Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
83 
Шунингдек туркий халқлар ижодида аёл қаҳрамонлар деярли кам учраши билан ҳам бу достон 
диққатга сазовордир. Бу достон моҳиятига кўра Хоразм аҳлини эронлик Нодиршоҳга қарши олиб 
борган озодлик кураши ифодаланган ўзининг бадиий тузилиши ва ечими билан ўқувчини 
ватанпарварликка чорлайди. 
Худуд иқтисодиёти, Қорақалпоғистон авваллари Республика таъминотида бўлган бўлса 
эндиликда ҳорижий инвестицияни жалб қилиш ҳисобига иқтисодиёти мустаҳкамланиб, 
Қорақалпоғистон юртимизни ривожи учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда гарчи, мустақилликни 
илк йилларида бу худуд Орол туфайли экологик муаммоларга юз тутган эди. Аммо бугунга келиб 
ичимлик суви, электр энергияси, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида бир қатор 
лойҳаларни амалга оширилиши боис саноатлашган худудлар қаторидан ўрин олмоқда. Жумладан, 
кимё ва газни қайта ишлаш, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш борасида Ўзбекистонда етакчи 
ўринга эришди. Шундан нафақат мамлакат иқтисодиёти балки, халқнинг иқтисодий-ижтимоий 
ҳаёт тарзи ҳам юксалиб бормоқда. Энг олис, чўл худуди Муйноққа қисқа фурсат ичида тоза 
ичимлик суви келтирилиши, автомобиль ва темир йўлларни таъмирлаш ҳамда янгиларини барпо 
этиш, худуд инфратузулмасини ўзгариши ва саноатни ўсишига сабаб бўлди. 
Бундай иқтисодий, социал ва маданий ўзгаришлар туфайли Ўрта Осиёда ягона бўлган 
“Саҳро бағридаги мўжиза” деб ном олган Қўнғирот сода заводи, Хўжайли шиша заводи, 
“Марказий Осиё безак тошлари” қўшма корхонаси, Қўнғиротдаги карбид, Нукусдаги мармар ва 
кабель заводлари, Ўрга газ кони, “Элтекс” ва “Катекс”мажмуалари каби замонавий ишлаб 
чиқариш объектлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Тошкент ахборот технологиялари 
университетининг Нукус филиали, Олимпия захиралари коллежи бинолари 345 километрлик 
Навоий-Нукус темир йўли, Нукус билан Хўжайлини боғлайдиган кўприк, Қўнғирот автомобиль 
йўли, юзлаб умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар, болалар спорти, мусиқа ва санъат 
мактаблари сингари кўплаб иншоотларнинг барчаси истиқлол туфайли содир бўлаётган 
иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар натижасидир[9.10]. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар 
Стратегиясига асосан Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган 
йўл харитасида худудни ҳар жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилган. 
Жумладан, шаҳар ва овуллар ўртасидаги социал-иқтисодий ривожлантириш, улар ўртасидаги 
кескин фарқларни бартараф этишга қаратилган хатти-ҳаракатлар шулар жумласидандир. Хусусан, 
маъанавий, маданий ва ижтимоий ислоҳатларда миллий қадриятлар, идентекликни асрашга 
қаратилган жиҳатлар ҳам ўрин олган. Шаҳар аҳолисидан фарқи ўлароқ туман ва овулларда 
истиқомат қилувчи қорақалпоқлар этник идентиклиги яъни, қорақалпоқ миллий анъана ва урф-
одатларини сақлаб қолган.
Энг муҳими, қорақалпоқ халқи мустақиллик туфайли азалий орзуси озод ва эркин, тинч-
осуда ҳаётига эришди, ўз тарихи, маданий мероси, миллий анъана ва қадриятларини тиклаш, 
ривожлантириш, энг муҳими ўзлигини англаш имконига эга бўлди. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling