Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
80 
АДАБИЁТ
1. Юнг К. «Психологические типы».-М.: 1999 
РЕЗЮМЕ: 
Ушбу мақола аналитик психология асосчиси Карл Юнгнинг айрим ғоялари ва 
тасаввурларига бағишланган. Юнгнинг архитиплари хақида фикр юритилган ва персона соя 
анимия аниммум ва ўзлик каби архитиплар таҳлил қилинган. Бу Архитиплар орқали Юнг 
психоанализ назариясини бойитди ва инсон онгини ҳали ўрганмаган жиҳатларини очиб берди
Калит сўзлар: 
неофрейдизм, инсон, тушунча, архетип, онг, ген, дин, идеал
 
 
РЕЗЮМЕ: 
В этой статье рассматриваются некоторые идеи основателя аналитической психологии 
Карла Юнга. Юнг анализирует личность человека. Юнг обогатил теорию психоанализа и раскрыл 
те аспекты человеческого сознания, которые не были еще изучены. 
Ключевые слова: неофрейдизм, человек, понятие, архетип, сознание, ген, религия, идеал 
RESUME: 
This article deals with some of the ideas and ideas of the founder of analytic psychology, Carl 
Jung. For example: Аrchives of Jung and analyzes the personality of the person, such as the shadow 
animation animum and the self. Through these archives, Yung enriched the theory of psychoanalysis and 
uncovered aspects of human consciousness that he had not yet learned. 
Key words: neo-freudianism, human, notion, archetype, consciousness, gene, religion, ideal. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
81 
ҚОРАҚАЛПОҚ МИЛЛИЙ ИДЕНТИКЛИГИНИ БЕЛГИЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Кадирова Х.Б. -
ТДПУ катта ўқитувчиси.
Географик жойлашувига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг шимолий-
ғарбий қисми яъни, Амударёнинг қуйи оқими ва Орол денгизининг жанубий соҳилида 
жойлашган. Худуднинг умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат бўлиб, у 
ҳудудий жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради. У, 
республика ичидаги республика бўлиб, шу жиҳатдан ҳудуди бўлинмас ва дахлсиздир. 
Қорақалпоқлар, худудни туб аҳолиси бўлсада, аммо, улар 1.817.5 нафар умумий аҳолининг 32,1 %, 
ўзбеклар32,3 %, қозоқлар26,3 %, ва қолган 9,3 % туркман, корейс, татар, рус, украин ва бошқа 
милат вакиллари ташкил этади [1]. 
Мустақиллик йилларида, ўзбек тили қаторида қорақалпоқ тили ҳам унинг давлат тили 
сифатида эълон қилиниб, конституциясида тегишли модда билан белгиланган. Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. 
Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаси 14 та туман: Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, 
Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шўманай, 
Элликқаъла ва пойтахт Нукус шаҳри 12та шаҳар,16та шаҳарча ҳамда 112 та овулдан иборат[2]. 
Ўтмиш тарихига кўра, қорақалпоқлар азал-азалдан Амударё, Каспий ва Орол денгиси 
соҳилларида истиқомат қилган. Иқлими, Шимол шароитига ҳос деб айтиш бироз қийин, чунки 
чўл ва ярим чўл, дашт ҳамда воҳадан иборат мураккаб, табиий иқлим шароитига эга бу ўлка 
аҳолисини иродасини ҳам “чарҳлаб” борган. Қадимдан қорақалпоқлар чорвачилик, балиқчилик ва 
овчилик билан машғул бўлган, бу каби турфа тарздаги турмуш шароитига эга бўлган халқнинг 
ўзига хос тарихий ўтмиши бор. 
Бу ҳақида Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” 
асарида Насроний, буддавий ва яҳудий динларига эътиқод қилувчи ва ўзга тилларда 
сўзлашувчилар ҳам маҳаллий аҳоли Ислом дини қабул қилган даврда ҳам улар билан ёнма-ён 
истиқомат қилардилар. Шунингдек ўзбек ва қорақалпоқ халқлари нафақат бир тилда сўзлашувчи 
туркий миллат балки, тархий ўтмиши ҳам чамбарчас боғланиб кетгани ҳақида келтириб ўтган [3]. 
Уларнинг ўтмиш аждодлари мелоддан аввалги 7-2 асрларда Орол денгизининг жанубий 
соҳиларида яшаган сак ва масагет қабиларига бориб тақалади. Антропологик тур сифатида икки 
хил ирққа мансуб яъни, европеоидлар ва бронза даврлардаги монголоид ирқига мансуб 
туркийлардир. Марказий Осиёда яшовчи бошқа халқлар каби қорақалпоқларни илк дини 
Зардўштийлик бўлган шунингдек буддавийлик, яхудийлик ва насронийлик динлари бу халқнинг 
турмуш тарзига ўз таъсирини ўтказмай қолмади[4]. 
2017 йил 22 октябрида Қорақалпоғистон-Австралия экспедиция кодиректори 
Австралиянинг Сидней университети профессори, археолог Алексон Беттис ва археолог 
Ўзбекистон Қаҳрамони Ғ.Хожаниязов билан 25 йилдан бери Беруний туманидаги тарихий 
Ақчахонқалъа архелогик ёдгорлигини қазишма ишларини олиб боради. Қазишма жараёнида қалъа 
марказидаги шимолий коридор деворида ғоят катта ҳажмдаги (олти метр) зардуштийлик худолари 
боғ ва қушларнинг расми тасвирлангани аниқланди. Шунингдек бу жойдан эркак тасвири ва 
отларнинг расмлари ҳам топилганлиги археологик жиҳатдан ўлкан тарихий аҳамиятга молик, дея 
хабар беради қорақақалпоқ ахборот агентлиги[5]. 
Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган бу худуд, кўплаб археологик ва меъморий 
ёдгорликларга “бой” бўлиб, Султон Увайс Қараний, Кечирмас ота, Сарихўжа ота, Элликқальа, 
Муножот тоғи, Ажиниёз ва Бердахлар мангуга қўним топган зиёратгоҳ ҳамда қадамжолар бор. 
Жумладан, Султон Увайс зиёратгоҳи доимо тарихчи ва адабиётшуносларни эътиборини ўзига 
жалб этиб келади. Асли исми Суҳайл бин Омир бин Румон бин Ноҳия бин Қаран бин Мурод 
бўлган бу улуғ зот Яманнинг Қаран қишлоғида милоддий 575 йили таваллуд топган. Увайс 
Қараний номи билан машҳур бўлган бу шахси ҳақида кўплаб маноқиблар мавжуд.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling