ФАН: Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги Фан ўқитувчиси: Мавзу: Уруғчиликнинг назарий асослари ва тизими Режа. 1. Уруғчилик фани ва унинг вазифалари. 2. Уруғларнинг сифати ҳақида тушунча. Суперэлита ва элита уруғлари. Уруғларнинг репродукцияси . 3. Уруғларнинг навдорлик сифатларининг ёмонлашиш сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари. 4. Уруғчилик тизими ва тартиби. 5. Уруғчилик схемаси ҳакида тушунча. Уруғчилик деб парвариш қилинаётган экинлар навларининг софлигини, биологик ва ҳосилдорлик сифатларини сақлаган ҳолда уларнинг уруғларини кўпайтирувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг махсус тармоғига айтилади. Бошқача қилиб айтганда уруғчилик экинлар ҳосилдорлигини тўхтовсиз ошириш ва ялпи маҳсулотни кўпайтиришга қаратилган чора -тадбирлар тизимидир. - Уруғчилик деб парвариш қилинаётган экинлар навларининг софлигини, биологик ва ҳосилдорлик сифатларини сақлаган ҳолда уларнинг уруғларини кўпайтирувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг махсус тармоғига айтилади. Бошқача қилиб айтганда уруғчилик экинлар ҳосилдорлигини тўхтовсиз ошириш ва ялпи маҳсулотни кўпайтиришга қаратилган чора -тадбирлар тизимидир.
Юқоридаги мақсаддан келиб чиқиб уруғчилик зиммасига ишлаб чиқаришга янги жорий этилган навларнинг юқори сифатли уруғларини районлаштирилган минтақалар хўжаликларига етказиб бериш ва олдиндан экиб келинаётган навлар уруғларининг навдорлик ва ҳосилдорлик сифатларини сақлаш вазифаси юкланган. Бу вазифанинг уруғчилик зиммасига тушишига сабаб шуки ишлаб чиқариш шароитида уруғларни оммавий кўпайтириш жараёнида навларнинг ҳосилдорлик сифатлари ёмонлашиб кетади.

Do'stlaringiz bilan baham: |