Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
71 
бир-бирларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, муаммоларни демократик тарзда ечиш шаклланади. 
Кекса авлоднинг ҳаётий тажрибаси, амалий ёрдамлари, фарзандлар тарбиясидаги иштироки ота-
она авторитетини оширади. Ёш авлодда, катталарни ҳурмат қилиш, бир-бирини қўллаб-
қувватлаш; тажрибали кишилар насиҳатларига эргашиш каби ўзбек халқига хос бўлган 
гуманистик қадриятларни шакллантиради.
Уч авлодли оилада каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш, бир-бирига ёрдам қилиш ва оғир 
шароитларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш анъанаси кучли. Кузатган уч авлодли оилалардаги 
иноқлик, дўстлик, ҳамдардлик, ҳамфикрлик икки авлодли оилаларда кўп ҳам учрайвермайди. 
Икки авлодли оилалар баъзан ҳаёт синовларига бардош беролмай (28-30 фоиз), бир-икки 
фарзандли бўлишсада, ажралишади. Уч авлодли оилаларда ажралиш 5-8 фоиз атрофидадир. Бу 
ўринда кекса (бува ва буви) ва ўрта авлод (эр-хотин) ўртасидаги муносабатлар оила институтини 
барқарор қилиб турувчи омил сифатида келади. Демак, авлодлараро муносабатларнинг кенглиги 
ва интенсивлиги оилада зарур маънавий-ахлоқий муҳит яратади, оила дуч келган муаммоларни 
биргаликда, аҳил бўлиб ечиш имконини беради. 
Икки авлодли оилаларда мобиллик, ҳаракатчанлик кучли. Унда ўзини ўзи таъминлаш, ўзи 
учун зарур шароитни, қулайликларни ўзи яратиш нияти етакчи ўринда туради. Оила бошлиғи 
устидаги ижтимоий бурчини бажариш учун эрта-ю кеч ишлашга, маблағ, пул топишга мажбур. 
Тўғри, пул топишга интилишда ҳеч қандай айбли нарса йўқ, бозор иқтисодиёти барча 
муносабатларни, хизмат турларини пулга чатиштираётганида оила бошлиғи унинг талабларига 
мувофиқ ҳаракат қилишга мажбур. Бироқ меҳнат билан топилган маблағларни дабдабали тўй ёки 
маракаларга сарфлаб юбориш ақлли кишининг иши эмас. Минг афсуски, бундай нохуш ҳодисалар 
Қашқадарёда ҳам учраб туради. Икки авлодли оилалардаги моддий етишмовчиликларга, 
фарзандлар тарбиясига етарли эътибор бермаслик, интеллектуал бойликларга қизиқмаслик, ҳатто 
ажралиш ана шу эгоистик хоҳишларни қондиришга интилиш туфайли келиб чиқади. Дарвоқе, 
юқоридаги оилани мустаҳкамлаш концепциясида “оиланинг тарбиявий – таълим салоҳиятини 
мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий 
муҳитни яхшилаш” вазифаси қўйилган. Бу вазифа авлодлараро муносабатларга бориб тақаладики, 
шунинг учун ҳам уларда рўй бераётган ўзгаришларни кузатиш ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга 
эгадир. 
Уч авлодли оилалар фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор беришади. Уларнинг учдан 
бири фарзандларига инглиз, рус, немис тилларини, спорт турларига ўргатишни маъқул кўради, ҳар 
бешдан бири оила фарзандларини бизнес, тадбиркорлик, чет эллар билан иқтисодий алоқалар 
ўрнатиш билимларини эгаллашга йўналтиради. Фарзандларини юксак интеллект эгалари 
бўлишини уч авлодли оилаларнинг деярли ярми истайди, бу кўрсаткич икки авлодли оилаларда 
ўндан бир атрофидадир.
Уч авлодли оилаларда тарихий-маданий анъаналарга эргашиш, уларга риоя этиш икки 
авлодли оилалардагидан юқори. Кекса авлод фарзандлари ва невараларига ретростпектив 
тасаввурлари ва қарашлари билан таъсир этиб, уларни халқ анъаналарини эъзозлашга ундаб 
туради. Бундай оилаларда диний маросимларни бажариш, диний байрамларни ўтказиш тартиби 
шаклланган. Белгиланган кунлари оиланинг барча аъзолари у ёки бу вазифани ўз устига олади
тадбирни уюшқоқлик ва аҳиллик билан ўтказишади. Икки авлодли оилаларда бундай тартиб ва 
маросимларга амал қилинавермайди. Тўғри, улар ҳам Қурбон ҳайити, Рўза ҳайити, хотирлаш 
кунлари ўтказиб туришади, бироқ улар бу тадбирларга эркинроқ, ихтиёрийроқ ёндашадилар. 
Улардаги мобиллик, ҳаракатчанлик анъаналарни сақлаш ва уларга риоя этишдан кўра, давр ва 
ижтимоий ҳаётда кечаётган замонавий ўзгаришларга мос яшашдадир. 
“Оила қуриш ҳуқуқларининг ярмидан кечиш ва ижтимоий вазифаларингни икки 
маротабага оширишдир”, деб ёзган эди А.Шопенгауэр [3; С. 41]. Оиладаги авлодлараро 
муносабатлар тагида мана шундай альтруизм, маънавий ва жисмоний фидойилик, бор кучни 
яқинларинг бахт-саодати, фаровон яшаши, нодир фазилатли инсонлар бўлиб етиши учун сарфлаш 
ётади. Шундай альтруистик фазилат авлодлараро алоқаларга гуманистик моҳият бахш этади, оила 
институтини чин маънавий-ахлоқий тарбия ўчоғига айлантиради. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling