Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Калит сўзлар: Ислом, маънавият, тариқат, ирфон, маърифат, сўфизм, тасаввуф, фалсафа. 
РЕЗЮМЕ: 
В статье рассматриваются процессы, связанные с изучением неоценимого культурного и 
духовного наследия узбекского народа, восстановлением ценностей для будущих поколений, 
имеющих большое значение для радикального изменения отношения к святым местам нашей 
нации. 
Ключевые слова: Ислам, духовность, мистика, просвещения, философия, культура
суфизм.
RESUME: 
The article deals with the philosophical views of the great scholar Мaster Abdurrahman Jomi, the 
Sufi way of teaching (Naqshbandiya) and the Sufism, the Sufi teachings related to the formation of the 
Islamic world. 
Key words: Islam, spirituality, mysticism, enlightenment, philosophy, culture, Sufism. 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
70 
АВЛОДЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР – ОИЛА ИНСТИТУТИНИ
МУСТАҲКАМЛАШ ОМИЛИ 
Зоҳиров Р.Т. -
Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
 “Оила” илмий – амалий тадқиқот марказининг
Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи 
Инсонни онгли, ахлоқли, элпарвар ва гуманистик қадриятларни эъзозловчи, бахтиёр шахс 
сифатида шаклланиши оилага, ундаги маънавий муҳитга боғлиқдир. “Оила ва фарзандлар, – деган 
эди Ф.Бэкон – инсонийликка ўргатадилар; бўйдоқлар ғамгин ва бағритошдирлар” [1; С. 733]. 
Ҳақиқатдан ҳам, оила, фарзандлар давраси шахсда инсоний қадриятларни шакллантиради, уни 
ўзининг эгоистик манфаатларини жиловлашга, бор кучи ва меҳрини яқинларига, оила аъзоларига 
сарфлашдек фидойиликка ўргатади. Оиласида бахтиёр бўлмай ҳаётдан, жамиятдан мамнун бўлиш 
мумкин эмас.
Оила институтини аввало авлодлар ва авлодлараро муносабатлар шакллантиради. Бу 
муносабатлар қандай бўлса, оила ҳам шундай, демак, оилавий муҳитни ўрганиш – оила 
институтини ўрганиш, авлодлараро муносабатларни шакллантириш оила институтини 
шакллантиришдир. Бу муносабатлар генезисига мувофиқ, халқ, миллат тарихий-маданий мероси 
билан боғлиқ ва ундан униб чиқади. Шунинг учун ҳам Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 26 
июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш 
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида оила институтини мустаҳкамлашда 
“маданий-тарихий мерос салоҳиятидан суст фойдаланилмоқда”, “оила ажралишлари сони 
ошмоқда, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабларини асословчи тадқиқотлар 
етишмаяпти”, деб кўрсатилади [2].
Ўзбек халқининг оилапарвар ва фарзандпарварлиги барчага маълум. Шунинг учун ҳам у 
якка оила (бўйдоқлар хонадони)ни тасаввур қилолмайди, унинг назарида оила эр-хотин – 
фарзандлар – бува-бувилардан, яъни уч авлоди бўлиши керак. Уч авлодли тизимли муносабатлар 
икки авлодли оиладаги муносабатлардан фарқ қилади. Кейинги тизимдаги оилада ота-она (эр-
хотин) ва фарзандлар муносабатлар субъектлари ҳисобланади. Бундай оилалар кўпроқ 
урбанизациялашган, уй-хонадонлар сатхи чекланган шаҳар шароитида кўплаб учрайди. Масалан, 
Қарши шаҳридаги замонавийлашган мавзелардаги кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларни деярли 
80-82 фоизи икки авлодли оилалардир. Туманлар ва қишлоқ жойларда бундай оилалар кам, 
бизнинг ҳисоб-китобимизга кўра, 5-7 фоиз атрофидадир. 
Хўш, икки авлодли оилалар маъқулми ёки уч авлодми? Шу саволга жавоб топиш учун биз 
Қашқадарё вилоятида сўровномалар ўтказдик. Бу кузатувлар “Оила” илмий–амалий тадқиқот 
марказининг вилоят бошқармасининг фаолият режасига мувофиқ ўтказилган. Унда тўрт мингдан 
зиёд оилалар ва улардаги маънавий муҳит, авлодлараро муносабатлар, эҳтиёж ва қизиқишлар 
динамикаси дуч келаётган муаммолар ўрганилган. Таҳлил объектлари бўлган оилаларнинг 37 
фоизи икки авлодли, 57 фоизи уч авлодли 6 фоизи тўрт авлодлидир. 
Икки авлодли оилаларда шахсларнинг ижтимоий вазифасини бажариши, бола тарбияси, 
моддий таъминот, маданий дам олиш, рекреатив тадбирларни уюштириш асосан оила бошлиғи, 
кўпинча эр зиммасига тушади. Бундай оилаларнинг деярли 85-87 фоизида аёл уй бекаси сифатида 
уй-рўзғор юритиш, болани парваришлаш, хонадонда қулайликлар яратиш кабилар билан 
шуғулланади. Бироқ 13-15 фоиз оилаларда аёллар ҳам ижтимоий фаолият олиб боради, давлат 
муассасалари, бизнес масканлари, маиший хизматлар кўрсатиш ўчоқларида меҳнат қилишади. Шу 
билан бирга, айнан икки авлодли оилаларда ажралишлар кўплиги кузатилади. 
Уч авлодли оилаларда ижтимоий вазифалар ҳар кимнинг лаёқати, қуввати ва вақтига қараб 
деярли тенг тақсимланади. Эр-хотин оила моддий таъминотини баб-баробар ўз устларига олишга, 
фарзандлар тарбияси билан шуғулланишга интилишса-да, кекса авлод, яъни бува ва буви ҳам 
уларга фаол ёрдам беришади. Натижада, бундай оиладаги муносабатлар кўпроқ эркин кечади, 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling