳайратлантириш орқали ўзининг асл қиёфасини яширишдир. Агар “персона” билан инсон 
шахсидаги “мени” айнан бир нарсага айланса, унда инсон жамиятдан бегоналашиб қолади. Бу 
ҳолда инсон ўзининг индивидуал “мен”лигини йўқотади. “Соя” тушунчаси онгсизликнинг энг 
салбий томонларининг тимсолидир. “Соя”нинг манфаатлари жамиятга зид келади. К.Юнг ёзади: 
“Соя” тушунчаси деб, мен инсон шахсидаги энг салбий томонларини тушунаман [1]. 
“Соя” деб инсоннинг онгсиз фаолияти тубида яширинган энг салбий, ёвуз кучлари назарда 
тутилади. “Соя”нинг салбий жамиятга зид келадиган томонлари очиқ - ойдин кўзга ташланмайди, 
чунки улар “персона” ниқоби остида яширинган. Лекин бундай ҳолатларда инсоннинг ички 
дунёсида иккита бир-бирига зид бўлган қиёфа пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг психик ҳолатини 
невроз касаллигига олиб келади. Инсон “соя”си унинг ички дунёсидаги хотиржамлик ва мувозанат 
ҳолатларини бузиб, ёвуз ва салбий кучларни жунбушга келтиради. Шунинг учун амалий 
психология “инсоннинг ҳақиқий мени” ва “соя”си ўртасидаги муносабатларни келиштиришга 
ҳаракат қилади.
“Анима” ва “анимус” тушунчалари абстракт тимсоллар бўлиб, аёлларда эркакларга хос ва 
эркакларда эса аёлларга хос бўлган хислатларни ифодалайди. Улар инсоннинг ички ҳаётидаги 
ўхшаш муносабатлар ва бирликни ифодалайди. Улар қадимги даврларда пайдо бўлган эркаклар ва 
аёллар ўртасидаги муносабатларни келиштиришга қаратилган эди. 
Агар эркак ўз тасаввурида аёлнинг “идеал” тимсолини ҳаётдаги реал аёлга нисбатан 
қўлласа, бу унинг ҳафсаласини пир бўлишига олиб келади.
“Ўзлик” тушунчаси инсоннинг марказий архетипларидан биридир. Унинг атрофида 
инсоннинг энг яхши, ижобий хислатлари мужассам бўлади. К.Юнг ушбу тушунчани қадимги 
ҳинд упанишадалар матнидан олиб фойдаланади. Бу тушунча инсоннинг моддийлигини 
англатади. Бу архетип орқали К.Юнг инсоннинг хилма хил тимсолларини ифодалайди. Энг асосий 
тимсолардан бири – илоҳий доира бўлиб, у “мандала” деб аталади. 
“Ҳиндларнинг муқаддас китобларида ёзилишича, “мандала” илоҳий доира бўлиб, бутун 
коинотдаги куч-қувватни ўзида мужассам этади. К.Юнг архетипларни тушунтиришда Шарқ 
дунёқарашидаги хилма - хил тимсол ва сиймолардан кенг фойдаланади. К.Юнгнинг фикрича, 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling