Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Такдимот (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Айният»
- Қарама - қаршилик
6-мавзу: Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари Режа: 1. Боғланиш турлари. Қонун тушунчаси. 2. Фалсафанинг асосий қонунлари 3. Категория тушунчаси. Фан ва фалсафа категорияларининг таснифи Боғланишларни зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳ. боғланишларга ажратиш мумкин. Қонун - оламдаги нарса ва ходисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Қонуннинг белгилари: қонун турли туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади; қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди; қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди. «Айният» тушунчаси нарса ва ходисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди. «Тафовут» нарса-ходисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир. Қарама - қаршилик нарса, воқеа – ходисаларнинг бир – бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга, бир – бирини инкор этувчи томонлари, кучларнинг ўзаро муносабатига айтилади. «Конфликтология» (конфликт-зиддият, логос- таълимот). Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling