Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: Ғарб фалсафаси Қадимги юнон фалсафасининг ривожланиш даврлари
Download 0.75 Mb.
|
1 мавзу 1 Фалсафий тафаккур тараккиёти боскичлари Гарб фалсафаси
Фома Аквинский (1225-1274) Асарлари: «Теология йиғиндиси», «Фалсафа йиғиндиси», «Мажусийларга қарши йиғиндир» “Подшолар бошқаруви ҳақида” . Онтологияси: борлиқ ҳам эҳтимол тутилган, ҳам амалда мавжуд; борлиқ - айрим нарсаларнинг мавжудлиги, яъни субстанциядир; материя - имконият, шакл – воқелик Материя шаклсиз мавжуд бўлмайди, шакл эса олий шаклга ёки «шаклларнинг шакли» - Худога боғлиқдир. Худо эса соф маънавий мавжудот. Шаклнинг материя билан бирикуви моддий дунё учунгина зарур. Боз устига материя (Аристотелдаги каби) пассивдир. Унга шакл фаол тус беради. Фома Аквинский «илоҳий борлиқ», ҳамонки у ўз-ўзидан равшан нарса эмас экан, тафаккуримиз англашга қодир бўлган нарсалар орқали исботланиши лозим. У Худо борлигининг ҳозирги замон католик черкови ҳам фойдаланувчи ўз далил- исботини таклиф қилади. Фома Аквинскийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари Шахс - «оқилона табиатдаги энг олижаноб» ҳодиса, Шахс ақл-заковат, сезгилар ва ирода билан тавсифланади. Ақл-заковат иродадан устун туради. Худони билишни Худога бўлган муҳаббатдан кейинги ўринга қўяди, яъни сезгилар, агар улар оддий нарсаларга эмас, балки Худога қаратилган бўлса, ақлдан устун бўлиши мумкин. Инсонга аввало ижтимоий мавжудот сифатида, давлатга эса халқ фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилувчи ташкилот сифатида ёндашади. Ҳокимиятнинг моҳиятини ахлоқ, хусусан яхшилик ва адолат билан боғлайди ва ҳатто халқнинг адолатсиз подшоларга қарши бош кўтариш ҳуқуқи тўғрисида сўз юритади Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling