Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana26.10.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1723071
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТЎМА. немис ФД 2018 ЎР.






Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари 
бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи 
Кенгашнинг 2019 йил “5” июлдаги 3 -сонли баённомаси билан маъқулланган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 
йил “20” июлдаги 654-сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини 
таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган. 
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб 
чиқилди. 
 
Тузувчилар:
С.Я.Абдуллаева
– ЎзДЖТУ, “Немис тили назарияси ва амалиёти”
кафедраси доценти, ф.ф.н. 
Х. Р.Рахимов – ЎзДЖТУ, “Немис тили назарияси ва амалиёти”
кафедраси доценти, ф.ф.н. 
 
Тақризчилар: 
И. О.Зиядуллаев – ЎзДЖТУ, “Немис тили назарияси ва амалиёти”
кафедраси мудири. 
Ю.Н.Исмоилов – ЖИДУ, роман- герман тиллари кафедраси мудири, 
филология фанлари номзоди, доцент. 
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Кенгашида 
кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2019 йил “22” майдаги “5”-сонли 
баённома). 



I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни 
Тили ўрганилаётган мамлакат адабиётини ўрганиш юқори малакали 
мутахассис тайёрлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Адабиёт халқнинг миллий 
характерини билишга, тарих ва маьданиятнинг ўзига хослигини ўрганишга ёрдам 
беради. Шу билан бирга, миллат ва элатларнинг яқинлашишига ҳам сабаб бўлади. 
Фаннинг асосий мақсади ҳам талабаларда немис адабий жараёнининг мантиқий, 
тарихий ривожланиши ва муҳим ҳодисалари хақидаги тасаввурни шакллантиришга 
қаратилган. Бунинг учун эса жаҳон адабий жараёни ҳақидаги тасаввурни 
шакллантиришда бошқа Европа мамлакатлари адабиёти тарихидан келтирилган 
фактларга ҳам мурожаат қилинади.
Тили ўрганилаётган мамлакатнинг адабиёти талабаларга чет тилидаги танқидий 
ишлар, бадиий адабиёт билан ишлашдаги ва таржима қилишдаги маҳоратини 
кенгайтиришга, таржимонлик соҳасининг мақсад ва принциплари ҳақидаги 
билимларининг ошишига замин яратади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling