Фалсафий антропология -инсон ҳакидаги таълимот
ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ
Download 0.78 Mb.
|
Жамият ва оила фалсафаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- олмаслиги аниқ-равшан бўлиб
ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ
Инсонннинг биоижтимоий моҳияти. Фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. Инсон жонли табиатнинг бир қисми, шу- нингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшу- нослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифат- ли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак- шубҳасиз далилга айланди. Ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. Бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хос- лиги ва бетакрорлиги одамзотнинг ижтимоий табиати, у камол топган, таълим-тарбия олган, маданий ва ахлоқий қадриятлар ва мўлжаллар- ни ўзлаштирган ижтимоий муҳит би- лан белгиланиши ҳам шак-шубҳа- сиздир. Айни шу сабабли инсон индивиди нафақат биологик, балки ижтимоий мавжудот сифатида ҳам ўзига хос хусусият касб этади. Бошқача айт- ганда, инсоннинг камол топиши жа- миятда ва фақат жамиятда юз беради. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling