Фалсафанинг метод, қонун ва категориялари


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana01.04.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1317525
1   2   3
Bog'liq
Такдимот (1) (2)

Инкорни инкор қонуни -
фалсафанинг бу таълимоти икки
марта такрорланувчи инкорда
ифодаланиши, оламдаги нарса ва
ходисаларнинг доимий равишда
ўзгариб, бир холатдан иккинчи
холатга ўтиб бориши ва оқибатда, 
ривожланиш узлуксиз
эканлигидан келиб чикади.


Фалсафада ўрганиладиган категориялар
бутун олам, инсон ҳаёти ва тафаккур
оламига хос умумий белгилар, алоқалар, 
хусусиятлар ва муносабатларни акс
эттиради. Фалсафий категориялар (юн. 
Категориа – белги, изоҳлаш) фалсафий
тафаккур учун ниҳоятда муҳим, 
оламдаги ўзгариш, ривожланиш, 
алоқадорлик ва узвий боғлиқликка хос
умумий жиҳатларнинг инъикосидир.


Алоҳидалик
Оламдаги нарса, воқеа ва
жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона
такрорланмайдиган белгилар ҳамда
хусусиятларни ифодалайди.


Умумийлик
Нарса, ҳодиса, жараёнларга хос
асосий, доимий такрорланадиган
белгилар ва хусусиятлар
йиғиндисини билдиради.


Ҳусусийлик
Нарса ёки ходисаларнинг шундай
доирасики, бунда улар маълум бир
муносабатда умумий, бошқасида
эса алохидаликдир.


Бутун ва қисм
Бутун нарса, ҳодиса ва уни ташкил
этган қисмларнинг муайян
тартибда жойлашган ва ўзаро
боғланган ягоналикнинг
ифодасидир. Қисм бутун таркибига
кирадиган, унинг таркибидагина ўз
вазифаси (функцияси)ни бажара
оладиган алоҳидаликдир


Зарурият. Тасодиф.
Зарурият – нарса, ходиса ва
жараёнларнинг тараққиёти билан
аниқланадиган, ички муҳим
боғланишлар орқали қонуний келиб
чиқадиган ва шунинг учун юз бериши
муқаррар бўлган ходисадир.
Тасодиф – моҳиятдан, мазкур
жараённинг қонуний ривожланишидан
келиб чиқмайдиган ходисадир.


Баъзи файласуфлар воқеликдаги нарса, 
ҳодисалар муайян сабаблар асосида
содир бўлар экан, демак, оламда
тасодиф бўлмайди, ҳар қандай ҳодиса
маълум сабаблар туяйли юзага
келадиган заруриятдир деб қараганлар. 
Дунёда тасодифга ўрин йўқ, 
мавжудлик ва тараққиётни биргина
зарурият белгилайди, деб
ҳисоблаганлар.


Олам, ундаги ўзаро муносабат, 
алоқадорликни, сабабиятни инкор
этувчи индетерминистлар табиий ва
ижтимоий оламдаги зарурият йўқ, -
ақлий фаолиятнинг шакли, тафаккурга
хос тушунча, кишилар ирода ва
истагининг намоён бўлиш
натижасидир, деб ҳисоблайдилар.


Имконият ва воқелик
Имконият янги нарса, ҳодиса ва тамойиллар
келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт –
шароит ва вазият мажмуидир. Нарса ҳамда
ҳодисанинг ички табиатига кўра зарурий
равишда реаллашиши лозим бўлган, бироқ
ҳали юзага чиқмаган воқеликдир.
Воқелик эса имкониятнинг
нисбатдоши бўлиб, реал ҳолат ва мавжуд
бўлиб турган ҳодисаларни ифодалайдиган
категориядир. 


Мазмун ва шакл
Мазмун муайян нарса, ҳодиса, 
жараёнларнинг ўзига хос сифати, 
хусусиятлари, муҳим белгилари, 
элементларнинг йиғиндисини англатса, 
шакл мазмуннинг мавжудлик усули, нарса ва
ҳодисаларнинг ички ҳамда ташқи
тузилишини ифода этади.


Аристотель мармардан хайкал йўнаётган
ҳайкалтарошни кузатар экан, шакл мазмундан
бўлак ва мустақил мавжуд бўлади, унга мазмун
ташқаридан киритилади, шу туфайли мармар
жонланади, деган хулосага келди. И.Кант эса
мазмун ва шаклни фақат инсон ақли, 
тафаккурининг маҳсули, натижаси деб
тушунди. Гегель мазмун ва шакл
диалектикасини тан олган бўлса ҳам, лекин
мазмун ҳам, шакл ҳам мутлақ ғоя
ривожланишининг босқичлари, турли
кўринишлардаги ифодасидир, деган фикр
юритган.


Моҳият ва ҳодиса
Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, 
муҳим, асосий, зарурий, барқарор
алоқалари, томонлари муносабатларнинг
йиғиндисини англатади. 
Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, 
намоён бўлиши, нарса ва жараёнларнинг
юзаки, нисбатан ўзгарувчан томонларини
билдиради.


Олам, унинг ҳодисалари турли ғоялар ёки
сезгилар йиғиндисидан иборат деб талқин
этувчилар наздида моҳият ва ҳодиса
объектив характерга эга эмас, дейилади. 
Бошқалар эса, бутун воқелик руҳий
бошланғичга асосланади, ҳодисалар
моҳияти абсолют идеядан келиб чиқади
(Гегель), моҳият алоҳида идеал заминдир, у 
ҳодисалардан айрим ҳолда мавжуд бўлади, 
деб қарайдилар.


Агноститсизм моҳият билан ҳодисани
ажратиб ташлайди, моҳиятга билиб бўлмас
«нарса ўзида» тартибида қарайди. Иккинчи
томондан айрим файлсуфлар нарсалар
моҳиятига руҳий мазмун берадилар ва бу
мазмунни моддий жисмларга нисбатан
бирламчи, деб ҳисоблайдилар.


Сабаб ва оқибат
Сабаб оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт
доирасида бўлган ўзгаришдан сўнг иккинчи
бошқа бир натижанинг заруран келиб
чиқишини таъминловчи асосий ҳодисани
англатади. Оқибат эса ҳодисалар занжирида
сабабнинг таъсиридан вужудга келадиган
янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир.


Баъзи файласуфлар наздида сабаб маълум
шарт-шароит йиғиндисидангина иборат. 
Чунончи, инглиз позитивисти Д. Милл: 
«... сабаб маълум оқибатни келиб чиқишини
белгилайдиган ижобий ва салбий
ҳолатларнинг жами, ҳар хил 
тасодифларнинг мажмуидир», дейди. 


Сабаб боғланиш масаласини объектив идеалистик
тушуниш ҳам бор. Бундай оқим тарафдорлари
барча ҳодисаларнинг туб сабаб «ғоялар дунёси» 
сабаб ва оқибат «Абсолют идея» ривожланиш
ҳолатининг маълум шаклини ифодалайди, деб
тушунтиради. Субъектив идеалистлар сабабиятни
сезгилар, идеяларнинг муайян, изчилликдаги
боғланиши, инсон зеҳнига хос хусусият деб
тушунтирадилар. Жумладан, Э.Мах: «Табиатда
сабаб ҳам, оқибат ҳам йўқ; сабаб ва оқибат
тафаккуримиз маҳсулидир», деб ҳисоблайди. 
Д.Джинс, Г. Файхингер, Л. Титгентейнлар сабаб
тушунчаси фақат воқеаларни шарҳлашнинг қулай
усули холос, унинг воқелик билан алоқаси йўқ, деб
ҳисоблайдилар.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling