Фан: Шахс психологияси ва коучинг Мавзу: Психологик маслаҳат ва психокоррекциянинг назарий асослари, шахсга йўналтирилган терапия


Download 29.85 Kb.
bet1/7
Sana19.11.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1786232
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Psixologik maslahat (Автосохраненный)


Фан: Шахс психологияси ва коучинг
Мавзу: Психологик маслаҳат ва психокоррекциянинг назарий асослари, шахсга йўналтирилган терапия.
Режа.

  1. Психологик маслаҳатнинг назарий асослари

  2. Психокоррекциянинг асосий йўналишлари

  3. Шахсга йўналтирилган терапия

Психологик маслаҳат — бу психолог касбий мутахассислик фаолиятида нисбатан янги соҳа ҳисобланиб, мамлакатимиз фан тараққиётида психологияга оид илмий îадқиқот ишлари психология фанини ўқитиш, психологик коррекция ва психодиагностика каби анъанавий амалий иш шакллари билан бир қаторда мустақил фаолият соҳаси сифатида яқинда ажралиб чиқди. Сўзсиз бу фаолият мутахассисдан махсус жуда чуқур билим ҳамда касбий тайёргарликни талаб этади. Бу тайёргарликни оддийгина ташкил этиш, юқорида санаб ўтилган билим соҳалари ва малакалар билан алмаштириш мумкин эмас, бироқ психолог-маслаҳатчи учун мазкур билимларнинг барчаси ҳам жуда зарур.


Психологик маслаҳат нима?

Психологик маслаҳат деб муҳтож бўлганларга маслаҳат ва тавсиялар сифатида мутахассис психолог томонидан бевосита бериладиган психологик ёрдам кўрсатиш билан бўғлиқ бўлган амалий психологиянинг алоҳида соҳасига айтилади. Улар психолог томонидан мижоз ҳаётида дуч келган муаммони дастлаб ўрганиб чиқиш ва шахсий суҳбат асосида берилади. Кўпинча психологик маслаҳат олдиндан белгиланган соатда, бунинг учун махсус жиҳозланган хонада, одатда бегона одамлардан холи ва яккама-якка, юзма-юз ўтказилади.


Психологик маслаҳат бир соатдан уч соатгача давом этадиган психологнинг мижоз билан шахсий суҳбати шаклида ўтказилади. Мана шу суҳбат давомида мижоз ўз муаммолари, ўзи тўғрисида гапириб беради. Психолог ўз навбатида муаммонинг моҳиятини тушуниб етиш, бу муаммони ўзи учун ҳам, мижоз учун ҳам ойдинлаштиришга ҳаракат қилиб диққат билан тинглайди, маслаҳатлар давомида мижознинг шахси баҳоланади, унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиб мижозга унинг муаммосини қандай қилиб амалий ҳал этиш бўйича илмий, асосли тавсиялар берилади.
Психологик маслаҳат — бу инсон ҳаётида юзага келадиган барча психологик муаммоларни ҳал эта олишига, ишончига асосланган одамларга амалий психологик ёрдам кўрсатиш учун юзага келган амалиётдир.
Лекин мижоз ҳар доим ҳам унинг муаммоси моҳияти нимадан иборат эканлигини ва ўзининг кучи ва имкониятларига таяниб, уни қандай қилиб ҳал этишни аниқ билмайди ва тушунмайди. Профессионал тайёрланган психолог-маслаҳатчи мана шу бўйича унга ёрдам кўрсатиши керак. Психологик маслаҳатнинг асосий вазифаси мана шундан иборат.

Психотаҳлил (З.Фрейд).


Зигмунд Фрейд – психология, адабиёт ва неврологияга таъсир кўрсатган муаллиф – 1856 йил 6 майда Австрия империясининг Фрайберг шаҳрида туғилган. 1939 йил 23 сентябрда Лондонда вафот этди. У таниқли психолог, психиатр ва невролог, фан йўналиши сифатида психоанализнинг отаси ҳисобланади.

Психотаҳлил таълимоти онгдан сиқиб чиқарилган истак-майллар яна онг соҳасига ўтказилиб, катарсис йўли билан руҳий жароҳат етказувчи кечинмаларни англатиш орқали ёрдам беришга асосланади. Бунда эркин ассоссациялар, тушлар талқини, қаршиликлар, трансферлар, янглиш ҳаракатлар таҳлили усулларидан фойдаланилади.




Download 29.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling