Фалсафий антропология -инсон ҳакидаги таълимот


қўядилар, балки сўнгги зикр этилган


Download 197.2 Kb.
bet7/7
Sana17.06.2023
Hajmi197.2 Kb.
#1537264
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
falsafiy antropologiya inson haqidagi talimot

қўядилар, балки сўнгги зикр этилган
асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий
эътиборга лойиқ
эмас, деб ҳисоблайдилар.
Инсоннинг моҳияти.
Инсоннинг моҳиятини
тушунишга ҳаракат қилиш жараёнида у
нафақат ташқи, балки ички, пинҳона
хусусиятларга ҳам эга
эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид,
индивидуаллик, шахс каби тушунчаларда
акс этадиган муайян образини шакллантиришини
ҳам ҳисобга олиш
лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг
ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунёга фаол
муносабатида излаш керак.
ИНСОННИНГ ВАЗИФАСИ
Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқоридасанаб ўтилган
Босқичларини англамаслиги ҳам мумкин (аксарият
ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан
илгарилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган
саволга ўз ҳаракатлари, қилмишлари билан жавоб беради.
Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса,мазкур ва-
зифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун
ҳам,умрининг шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини
сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг
даражада мушкул иш бўлиб қолади.
ХУЛОСА
1. Муайян инсон ўз ҳаёти сўнишининг юқорида санаб ўтилган босқичларини англамас-
лиги ҳам мумкин (аксарият ҳолларда шундай бўлади), аммо у ўз ҳаёт йўлидан илга-
рилар экан, бу дунёда нима учун яшаяпман, деган саволга ўз ҳаракатлари, қилмиш-
лари билан жавоб беради. Агар инсон уларни ҳали тўла англаб етмаган бўлса, маз-
кур вазифани ечиш ўз ҳаёт йўлини эндигина танлаётган одам учун ҳам, умрининг
шомида ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини сарҳисоб қилаётган одам учун ҳам тенг да-
ражада мушкул иш бўлиб қолади.
2. Инсон ўз табиатига кўра ўлимга маҳкум, аммо, буни тушунган ҳолда, у ўзи билан
боғлиқ ҳамма нарса ўзининг туғилиш ва ўлиш саналари билан чегараланган қисқа
вақт оралиғида жамланганини тан олишни истамайди. У ўз тақдирини ижтимоий
муҳим мақсадлар, маънавий уйғониш билан боғлашга ҳаракат қилиши айни шу ҳол
билан изоҳланади.
3. Яна бир йўлни дин таклиф қилади. Бу ерда у ёки бу эътиқодларга қараб, ҳаётнинг
мазмуни ва шахсий умрбоқийликка эришиш ҳақидаги саволга шаклан ҳар хил, лекин
мазмунан жуда ўхшаш жавоблар берилади. Уларда асосан у дунё чин дунё эканлиги,
бу дунёда бажарилган ишларга ҳақиқий баҳо у дунёда берилиши ва шу кабилар тўғри-
сида сўз юритилади.
4. Яна бир имконият – бу дунёда ўз ҳаётини одамларга, эзгулик, ҳақиқат ва адолатга
хизмат қилишга бағишлашдан иборат. Шу тариқа инсон ўз ишлари, ғоялари ва қил-
мишлари билан келгуси авлодлар хотирасида қолиш имкониятини қўлга киритади.
Инсон бу йўлларнинг қайси бирини танлаши фақат унинг ўзига боғлиқ. У ўз ҳаётида
бу ерда кўрсатилганидан бутунлай бошқа йўлни танлаши ҳам мумкин. Лекин эртами-
кечми ҳар бир инсон ҳаётда ўзи танлаган йўлнинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида
мулоҳаза юритиши муқаррардир.
Download 197.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling