Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Такдимот (1) (2)
Зиддият – қарама-қарши томонлар,
жараёнлар ўртасидаги муносабатларнинг ифодасидир. Зиддиятлар ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган зиддиятлар мавжуд. Сифат – нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди. Сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшаш ёки ўхшамаслигини ифодалайди. Миқдор - предметнинг хажми, ўлчови, оғирлиги, харакат тезлиги ва шу кабиларни ифодалайди. Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр деб аталади. Миқдор билан сифат ўзгаришларининг ўзига хос хусусиятлари - миқдор ўзгаришлари доимо юз бериб туради. Сифат ўзгаришларига ўтиш фақат маълум бир даврда бошланади; - миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир кўрсатмайди. Сифат ўзгаришлари ҳодисалари тубдан ўзгартирилиб; - миқдор ўзгаришлари аста - секин амалга ошади ва кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. Сифат ўзгаришлари эса анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади; - сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб ҳисобланади. Сакраш - табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир. Сакраш қуйидаги жихатларга эга: сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган объектив ва қонуний жараёндир; сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқдор ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишдир; сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос келадиган холатларнинг вужудга келиши туфайли пайдо бўладиган зиддиятларни хал қилишдир; сакраш оламнинг ривожланиб, илгарилаб боришидир. Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ» сўзи билан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling