Фалсафий антропология -инсон ҳакидаги таълимот


ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ


Download 0.78 Mb.
bet6/8
Sana04.02.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1163741
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жамият ва оила фалсафаси

ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ
  • Инсон ҳақидаги билимларни
  • бирлаштириш лозимлиги
  • хусусида Шелердан
  • олдинроқ ҳам сўз юритилган эди.
  • XIX аср ўрталарига келиб инсон ўта
  • мураккаб структура эканлиги,
  • уни фақат фалсафа
  • ёки бошқа бирон-бир муайян
  • фан методлари билан тўла
  • англаб етиш мумкин эмаслиги,
  • яъни инсон жамулжам ҳолда
  • аниқ билим предмети бўла
  • олмаслиги аниқ-равшан бўлиб
  • қолди. Шунингдек, айрим табиий
  • фанлар, ҳар бири ўз соҳасида,
  • вақт ўтиши билан умумийроқ
  • хулосаларга келишни талаб
  • этувчи салмоқлиматериал тўплади.
  • Бундай умумлаштиришга
  • эҳтиёж
  • Дарвиннинг эволюцион
  • назарияси
  • пайдо бўлиши билан айниқса
  • бўртиб кўрина бошлади.
  • Бу назария инсонга оид
  • табиий-илмий тадқиқотларга
  • кучли туртки берди,
  • шунингдек
  • материалистик фалсафий
  • концепциялар
  • ривожланиши учун қўшимча
  • асос бўлиб
  • хизмат қилди.

Инсонннинг биоижтимоий моҳияти.
Фалсафий антропология ечадиган
муҳим муаммолар орасида инсон
биологик ва ижтимоий моҳиятининг
ўзаро нисбати тўғрисидаги масала
алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон
жонли табиатнинг бир қисми, шу-
нингдек биологик эволюция маҳсули
эканлиги ҳозирги замон табиатшу-
нослиги фанида нафақат олимлар
ва мутахассислар, балки маърифат-
ли одамларнинг кенг доираси учун
ҳам аниқ-равшан ва деярли шак-
шубҳасиз далилга айланди. Ҳар
бир инсон ўз биологик хусусиятлари:
генетик коди, вазни, бўйи, мижози,
териси ва сочининг ранги, яшаш
муддати ва шу кабиларга кўра
бетакрордир.
Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий
мавжудот эканлиги, унинг ўзига хос-
лиги ва бетакрорлиги одамзотнинг
ижтимоий табиати, у камол топган,
таълим-тарбия олган, маданий ва
ахлоқий қадриятлар ва мўлжаллар-
ни ўзлаштирган ижтимоий муҳит би-
лан белгиланиши ҳам шак-шубҳа-
сиздир.
Айни шу сабабли инсон индивиди
нафақат биологик, балки ижтимоий
мавжудот сифатида ҳам ўзига хос
хусусият касб этади. Бошқача айт-
ганда, инсоннинг камол топиши жа-
миятда ва фақат жамиятда
юз беради.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling