Фалсафанинг асосий мавзулари ва муаммолари Режа


Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили


Download 40.36 Kb.
bet6/7
Sana06.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1170810
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
асосий мавзулари ва муаммолари

Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили. Албатта, фалсафа умуминсоний фан сифатида башариятга доир умумий муаммоларни камраб олади. Маълумки, олам ва одам муносабатлари, жамият ва табиатни асраш, умрни мазмунли утказиш, яхшилик ва ёмонлик каби кадриятлар билан боКлик масалаларнинг барчаси инсоният учун умумий. Аммо фалсафада муайян миллий хусусият, максад ва интилишлар хам уз ифодасини топади. Аслида, юкорида зикр этилган умуминсоний мавзу, масала ва муаммоларнинг барчаси аввал-бошда хусусий, миллий, минтакавий ахамиятга молик масалалар тарзида намоён булади. ¤з юрти, миллати, ота-онаси ва ёр-биродарларини севган ватанпарвар инсон, аввало, ана шуларнинг камоли учун кайКуради, уларни уйлайди, уларга хизмат килишни олий саодат деб билади. Бундай шахс дунёкарашида ана шу жихат ва хусусиятлар албатта акс этади. Бу эса, уз навбатида, умуминсоний фан булган фалсафада миллийликнинг акс этишига асос булади. Умуминсонийлик — ватансизлик (космополитизм) булмагани сингари, миллийлик хам — миллий кобикка уралиш, миллий махдудлик дегани эмас.
Лекин сизнинг хаёлингизда беихтиёр «Миллий фалсафа булиши мумкинми? Ахир, юкорида фалсафага уз мохияти билан умуминсоний фандир, деган таъриф берилди-ку?» – деган саволлар чарх уриши мумкин. Бу — узига хос миллий тараккиёт йулидан кетаётган барча халклар фалсафаси учун дахлдор булган саволлардир. Агар биз юкорида кайд этилган муаммоларга миллий манфаатларимиз нуктаи назаридан карайдиган булсак, ¤збекистонда бу йуналишни ривожлантириш зарурати етилганини англаймиз.
Фалсафий адабиётларда миллий фалсафа мавзуида турлича фикрлар мавжуд. Айрим файласуфлар, аслида миллий фалсафа булиши мумкин эмас, бундай ёндашувнинг узи этник махдудликка олиб келади, деб хисоблайди. Бошкалари эса, модомики, миллий фалсафа миллий Коя ва мафкурани шакллантиришниг назарий асоси экан, хар кандай умумий конуниятлар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда хусусий холда намоён булади, дея миллий фалсафани ёклаб чикади.
Биз миллат бор экан, миллий маданият, тил ва адабиёт хам мавжуд деган фикрга урганиб колганмиз. Аслида, уларнинг барчаси нафакат бир миллатга, балки бутун инсониятга хос-ку! Бизнинг назаримизда, миллий фалсафа миллат менталитетини белгилайдиган мухим омилдир. Умумбашарий цивилизацияга узвий кушилиш жараёни миллий фалсафани яратиш оркали содир булади. Энг мухими — фалсафадаги миллийлик умуминсонийликни рад килиш эвазига эмас, балки уни ижодий бойитиш оркали ривожланиб боради.
Фалсафа тарихига назар ташлайдиган булсак, айрим миллий фалсафаларнинг умуминсоний маънавият хазинасига муносиб хисса булиб кушилганини курамиз. Масалан, Рим империяси заволга юз тутганидан кейин уз миллий давлатчилигига эга булган Европа мамлакатларида, урта асрларга келиб, миллий фалсафа яратиш имкони туКилди. (¤рта аср Европа маданиятига баКишланган мавзуда бу хакда атрофлича фикр юритамиз). ТуКри, улар умумевропа худудида, кадимги Юнонистон ва Рим маданияти негизида шаклланди. Уларда Европа халкларига хос умумий жихат ва хусусиятлар, умумэтник менталитет акс этган эди. Бу жараён аввало, Италия ва Англияда, сунгра Францияда юз берди. Бу фалсафий мактабларнинг Ф. Бэкон ва Р. Декарт, Б. Спиноза ва Ж.Ж. Руссо каби атокли намояндалари нафакат уз мамлакатлари, балки Европа ва жахон фалсафаси тарихида учмас ном колдирди. Улар, авваламбор, уз юрти, уз миллати шаъну шарафини юксакликка кутариш, тараккиётга олиб чикиш учун илКор Кояларни уртага ташлаган, давр такозо этган мафкуранинг шаклланишига хисса кушган.
Худди шундай, ХV111-Х1Х асрларда миллийлик ва жахон фалсафасининг тараккиётига нихоятда катта таъсир курсатган худуд Пруссия булди. Узок вакт Австрия-Венгрия империяси таркибида булган бу улка мустакилликка эришиб, миллий давлатчилигини тиклаганидан кейин, миллий озодликнинг фалсафий инъикоси уларок И. Кант, И. Хегел, Фихте, Шеллинг, Фейербах каби донишмандлар томонидан асосланган немис фалсафаси шаклланди. Кейинчалик бу фалсафа Ничше, Фрейд каби куплаб файласуфлар томонидан ривожлантирилди. Ушбу фалсафа мактабининг атокли намояндаси хисобланган Хегел таълимоти эса, Прусс монархиясининг давлат мафкураси макомини олди. Хамма нарсанинг уткинчи эканлигини нихоятда яхши биладиган, янги замоннинг Арастуси номини олган Хегел Прусс монархиясининг уткинчи эканлигини билмасмиди? Нима сабабдан у диалектик таълимоти эмас, балки монархияга хизмат килган фалсафий системасининг мукаммалрок булиши учун купрок куч сарфлади? деган саволлар халигача файласуфларни уйлантириб келади.
Хуш, нима сабабдан Хегел бу йулдан борди? Чунки, Хегел уз даврининг, уз халкининг фарзанди эди. У мустакил немис миллий давлати — Прусс монархияси даврининг махсули, уша давр фалсафасининг намояндаси эди. У «Файласуфлар осмондан ёмКир каби ёКилмайдилар ёки ёмКирдан кейинги кузикоринлардек ердан усиб чикмайдилар, балки уларни халк яратади» деганида айнан ана шуни назарда тутган эди. Хегел уз ижоди ва фаолияти билан Прусс монархияси, гарчанд монархия шаклида булсада, немис давлати эканлигини уз миллатининг онги ва дунёкарашини таркибий кисмига айлантириб кета олган буюк файласуф эди. Унинг «Аклга мувофик нарсаларнинг барчаси вокедир, воке булган нарсаларнинг барчаси эса аклга мувофикдир», деган сузларини хам ана шу маънода тушуниш лозим. Хегелнинг бу масалада диалектик эмас, балки метафизик усулга купрок эътибор берганлигининг сабаби хам ана шунда.
¤ша давргача, Рим империяси кулаганидан кейин купрок таркок худудларга булиниб, Австрия-Венгрия имсперияси таркибида яшаб келган немис миллати учун Прусс монархияси — миллий давлат эди. Унинг шакли-шамойили келажакда узгариши бошка масала булгани холда, бу давлатнинг Европада немис миллий давлати тарзида сакланиб колиши, унинг миллат фалсафасига айланиши билан боКлик эди. Миллат фалсафасига, унинг дунёкарашига айланган миллий давлатчилик Кояси хеч качон сунмайди, гарчанд юртни ёвлар асрлар давомида босиб турсаларда, качондир барибир кад ростлайди ва миллатнинг давлати тарзида яна кайта намоён булади. Хегел уз миллатининг фалсафаси ва дунёкашига уша давлатнинг шакли-шамойилини ва мазмун-мохиятини сингдириб кета олган файласуф даражасига кутарилгани учун хам бу миллат тарихида ва у оркали, жахон фалсафаси тарихида абадий колади. Миллийлик ва умумевропа маданиятидан бахра олган бу фалсафа халигача уз жозибасини йукотмаганлигининг сабабларидан бири хам ана шунда.
Шунга ухшаш вазифани, уз даврида, миллатимизнинг асл фарзанди Алишер Навоий хам бажарган. У озодликка эришган миллат фалсафасини адабиёт фалсафасига, мустакил давлат тилини адабиёт тилига айлантира олган, уз халкининг бу сохадаги дахоси буюк эканлигига, нафакат замондошлари, балки келажак авлодларни хам ишонтириб кета олган эди. Навоий ва унинг замонига, уша даврга хос узгаришларнинг бошида турган Амир Темур фаолиятига кайта-кайта мурожаат этилишининг сабабларидан бири хам ана шунда. Зеро, хар бир халк, аввало, узининг тарихидан бугунги кун учун ташбехлар излайди ва ижтимоий тараккиёти учун асос буладиган маънавий тамойил, анъана ва кадриятларга мурожаат килади.
Ватанимиз мустакилликка эришганидан кейин миллий фалсафани шакллантириш учун имкониятлар очилди. Бугун улуК аждодларимиз тамал тошини куйган узбек миллий фалсафасини ривожлантиришнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари мавжуд. Бу борада, аввало, Президент Ислом Каримов асарларида узбек фалсафасининг тараккиёт конуниятлари очиб берилаётганини алохида таъкидлаш лозим. Президентимиз фалсафа олдидаги бугунги муаммоларнинг мохияти, уларни хал килиш йулларига алохида эътибор бермокда.
Шу билан бирга, бугунги узбек фалсафасининг ривожини таъминлашда куйидаги жихатлар алохида урин тутади:
- халкимизнинг уз миллий анъаналарига содиклиги;
- мамлакатимизнинг буюк келажагига ишончи;
- мукаддас кадриятларимизга ишонч-эътикоди;
- мехнатсеварлиги, интеллектуал салохияти ва бошкалар.
¤збек фалсафасини янада тараккий эттириш вазифаларини амалга ошириш куйидаги муаммоларнинг ечимини топишга боКлик:
- биринчидан, мустамлакачилик шароитида сохталаштирилган тарихимизни хакконий ёритиш фалсафий Коялар, карашлар тарихини хам холис курсатиб беришни такозо килади. ¤з даврида кимматли тарихий манбаларнинг йук килингани ёки аёвсиз талон-тарож этилгани бу ишни кийинлаштирмокда;
- иккинчидан, мавжуд манбалар араб ёки форс тилларида эканлиги, уларни биладиган файласуф олимларнинг, малакали таржимонларнинг камлиги умуминсоний маънавий меросдан бахраманд булиш ва улардан ижодий фойдаланишга тусик булмокда;
- учинчидан, одамлар онгидан мустабид тузумнинг сохта Кояларини, улар колдирган асоратларни сикиб чикариш, мафкуравий бушликни янги Коялар билан тулдириш, истиклол мафкурасини шакллантириш муайян вактни такозо килади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш бугунги фалсафа масалалари билан шуКулланувчи олим ва тадкикотчилар зиммасига нихоятда катта масъулият юклайди. Бунда, энг аввало, мазкур сохага алокадор хар бир юртдошимиз дунёкарашининг миллий манфаатларимиз нуктаи назаридан узгариши нихоятда мухимдир. Мамлакатимизда хукукий демократик жамият барпо этилаётган хозирги даврда бу жараённинг кандай бориши янги фалсафий онгнинг шаклланишига муайян даражада таъсир курсатади.


Download 40.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling