Микрофон усули. Ўқитувчи саволлар беради ва ҳар бир тингловчи ўз фикрини билдиради.
Қоидалар: фақат микрофонга эга бўлган тингловчи гапиради; ҳар бири ўз навбатида гапиради; жавоблар изоҳланмайди; барча фикрларни билдириш мумкин.
Мунозара усули. Кўп ечимлар билан муаммони ҳал қилиш учун ишлатилади.
Қоидалар: ўз фикрини аниқ билдириш; уни далиллар билан исботлаш; нима учун бундай деб ўйлаётганлигини тушунтириш; мунозаралар янги ғоялар пайдо бўлгунча давом этади.
«Биргаликда» усули. Тингловчилар мулоқот қилиш учун жуфтлик ҳосил қилишади.
Қоидалар: шеригига халақит бермаслик; унинг фикрига эътироз билдирмаслик.
Аудиторияда ўқитишнинг баъзи усуллари:
«Аквариум» - «Нима? Қаерда? Қачон?» ўйинини эслатади.
- Тингловчилар бир нечта гуруҳларга бирлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига маълум топшириқлар берилади.
- Ҳар бир гуруҳ иштирокчилари навбат билан аудитория марказидаги стулларга ўтиришади ва 3-5 дақиқа давомида топшириқни муҳокама қилишади, кейин гуруҳ қарор қабул қилади.
Аудиториядаги қолган тингловчилар фақат мунозара белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказиладими ёки йўқлигини кузатадилар ва мунозарага халақит бермайдилар.
Белгиланган вақтдан сўнг улар эшитганлари ҳақида ўз фикрларини билдирадилар, саволларга жавоб берадилар:
- Сиз гуруҳ қарорига қўшиласизми?
- Бу қарор етарли асосли бўлганми?
- Сизнингча, қайси далил ишончли?
Шундан сўнг, бошқа гуруҳ ўз вазифасини муҳокама қилади.
«Тугалланмаган занжир» - тингловчиларнинг муайян масалалар юзасидан фикрларини аниқлаш, уларни дарс мавзусига қизиқишларини таҳлил қилиш.
Ушбу технологик машқлар учун, жумлаларнинг боши билан олдиндан рўйхат тузилади ва тингловчилардан уларни тўлдиришлари сўралади.
- Масалан: «Дарсда мени ... ҳақидаги маълумотлар қизиқтирди»; «Олинган маълумотлардан мен шундай хулосага келдим ...».
Do'stlaringiz bilan baham: |