Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
86 ўринда турган иноқ ҳарбий маъмурий амалдорларга етакчилик қилган. Хоннинг қўшини асосан отлиқлардан ташкил топган бўлиб, уларга лашкарбоши, юзбошилар қўмондонлик қилган. Ҳарбий хизматдагилар солиқ ва жамоат ишларидан озод қилинган. Қўшиннинг асосий қисми қилич, ўқ-ёй, найза билан қуролланган. Хива хонлиги тарихида улкан ўрин тутган ҳукмдорлардан бири, шайбонийлар сулоласининг йирик вакили Абулғозий Баҳодирхон нафақат одиллиги ва ғозийлиги, шунингдек тарихнавис ижодкор сифатида ҳам машҳур бўлган. Унинг ҳаёт йўли оғир кечган. Отаси Араб Муҳаммад тахтдан кетгач узоқ йиллар муҳожирликда яшашга мажбур бўлган. 1643 йилга келиб, Орол бўйи ўзбеклари ёрдамида Хива тахтига ўтиради. Абулғозий Баҳодирхон сиёсий бош-бошдоқликка барҳам бериш мақсадида хонликдаги ўзбек уруғларини 4 гуруҳга, яъни қиёт-қўнғирот, уйғур-найман, қанғли-қипчоқ, нукуз-манғитларга бўлади. Уларни Бухоро билан чегарадош бўлган Дояхотун (Дарғонота яқинида) дан тортиб, то Оролгача бўлган ҳудудларга жойлаштиради. Ҳар бир қабилавий гyруҳга иноқ тайинланади. Бундан кўринадики, иноқлар хоннинг энг яқин кишиси саналган. Бухоро хонлигида (шайбонийлар даврида) эса бундай лавозимда нақиблар фаолият кўрсатган. Нақиб ҳам иноқ каби хоннинг энг яқин ва ишончли кишиси бўлиб, фармон ва ёрлиқларда унинг номи биринчи бўлиб ёзилган. Иноқ давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларида хоннинг биринчи маслаҳатчиси ҳисобланган. XVIII аср ўрталарида Нодиршох Хива хонлигини босиб олади. Туркман қабилаларини Хуросонга кўчиради. Бироқ Хоразм халқи Нодиршох ва унинг ноибларига қарши тез-тез исён кўтарар, аҳоли боши оққан томонга кетар эди. Хонликдаги сиёсий вазият мустақиллик ва янги сиёсий элитани тақозо этаётган эди. XVIII асрнинг 60-йилларига келиб, хонликдаги ўзбек қабилаларидан қўнғиротлар етакчиларининг тарих саҳнасига чиқиши бошланди. 1770 йилда иноқ Муҳаммад Амин ҳокимиятни қўлга олди ва Хива хонлигида янги сулола-қўнғиротлар сулоласига асос солди (бу сулола 1920 йилгача ҳукм сурди). Хива шаҳри шахсан хоннинг ва қушбегининг измида бўлган. Шаҳар ички тартиблари ва осойишталигига миршаббоши масъул бўлса, жиноий ишларни кўриш ва жазо тайинлаш ишлари шаҳар қозиси, пойтахтни тасодифий ҳужумлардан ҳимоялаш тўпчибоши ва Ичан-қалъа, Дишон- қальа қутволи зиммасида бўлган. Хива хонлигидаги навбатдаги ҳарбий мансабдор амир ул-умаро ҳисобланган. Хонликнинг сиёсий-маънавий ҳаётида уламоларнинг таъсири Бухородаги каби кучга эга бўлмаган, дейишга асос йўк. Миршаблар, қамоқхоналар, шунингдек, хонни қўриқлаш ишлари, яъни хоннинг шахсий гвардияси бошлиғи - ясовулбоши қўлида бўлган. Бошқа мусулмон давлатларидаги каби ғуломлар деб аталган сарой гвардияси аскарлари сара жангчилардан тузилган. Хонликдаги ҳарбий- маъмурий амалдорлар доирасида мингбоши, юзбоши каби ҳарбий бўлинмалар бошлиқлари, шиғовул (айғоқчи), қутвол (қалъа бошлиғи), тўғбеги ва шу каби бошқа ҳарбий мансабдорлар ҳам муҳим ўрин тутган. Хонликдаги ҳарбий тизим ўзига хос бўлиб, қўшин асосан вассал уруғлар лашкарларидан иборат бўлган. Фақатгина XIX асрга келиб хонликда мунтазам қўшин пайдо бўлди. Қўшинлар пиёда ва отлиқ навкарлардан ташкил топган. Қўшин бошлиғи саркарда деб аталган. Ҳукмдор доиралар хоннинг бу қўшинини ўзлари учун мустаҳкам таянч деб билганлар. Шу боис қўшиннинг шу қисми бошқаларига қараганда кўпроқ имтиёзга эга бўлган. Хон навкарларига Хива шаҳри атрофидан, яъни уларнинг қисмлари турадиган жойларнинг атрофидан ер-сув берилган. Амалдорлар сингари уларга ҳам маош тўлаб турилган. Хонликдаги бошқа юқори амалдорлар сингари бу қўшин зобитлари фақат катга ер эгалари орасидан танлаб олинган. Ҳар бир зодагон «ҳарбий киши» ҳисобланган. Ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар қўшиннинг кўпчилик қисмини ташкил этган. Хоннинг марказлаштириш ва ягона ҳокимиятга интилиш йўлидаги уринишини улар унчалик ҳам қўллаб-қувватламас эдилар. Аммо навкарларнинг бу қисми ўзининг жанговарлиги, чидамлилиги билан фарқ қилар ва оғир вазиятларга ҳам жуда яхши кўниккан эдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling