Фалсафанинг асосий мавзулари ва муаммолари Режа


Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот. Идеализм —


Download 40.36 Kb.
bet3/7
Sana06.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1170810
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
асосий мавзулари ва муаммолари

Материализмоламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот.
Идеализм — оламнинг асосида рух ёки Коялар (идеялар) ётади, дунё вокелиги ва ривожида идеяларни устувор деб таълим берадиган фалсафий таълимот.
Фалсафада дунёни англаш, унинг умумий конуниятларини билиш билан боКлик масалалар хам мухим ахамият касб этади. Бу масалалар билан фалсафанинг гносеология (гносис — билиш, логос — таълимот) деган сохаси шуКулланади. Дунёни билиш мумкин деб хисоблайдиган файласуфларни – гностиклар; оламни билиш мумкин эмас, билимларимиз туКри ва аник хакикат даражасига кутарила олмайди деювчиларни эса – агностиклар (юнонча — билиб булмайди деган маънони англатади) деб юритилади.
Оламдаги узгариш, ривожланиш, умумий алокадорлик ва тараккиётнинг кай тарзда амалга ошиши, кандай содир булиши каби масалалар хам фалсафанинг азалий муаммолари каторига киради. Фалсафада ана шу мавзуларга муносабат ва улар билан боКлик муаммоларни хал килишга караб фаркланадиган бир неча таълимот, караш, усул ва методлар бор. Диалектика, метафизика, софистика, эклектика, догматика кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг тарихи нихоятда узок булиб, Јадимги Юнонистон ва Рим давридан (милоддан олдинги VII — I аср) бошланади. Кейинги йилларда синергетика хам фалсафий метод ва таълимот сифатида талкин этилмокда. Фалсафий методлар олам гонуниятларини тушунишга ёрдам беради ва бу усуллардан файласуфлар уз тадгиготларини амалга ошириш ёки изланишларининг натижаларини изохлашда фойдаланадилар.
Диалектика – грек тилида бахс ва сухбатлашиш санъати деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни хагигатга эришиш йули ва усули сифатида талгин этганлар. Хозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ходисалар доимо узгаришда, узаро алокадорлик ва боКликликда, тараккиёт ва ривожланишда деб тушунишдир. Унга кура, оламда уз урнига ва жойига, яшаш вакти ва харакат йуналишига эга булган барча нарсалар ва вокеалар бир-бирлари билан боКлик ва алокадор тарзда, бир-бирларини такозо этадиган, доимий ва такрорланиб турадиган боКланишлар оркали намоён булади.
Масалан инсоният тарихига бу усулга асосан ёндошилганида, у узлуксиз тарзда руй берадиган авлодлар урин алмашуви, бирининг урнига иккинчиси келиши, муайян гадриятларни мерос голдириши ва янгиликнинг эскиликни инкор гилишидан иборат доимий ва такрорланиб турадиган жараёндир. Башариятнинг муайян даврида эса, шу замоннинг ижтимоий манзарасини белгилайдиган турли уру² ёки габилалар, давлат, миллат ва халглар, огим ва йуналишлар, ²оя ва мафкураларнинг хилма-хил шаклларини куриш, уларнинг бир-бири билан узвий алогадорликда намоён булишини кузатиш мумкин.
Тараггиёт жараёнида авлодлар, даврлар, сиёсий тузумлар, умуман ижтимоий вогеа ва ходисалар уз-узидан автоматик тарзда содир булиб, ном-нишонсиз йуголиб кетмайди. Балки уларнинг барчаси инсонлар уртасидаги узаро алога ва муносабатларнинг хосиласи, ижтимоий жараёнларнинг натижаси, бирор сабабнинг огибати сифатида намоён булади. Бир давр иккинчисининг урнига, бир авлод олдингисидан кейин, бир вогеа бошгасининг ортидан содир булиб туради. Ана шу абадий ва азалий узлуксизлик, доимий алогадорлик, вагтнинг оргага гайтмаслиги ва вогеаларнинг кетма-кетлиги тарзидаги бо²ланишлар, ривожланиш ва тараггиёт, оламнинг ранг-баранглиги ва уй²унлиги диалектиканинг асосий тамойилларини ташкил гилади.
Фалсафада мазкур тамойилларга асосланган тафаккурни – диалектик тафаккур, ана шундай дунёгарашни – диалектик дунёгараш, ёндашувни – диалектик ёндашув, методни – диалектик метод деб аташ анъанага айланган. Шу билан бирга у ёки бу олимнинг ушбу тамойилларга асосланадиган дунёгараши, фалсафий таълимотлари хам бор. Масалан, Демокрит ва Гераклит диалектикаси, Кант ёки Хегел диалектикаси дейилганда ана шундай хол назарда тутилади.

Download 40.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling