Фан: Йул харакати койдалари (сабаклар кестеси бойынша хам жуплыкта отиледи)


-мавзу. Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши


Download 2 Mb.
bet2/2
Sana15.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1199786
1   2
Bog'liq
ЖХК 22-23 тема

2-мавзу. Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши.
1. Ҳаракатланишни бошлаш, маневрларни бажариш. Ҳаракатни бошлаш, йўналишни ўзгартириш ва маневрни бажаришдан олдин ҳайдовчининг вазифалари.
2. Чорраҳада бурилишни амалга оширишнинг қоидалари. Чорраҳадан ташқарида чапга бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезлашиш ва секинлашиш бўлакларидан фойдаланиш. Қайрилиб олиш таъқиқланган жойлар. Орқага ҳаракатланишнинг қоидалари.
3. Маневрни бажариш қоидалари бузилишининг хавфли оқибатлари.

Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан олдин ҳаракатланиш бошланиши хавфсиз бўлишига ва ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.


Ҳайдовчи қайта тизилишдан ва ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришдан олдин ушбу манёвр хавфсиз бўлишига ва ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши зарур.
Ҳайдовчи ҳовлидан йўлга чиқишда, йўлдан ҳовлига киришда, ёнилғи шохобчасидан йўлга чиқишда, тўхтаб туриш жойидан йўлга чиқишда пиёдаларга йўл бериши керак.
Кўрсатилган вазиятда қизил автомобиль ҳайдовчиси ҳовлидан чиқишда пиёдани ва транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак.



Яшил автомобиль ҳайдовчиси бир хил йўналишда тўғрига кетаётган кўк автомобилга йўл бериши керак.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл бериши лозим.





Ҳаракатда имтиёзга эга қизил автомобиль, чунки ўзаро қайта тизилишда у ўнг томонда бўлади.



Қайта тизилишда ҳайдовчи бошқа транспорт воситаларига йўл бериши керак, агар транспорт воситаси қўшни бўлак бўйича йўлакай ҳаракат қилса.


Қишлоқ хўжалик ишлари олиб бориладиган далада юк автомобили ва тракторнинг ҳаракат траекторияси кесишганда, ўнг томонидан транспорт воситаси яқинлашаётган ҳайдовчи йўл бериши керак.
Ҳаракат икки томонлама бўлган, уч бўлакли йўлда ўнгга бурилиш учун ушбу манёврни ўнг бўлакдан амалга оширамиз.
Чорраҳада айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган. Биз яқинлашиб келаётган йўлнинг қатнов қисми иккита ҳаракат бўлагига эга. Чорраҳага киришда бурилиш учун Биз ўнг ёки чап бўлакни эгаллашимиз лозим.

Иккала ҳайдовчи айланма ҳаракатли кесишмага тўғри киради.





Икки томонлама ҳаракатли йўлда учта бўлак бор, Биз ўнга бурилишимиз зарур. Биз ушбу манёврни ўнг бўлакдан амалга оширамиз.


Бурилиш вақтида қатнов қисмининг кесишмасидан чиқишда транспорт воситаси қарама-қарши ҳаракат томонида бўлмаслиги керак.
Агар транспорт воситаси ўлчамлари катталигидан ёки бошқа сабабларга кўра четки ҳолатда бурилишни бажара олмаган бўлса, бу қоидадан четга чиққан ҳолда бурилишга йўл қўйилади, агар бу бошқа транспорт воситаларига халақит бермаса. Ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган ҳолда бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак.
Ҳар икки ҳайдовчи қайрилишни тўғри бажармоқда.



Агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап бўлакдан қайрилиш учун етарли бўлмаса, қоидалар қайрилишни қатнов қисмининг ўнг чеккаси ёки йўлнинг ўнг ёқасидан амалга оширишга йўл қўйилади. Бунда қайрилаётган ҳайдовчи йўлакай ва қарама-қарши келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак.
Чорраҳалардан ташқарида, агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап ҳолатдан қайрилиш учун етарли бўлмаса, қатнов қисмининг ўнг четидан ёки йўлнинг ўнг ёқасидан қайрилишга рухсат этилади.
Яшил автомобиль ҳайдовчиси йўлда тезланиш бўлаги бўлганда ўнга чиқиш қоидасини бузди.

Тормозланиш бўлаги бўлган йўлда сариқ автомобиль бурилиш қоидасини бузди.



Қайрилиш пиёдалар ўтиш жойларида, тонелларда, кўприкларда, осма йўлларда, эстакадаларда ва уларнинг остида, темир йўл кесишмаларида, лоақал бир йўналишда йўл 100 метрдан камроқ кўринганда тақиқланади.


Ҳамма бўлаклар банд бўлган серқатнов ҳаракатланиш вақтида қайрилиб олишга исталган пайтда рухсат этилади.
Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантириш пайтида ҳайдовчи ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит бермаслиги, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлса, бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиши керак.





Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling