Томас Мор (I476-I535 й) Уйғониш даври фалсафасида янги ижтимоий-сиёсий ғоялар, жумладан, илк утопик таълимотларнинг асосчиларидан бири. Унинг асосий асари "Утопия"дир. Томас Мор фикрича, жамиятдаги барча иллатларнинг сабаби хусусий мулкчиликнинг ҳукмронлигидадир; жамиятда адолатсизликнинг ҳукм суриши кишиларнинг манманлик, мактончоқлик каби сифатлари билан боғлиқдир. - Томас Мор (I476-I535 й) Уйғониш даври фалсафасида янги ижтимоий-сиёсий ғоялар, жумладан, илк утопик таълимотларнинг асосчиларидан бири. Унинг асосий асари "Утопия"дир. Томас Мор фикрича, жамиятдаги барча иллатларнинг сабаби хусусий мулкчиликнинг ҳукмронлигидадир; жамиятда адолатсизликнинг ҳукм суриши кишиларнинг манманлик, мактончоқлик каби сифатлари билан боғлиқдир.
- Томазо Кампанелла (I568-I639) италиялик хаёлий социалистдир. Ўзининг "Қуёш шаҳри" асарида адолатли жамият тўғрисидаги ғояларни илгари сурган. Кампанелла, хусусий мулкчиликка, жамиятнинг кескин табақаланишига, зулм ва адолатга қарши бўлган. У бир бутун ҳаёлий адолатли жамият қуриш тўғрисида фикр юритиб, инсониятни ягона давлатга бирлаштиришга, миллий, диний қарама-қаршиликларни бартараф қилишга даъват этган.
Т. Мор фалсафаси «Утопия» асарида ўз аксини топган.
(Утопия (юнон. – хеч каерда йук жой) – идеал давлат жойлашган,
уйлаб чикилган орол). Т. Мор карашлари бўйича Утопияда
Хусусий мулк бўлмайди;
Ишлаб чикаришд ҳамма фуқаролар катнашиши шарт;
Мехнат хаммани мехнат мажбуриятидан келиб чиқилган ҳолда амалга оширилади;
Ишлаб чикарилган озик-овкатлар (мехнат натижаси) жамият ихтиёрига утади (жамият омборлари)
ва Утопия фукаролари уртасида тенг булинади;
Бутун ахоли мехнат билан машғул бўлгани учун, Утопияни таъминлаш учун –
олти соатлик иш куни етарли бўлади;
Илмга алохида кобилиятга эга бўлганлар, мехнатдан озод килинганлар;
Қора ишларни малаклар бажаради – асирлар ва маҳкум этилган жиноятчилар;
Жамият қон қариндошлардан эмас, балки «мехнаткаш оиладан» ташкил топган;
Хамма амалдорлар тўғридан тўғри ёки яширин овоз бериш йўли билан танланади;
Эркак ва аёллар тенг хукукга эгалар (мажбуриятлари ҳам тенг);
Шаҳар ахолиси Худога ишонадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |