Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
82 Илк мақбара қурилиши Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан милодий 998 йили амалга оширилган, бироқ, бу мақбара Чингиз босқини туфайли, бу даргоҳ бутунлай вайрона ҳолига келиб қолган. Аммо, унинг шахсига ҳар бир давр хукумдорлари томонидан чуқур эҳтиром кўрсатилиб, мақбараси таъмирланиб, янгилаб, борилган. Хива хони Элтузархон томонидан 1805- 1806 йилда мақбарани қайта қуришни бошлаган бўлса 1837-39 йиллари Оллоқулихон тарафидан мақбара қурилиши якунига етказилган. Мустақиллик йилларида мақбара қайта таъмирланади. Қадимда қадамжо жойлашган худуд марказга яқин бўлган аммо, ҳозирда “Ҳазрат Увайс Султон қадамжоси Элликқалъа марказидан 40 чақирим масофа узоқликда яъни, Беруний туманидаги кўҳна тоғлар бағрида жойлашган [6]. Бу ўлкадаги табаррук масканлардан яна бири, халқ орасида Норинжон бобо ва Ҳазрат авлиё номи билан машҳур бўлган аллома Шайх ул-ислом Муҳаммад ибн Мусо ибн Довуд ибн Абдуллоҳ, араб ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Хоразм воҳасида яшаган улуғ исломшунос олим, валийлик даражасига етган мутаффаккир, ҳижрий 312 йили, милодий 925 йилда вафот этган. Унга атаб даставвал XI асрда мақбара бунёд этилган бўлиб, кейинчалик Хива хони Оллоқулихон томонидан қайта қурилган, Абдуллоҳ Норинжоний бобо шарафига мустақиллик йилларида ўзига хос лойиҳа бўйича масжид барпо этилиб, зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Юқорида қайд этилганидек туркий халқлар орасида қорақалпоқлар камчиликни ташкил этсада унинг ўтмиш тарихи “бой”, халқ қўшиқчилиги яратувчиси Маманботир, Эсангелди маҳрам, Ойдўстбий ва Эрназарбий каби юрт озодлиги учун курашда ўз жонидан ҳам кеча олган қаҳрамонлар бўлган экан, бу халқ асрлар оша ўзлигини сақлаб қолади. Бу ҳақида қозоқ маърифатпарвари Чокан Валихонов: “...қорақалпоқлар даштнинг биринчи оқин ва бахшисидир...” деган эди [7]. Қорақалпоқларда “халқнинг орин орла, жирин жирла” мақоли ҳозирда ҳам кенг кўлланилади. Мазкур ибора XI асрда яшаган таниқли тилшунос олим Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “йир-куй, мақом” тарзида келтирилган, кўпинча бу сўз шеърга нисбатан кўлланилган аммо, филологик асосда достоннинг асоси шеър яъни, сўздир. Ёки, ушбу девонда “қўбиз” сўзи илк бора тилга олиниб, “қўбуз (удга ўхшаш) торли (дастлаб ҳайвон ёлидан тайёрланган) чолғу асбоби сифатида таърифланади[9]. Язалдан, қорақалпок жировлари достонларни қўбиз жўрлигида ижро этишади. Ўрта асрлар форс ва туркий адабиёти намоёндалари, жумладан Лутфий ва Алишер Навоий асарларида ҳам “жиров” сўзини учратиш мумкин. Қоракалпоқ достончилик анъанасида жировлар санъати бошка турлардан кўра аввалроқ пайдо бўлган. “Жиров” атамасининг келиб чиқиши, қорақалпоқча “жир” сўзи билан боғлиқ бўлиб “жир” сўзининг том маъноси “қўшиқ”, иккинчи эса “йиғлаш” ва “йўқлов” сўзларига яқин келади. Худудий жиҳатдан яқин бўлган Хоразмда ҳам бахшичилик кучли тараққий этган уларда эркак ижрочини бахши дейишса аёл ижрочини халфа деб аташади. Халфа аёллар иқтидорига кўра болаликдан тарбиялаб, қўшиқ ижрочилиги, созандалик ва қўшиқ айтиб рақс санъати маҳоратини эгалайди. Халфалар асосан якка соз гармон ёки гармон ва доира жўрлигида куйлашади, тор чалувчи аёллар ҳам учраб туради. Фикримизча, қорақалпоқларда ҳам бахши аёллар ҳам бор аммо, уларда бахшичилик санъатидан ташқари, қозоқлардаги каби жировчилик кўп улуғланади. Жиров нафақат ўз санъатлари билан халқни руҳлантиради балки, жировлар майдонда бел олишиб кураш тушиб ўз элини ор-номусини ҳам ҳимоя қилганлар. “...фикримизча, яқин ўтмишга қадар Марказий Осиёнинг деярли барча халклари орасида достонларни қўбиз жўрлигида куйлаш одат бўлган. Кейинчалик, кўбизнинг ўрнини торли-урма (щипковый) чолғулар -Сурхондарё ва Қашкадарё бахшилари ижодида дўмбира, Булунғур ва Нурота бахшилари ижодида эса лакай эгаллаган...”[8]. Бошқа туркий халқлар каби қорақалпоқлар ҳам ўз достончилига эга “Қирққиз”,“Алпомиш“,“Қублон”,“Маст-пашша” ва “Эдигей” каби қаҳрамонлик достонларида қорақалпоқ халқининг бой тарихи, асрий орзу ва умидлари мужассамлашган. Жумладан, “Қирқ қиз” достони бадиий маҳорати ва сюжет қурилиши билан бетакрор юрт озодлиги учун курашувчи мард ва жасур аёли тимсолини гавдалантирганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling