Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
79 
“карма” тушунчаси қадимги ҳинд фалсафасининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, хилма - 
хил архетипларни тушунтириш учун калит вазифасини бажаради. 
К.Юнгнинг таъкидлашича, “мен” инсон онгининг маркази бўлса, “Ўзлик” инсон 
руҳиятининг марказидир. Шундай қилиб, “ўзлик” тушунчаси онглилик ва онгсизликни 
бирлаштирувчи марказ вазифасини бажаради. “Соя” ва “персона” тимсолларидан йироқда бўлган 
инсоннинг моҳиятини “ўзлик” тушунчаси ташкил этади. “Ўзлик” инсон ички дунёсидаги 
хотиржамлик ва мутаносибликни ташкил этади. Инсондаги онглилик ва онгсизлик кучларини 
“ўзлик” мувозанат ҳолатига келтиради ва унинг ҳаётини белгилайди. Бундан ташқари, “ўзлик” 
инсон ҳаётини бир бутунликка, мутаносибликка олиб келади. К.Юнгнинг фикрича, инсоннинг онг 
ости тасаввурида “ўзлик” билан биргаликда “соя”даги барча ёмон хислатлар юзага чиқади. 
Натижада инсоннинг ички дунёсида мукаммал ва мукаммал бўлмаган ижобий ва салбий ҳис - 
туйғулар юзага келади. 
Шундай қилиб, инсон шахсиятининг таркиби хилма - хил бўлган тизим ва тимсолларга 
ажралиб кетади. К.Юнг уларни бирлаштиришга ҳаракат қилади. К.Юнг жамият ва шахс 
ўртасидаги мутаносибликни “ўзлик” тушунчаси орқали ахтаради. Инсон ўзлиги орқали ижтимоий 
мавжудотга айланади. Ўзидаги эгоистик ҳис - туйғуларни камайтиришга ҳаракат қилади. Бундан 
ташқари, К.Юнгнинг “архетиплари”га ворисийлик хусусияти хосдир. 
Архетипларнинг барчаси инсон ички дунёсининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, улар 
азалдан мавжуддир. Улар инсоннинг фақат табиий асл ҳолатидагина юзага чиқади. Шунинг учун 
К.Юнгнинг аналитик психологиясида инсоннинг онги иккинчи даражага чиқарилган. 
К.Юнгнинг ижодида “индивидуализация” тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Шу тушунча 
орқали К.Юнг инсоннинг ижтимоий ва хусусий ҳаёти ўртасидаги фарқни тушунтиришга ҳаракат 
қилади. 
Шундай қилиб, К.Юнгнинг ижодида барча муносабатларни ва тимсолларни 
бирлаштирувчи куч инсоннинг қалбида яшовчи тангридир. Юнгнинг аналитик психологиясида 
ўзлик ва тангри тушунчалари айнандир. Табиийки, Юнгнинг ижодидаги ўзлик ва тангри 
тушунчаларининг айнан бўлиши тасодифий эмас. Зеро ўзликни ахтариш инсонни диний 
муаммоларга олиб келади. Анъанавий диний таълимотларда барча архетиплар бирлашади.
К.Юнгнинг тангри ҳақидаги тасаввурлари христиан динининг анъанавий тасаввурларидан 
кескин фарқ қилади, чунки уларда худо табиат ва инсоннинг ички дунёсидан ажратилгандир. 
К.Юнг тасаввуридаги тангри эса, инсон қалбида мавжуддир, у инсон қалбини барча иллатлар ва 
ёвузликлардан поклайди, инсон шахсиятини идеал даражасига яқинлаштириб боради, чунки 
тангрининг ўзи ушбу идеалдир. Бу эса, ўз навбатида инсон ўзининг ички дунёсида ўз ибтидоси 
бўлган тангрига етишади. Шу орқали эса, барча ахлоқий меъёрларни ва қадриятларни ўз қалбида 
кашф этади. У ўзининг эътиқодига ҳам шу орқали эришади. 
Шундай қилиб, К.Юнг диндаги анъанавий худо тимсолидан четлашиб, ўзининг тангри 
ҳақидаги ахлоқий тасаввурларини яратди. Улар орқали эса замонамиздаги барча мураккаб 
ижтимоий ва шахсий муносабатларни ечимига калит топади. 
К.Юнг Ғарб ва Шарқдаги анъаналарни бирлаштириб, умуминсоний қадриятлар даражасига 
кўтаради 
Юнгнинг фикрича, тафаккур онгнинг остидаги руҳий энергияни бошқара олмайди. Унинг 
фикрича, интуиция орқали онгсиз руҳий фаолият ўзининг ижобий шаклини топади. Ушбу ижобий 
руҳий қувватни К.Юнг таърифлайди ва унинг инсоннинг ўзлиги деб атайди.
К.Юнг таълимотида ўзлик бу инсоннинг онги остида яширинган худодир. Бу хайрихоҳлик 
ва меҳр - мурувват қуввати орқали инсон онги борлиқдаги ҳар бир жонзот билан бирлашиши 
мумкин.
Шундай қилиб, биз машҳур олим , аналитик психологиянинг асосчиси Карл Юнгнинг 
ижодидаги айрим тимсол ва тушунчаларни таҳлил қилдик ва уларни шарқ фалсафаси билан 
алоқасини кўрсатдик.



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling